• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Толибон»дан ҳам радикалроқ «Вилояти Хуросон»: ИШИДнинг Афғонистондаги бўлинмаси кимлар, нима учун уларни ҳатто «Толибон» ҳам қораламоқда?

    2021 йил 26 августда Кобул аэропорти яқинида иккита портлаш содир бўлди. Ҳодиса оқибатида камида 170 киши ҳалок бўлди. Ҳужум учун жавобгарликни ИШИДнинг Афғонистондаги бўлинмаси ўз зиммасига олди: бўлим Афғонистонда расман 2015 йилнинг бошида «Вилояти Хуросон» номи билан пайдо бўлган. Улар кимлар? Нима учун «Толибон» ва АҚШ бу бўлинмани шунчалик катта таҳдид деб ҳисоблаб, ҳатто уларга қарши курашда ҳамкорлик қилишга тайёр? Meduza бу ҳақида мақола тайёрлаган, қуйида унинг таржимаси билан танишиш мумкин.

    Кобул аэропорти яқинидаги терактда ҳалок бўлганларнинг жасадларини кўнгиллилар ва шифокорлар замбилга ортмоқда

    Кобул аэропорти яқинидаги терактда ҳалок бўлганларнинг жасадларини кўнгиллилар ва шифокорлар замбилга ортмоқда
    Фото: AFP

    Афғонистондаги ИШИД кимлар?

    «Толибон» 2021 йил август ойининг ўрталарида Кобулни эгаллагач, биринчи қилган иши Афғонистон Миллий хавфсизлик бошқармасининг қамоқхона биносидаги ҳамма маҳбусларни қўйиб юбориш бўлди, маҳкумлар орасида тўққиз киши жойида қатл қилинган.

    Ўлдирилганлардан бири Абу Умар Хуросоний тахаллуси билан танилган киши эди, у илгари ИШИДнинг Афғонистондаги бўлинмаси етакчиларидан бири бўлган. Айнан ИШИД 2021 йил 26 августда Кобул аэропорти яқинида юздан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган бир қатор қонли терактлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. «Толибон» вакили ушбу терактларни кескин қоралади.

    ИШИДнинг Афғонистондаги бўлинмаси Ғарб манбаларида ISIS-К ёки IS-KP қисқартмалари билан юритилади, КП бу ерда Khorasan Province, яъни «Хуросон вилоятидаги ИШИД» деган маънони англатади. ИШИДнинг ўз терминологиясида бу «Вилояти Хуросон» деб номланади. «Вилоятлар»— ИШИД қурмоқчи бўлган ягона глобал халифаликнинг маъмурий бирликлари.

    Гарчи Афғонистонда бундай вилоят бўлмаса-да (лекин қўшни Эронда учта шундай номдаги ҳудуд бор), сабаби ҳозирги Эрон, Афғонистон, Ўзбекистон ва Тожикистоннинг бир қисмини ўз ичига олган Буюк Хуросон тарихий минтақаси ИШИД эсхатологиясида алоҳида рамзий аҳамиятга эга.

    Улар қаердан келган?

    Оммавий ахборот воситалари ва кузатувчиларга кўра, ИШИДнинг биринчи элчилари Покистонда 2014 йилнинг кузида пайдо бўлган. Улар ўзлари билан пуштун ва дарий тилларидаги варақаларни олиб келган, уларда маҳаллий мусулмонларни ИШИД «халифаси» Абу Бакр ал-Бағдодийга қасамёд қилишга ва унинг бутунжаҳон жиҳодига қўшилишга даъват қилинган. 2015 йил январь ойида эса ўша пайтда қудрати ва халқаро таъсири чўққига чиққан ИШИД Афғонистонда «Вилояти Хуросон» ташкил этилганини расман эълон қилди.

    Бу вақтга келиб, ИШИД Ироқнинг Мосул шаҳри ва Суриянинг Раққа шаҳрини эгаллаб олган, жаҳон халифалиги ташкил этилганини даъво қилган ва бошқа мамлакатлардаги радикал жиҳодчи гуруҳлар, масалан, Нигериядаги «Боко Ҳарам»дан содиқлик қасамёдини қабул қилганди.

    «Афғонистон таҳлилий тармоғи» (ААN) маркази ўз тадқиқотида ёзишича, янги «вилоят» Покистон исломий гуруҳлари томонидан тузилган. Гуруҳларни эса 2010—2011 йилларда Покистон армиясининг мамлакат шимолий ҳудудларидаги операциясидан қочиб, чегарадан ўтган қочоқлар ташкил этарди.

    Улар ўзларини «муҳожирлар» (яъни «қочқинлар» ёки «кўчманчилар») деб атаган ва пуштун халқларининг меҳмондўстлик анъаналаридан баҳраманд бўлган. Таҳлил марказининг маълумотларига кўра, 2015 йил охирида, Афғонистон билан чегарадош Нангарҳор вилоятида оилалари билан 2000 дан ортиқ покистонлик «кўчманчилар» бор эди, улардан мингга яқинини фаол жангарилар деб ҳисоблаш мумкин.

    Покистоннинг бир қанча радикал ташкилотларини ўз ичига олган «Теҳрик-и-Толибон Покистон» (ТТП) гуруҳи раҳбарларидан бири, дала қўмондони Ҳофиз Саид Хон 2015 йил бошида ўзини «Вилояти Хуросон» амири деб эълон қилди. Аммо унинг раҳбарлиги узоққа чўзилмаган — 2016 йил август ойида АҚШ ҳарбийлари Ҳофиз Саид Хонни дрон зарбаси ёрдамида ўлдирганини эълон қилди. «Вилояти Хуросон» жангарилари сафида покистонликлар, афғонистонликлар билан бир қаторда кўплаб «Толибон» қочқинлари ҳам бор.

    2015 йил август ойида «Ўзбекистон ислом ҳаракати» етакчилари Афғонистондаги ИШИДга содиқлик қасамёдини қабул қилди. «Ўзбекистон ислом ҳаракати» бу 1979—1989 йилларда Афғонистондаги Собиқ иттифоқ контингенти аъзолари бўлган Ўзбекистон ССРнинг икки маҳаллий фуқароси томонидан ташкил этилган афғон террорчилик гуруҳи. Бундан ташқари, ҳинд матбуоти 2016 йилда Ҳиндистондан бир неча ўнлаб исломчилар «Вилояти Хуросон»га қўшилгани ҳақида хабар тарқатди.

    АҚШ ИШИДнинг Афғонистон бўлинмасини ўта жиддий таҳдид деб билди, 2020 йилда The Washington Post хабар беришича, АҚШ ҳарбийлари ҳатто Кунар вилоятида махсус операция ўтказган ва «Вилояти Хуросон» позицияларига ҳужум қилган «Толибон»ни ҳаво ракеталари ва дронлар билан қўллаб-қувватлаган.

    Махсус операцияни қайсидир маънода қўшма деб ҳам аташ мумкин: The Washington Post нашрининг ёзишича, америкаликлар «Толибон» билан тўғридан-тўғри алоқа қилмасдан туриб, уларнинг ИШИДга қарши ҳарбий кампаниялари ҳақида маълумот тўплаган, радиосуҳбатларни тинглаган, сўнг шулар асосида ҳаракат қилган.

    Газетада қайд этилишича, «Толибон» буни тушунган ва расмий рақибларининг ёрдамини қабул қилиб, америкаликлар биринчи бомбардимон қилганидан кейингина ИШИД позицияларига ўтган. Бундан ташқари, айнан Нангарҳор вилоятидаги «Вилояти Хуросон» позициясида АҚШ 2017 йилда ядровий бўлмаган дунёдаги энг кучли «МОАБ» бомбасини ташлаган.

    Охир-оқибат «Вилояти Хуросон» Афғонистонда муҳим ҳудудий фатҳларни амалга ошира олмади. Уларнинг Нангарҳор вилоятидаги сўнгги таянч пункти 2018 йил июль ойида АҚШ ва Афғонистон қўшма армияси томонидан толибларнинг яширин ёрдами билан мағлуб этилди.

    Бунинг ўрнига, ИШИД аъзолари, асосан, худкушлар иштирокидаги энг қонли ва вайронкор терактларни амалга оширишга эътибор қаратди. Ҳужумлар асосан, тинч аҳолига (айниқса, Афғонистондаги озчилик шиалар ва кўпинча та‘қибларга учраган халқ — ҳазораларга), шифокорларга, миналарни зарарсизлантирувчи мутахассисларга, жамият фаоллари ва журналистларга қарши қаратилган.

    2018 йилнинг апрель ойида Кобулдаги сайловчиларни рўйхатга олиш маркази яқинида «Вилояти Хуросон» худкуш террорчиси томонидан содир этилган биргина теракт оқибатида 69 киши ҳалок бўлди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Афғонистондаги ваколатхонаси (UNAMA) 2021 йилнинг биринчи тўрт ойида содир этилган ва улар учун ИШИД жавобгарликни ўз зиммасига олган 77 та терактни ҳисоблаб чиқди.

    «Толибон» ва ИШИД ўртасидаги муносабатлар қандай?

    Расмий равишда, «Толибон» ва ИШИД ўзаро рақиб бўлиб, оммавий баёнотларда мунтазам равишда бир-бирини қоралайди. Радикал исломий мафкуранинг ўхшашлигига қарамай, улар ўртасида бир қатор туб фарқлар мавжуд. «Толибон» ҳеч қачон дунёга ҳукмронлик қилишни даъво қилмаган ва ҳар қандай хорижий босқинчиларидан қутулишга ҳаракат қилаётган Афғонистоннинг ўзида ҳокимиятга даъвогарлик билан чекланган.

    «Толибон» бошқа мамлакатлардан келган исломчиларга нисбатан ҳам шундай позицияда. 2001 йилда «Толибон» ва уларнинг ўша пайтдаги иттифоқчилари Кобулдан қувиб чиқарилгач, The Wall Street Journal мухбири «Ал-Қоида» қочқинлари ташлаб кетган компьютерга кира олди. Ундан топилган ҳужжатлар ва ёзишмалардан маълум бўлдики, «Толибон» ва уларнинг ўша пайтдаги иттифоқчилари ўртасида ўзаро ҳамфикрлик даражаси паст бўлган: «Ал-Қоида» аъзолари Афғонистонни Қуръонни тушуна олмайдиган, саводсиз қишлоқилар деб ҳисоблаган, «Толибон» эса уларни навбатдаги келгиндилар деб атаган ва уларни Афғонистонга навбатдаги портлаш ва халқаро изоляциядан бошқа ҳеч қандай яхшилик олиб келмайди, деб билган. 2014 йил ўрталарида «Ал-Қоида»дан ажралиб чиққан ИШИД, ўз навбатида «Толибон»ни АҚШ билан музокара қилишга тайёрлиги учун муртад ва хоин деб ҳисоблайди.

    Баъзи кузатувчиларнинг фикрича, ИШИД ва «Толибон» ўртасида ҳақиқатан ҳам боғлиқлик мавжуд. Бу алоқа «Толибон» билан иттифоқчи бўлган «Ҳаққоний тармоғи» мустақил радикал гуруҳи орқали амалга оширилади. Гуруҳ асосчиси Сирожиддин Ҳаққонийнинг ўғли «Толибон» бошлиғининг ўринбосари.

    The Wall Street Journal ёзишича, Афғонистон ҳукумати доимий равишда «Ҳаққоний тармоғи»ни ИШИДни яширинча қўллаб-қувватлашда айблаб келади. Афғонистон собиқ вице-президенти Амрулла Солиҳ ҳам «Толибон» ва «Ҳаққоний тармоғи» ўртасидаги боғлиқлик ҳақида гапирган. Бундан ташқари, «Ҳаққоний» ва «Вилояти Хуросон» ўртасида кадрлар алмашинуви мавжуд: иккала гуруҳнинг айрим аъзолари биридан бошқасига кўчиб ўтган.

     Мавзуга доир: Толиблар Афғонистонни эгаллади. Бу янги ИШИДми? Нима учун бу воқеанинг оқибати бутун дунё учун аянчли бўлиши мумкин?

    ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

    28.08.2021, 19:36   Изоҳ (0)   69396
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бангладешда қайиқ ва траулер тўқнашиб кетди. Оқибатда ўнлаб одамлар ҳалок бўлди

    28.08.2021, 16:36

    АҚШ разведкасининг коронавирус келиб чиқиши ҳақидаги ҳисоботи эълон қилинди

    28.08.2021, 14:13

    Перуда автобус жарликка қулаб тушди, 15 киши ҳалок бўлди

    28.08.2021, 13:12

    Пентагон Кобул аэропортидаги портлаш тафсилотларини ошкор қилди

    28.08.2021, 12:13

    Украина президенти киберқўшин тузишни буюрди

    28.08.2021, 10:15

    Ярим йилда 65 минг Гонконг аҳолиси Буюк Британиянинг янги виза дастурига ариза топширди. Дастур Гонконгдаги мухолифатнинг бостирилишига жавобан яратилган

    28.08.2021, 09:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Систит — бу уят эмас!


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Бунинг уятли жойи йўқ”. Жамшид Қўчқоров давлат нега қарз олаётганига изоҳ берди

    Иқтисодиёт | 3 июн, 14:50

    Met Gala’да уни танишмади: Болливуд қироли Шоҳрух Хоннинг 5 йил танаффус қилишига нима мажбур қилганди?

    Кино | 3 июн, 14:49

    Хитойда туздан заряд оладиган электроскутерлар тақдим этилди

    Дунё | 3 июн, 14:30

    Турли мамлакатлар ҳақида йўл кўрсаткичлардан ҳам кўпроқ сўзлайдиган суратлар

    Саёҳат | 3 июн, 14:05

    Россия Украинага урушни 2 хил йўл билан тўхтатишни таклиф қилди 

    Дунё | 3 июн, 14:00

    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта

    Реклама | 3 июн, 12:45

    “Яшил макон”га ажаратиладиган пуллар ҳар бир тийини сарфланишини кузатиш имкони яратилади

    Ўзбекистон | 3 июн, 13:45

    Ламин Ямал “Реал”нинг янги футболчиси билан ҳазиллашди: “Бу менинг янги ўйинчоғим”

    Спорт | 3 июн, 13:44
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.