• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Номи оқланган 115 нафар қатағон қурбонларининг авлодларига моддий ёки маънавий зарар ундириладими? Олий суд расмийси жавоб берди

    Ўзбекистон Олий судида 2021 йил 25 август куни ўтказилган очиқ суд мажлисларида мустабид Совет тузуми даврида қатағон қурбони бўлган ва ҳозирги кунга қадар оқланмаган 115 нафар шахс жами 6 та жиноят иши бўйича оқланди. Суд жараёнларидан кейин Олий суд раиси ўринбосари Икром Муслимов журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Миролим Исажонов хабар бермоқда.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    — Бугунги суд мажлисида қатағон қурбонларининг фақат 115 нафарининг номи оқланди. Қолганлари-чи?

    — Президент фармойиши эълон қилинганидан кейин биз игна билан қудуқ қазигандек қурбонларнинг 28 нафарини топдик. Шундан сўнг ҳужжатларни кўтарсак, бу иш доирасида 115 нафар шахс бор экан. Улар номининг оқлангани фармойиш асосида қилинган ишнинг биринчи меваси, дейиш мумкин.

    Агар ҳақиқатан фуқароларимиз орасида бир пайтлари аждодларим қатағон қурбони бўлган, деган фикрда юрувчилар бўлса, ишчи гуруҳга мурожаат қилишсин ва биз албатта, уни ўрганиб, кўриб чиқамиз.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    — Қурбонларнинг авлодларини топиш катта вақт талаб қилади ёки ҳаммасининг ҳам қариндошларини топиб бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун «босмачи» тамғаси қўйилган барча ватанпарвар шахслар номи битта махсус ҳуқуқий ҳужжат билан оқланиши керакдир, балки?

    — Ҳар бир ташкилотнинг, ҳар бир раҳбарнинг ўз ваколати бор. Биз ваколат доирасида иш қилишимиз керак. Мана, ҳозир қурбонларнинг ҳар бирининг исм-фамилиясини эринмасдан уч мартадан ўқиб чиқдим. Бу менинг вазифам.

    Ўша даврда фавқулодда судлар ташкил қилинган. Бугунги кунда Ўзбекистонда фавқулодда суд ташкил этилишига йўл қўйилмайди. Бу Конституция билан белгиланган. Агар шунақа ҳолатлар бўладиган бўлса, биз бу бўйича ишлашга тайёрмиз. Битта фармон билан кимни оқлаб бўлади?

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Шу ўринда бир мисол келтираман, қурбонлар рўйхатида Қосимов Саъдулла деган инсон бор. У Олий суднинг биринчи раиси бўлган, лекин қатағон қурбони бўлиб кетган. Унга оид жиноят ишини Россияда кўришган ва жиноят иши ҳужжатлари бугунги кунда Россия Олий судида сақланяпти. Ўша инсоннинг жиноят иши бизнинг қўлимизда бўлмаганлиги учун жараёнга ўтолмадик. Ўйлайманки, республика ишчи гуруҳи дипломатик йўллар билан у ишга оид ҳужжатларни ҳам чақириб, кўриб чиқади.

    — «Босмачи»ларни сотганлар ёки уларга гувоҳлик берганларнинг исм-фамилияси нега ошкор қилинмаяпти?

    — Жиноят иши доирасида ҳаммаси мавжуд. Биз ҳозир биринчи босқичдамиз.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
    Икром Муслимов, Олий суд раиси ўринбосари

    — Номи оқланган 115 нафар қатағон қурбонларининг авлодлари моддий ёки маънавий зарар ундириш бўйича кейинги босқичга чиқиши мумкинми?

    — Жиноят-процессуал кодексида реабилитация асослари бор. Агар шу асослар бўйича тегишли судларга мурожаат қилинса, кўриб чиқилади.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистон Олий суди 115 нафар қатағон қурбонлари номини оқлади
    • Ўзбекистон Олий суди 30 йилдан буён оқланмаётган қатағон қурбонлари борасидаги хабарга муносабат билдирди
    • Қатағон қурбонлари хотирасини абадийлаштириш бўйича ишчи гуруҳ Ўзбекистон аҳолисига мурожаат қилди

    26.08.2021, 14:26   Изоҳ (0)   22771
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Афғонистонда барча сиёсий кучларнинг манфаатини эътиборга оладиган ҳукумат шаклланиши тарафдоримиз» — Ўзбекистон ТИВ

    26.08.2021, 13:43

    Ўзбекистон президентлиги сайловига Алишер Қодиров номзоди тасдиқланди

    26.08.2021, 13:16

    Самарқандда 17 кунлик қизини 4 минг долларга сотишга уринган аёл қўлга олинди

    26.08.2021, 13:12

    «Ўзгидромет» 27 августда кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

    26.08.2021, 12:48

    Сурхондарёдаги мактабда ўзаро жанжаллашган ўқитувчиларга жиноят иши қўзғатилди

    26.08.2021, 12:10

    «Ҳеч қайси вазир ўринбосарига алоқаси йўқлиги аниқланди». Тошкент шаҳар ИИББ жанжал кўтарган қоидабузар аёл видеосига муносабат билдирди

    26.08.2021, 11:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил Ғазода фаластинликларни атайин оч қолдирмоқда — Amnesty International

    Дунё | 18 август, 14:50

    Метеорит зарбасидан тирик қолган дунёдаги ягона аёл — Энн Ҳоджес ҳикояси (фото)

    Илм-фан | 18 август, 14:35

    Санэпидқўмита ўлимга олиб келувчи музқаймоқ ҳақидаги хабарни инкор этди

    Ўзбекистон | 18 август, 14:16

    Аёллар косметикасидаги қайси моддалар саратон чақиради? (рўйхат)

    Аёллар саҳифаси | 18 август, 14:06

    “Челси” “Интер” футболчиси учун 50 млн евро таклиф қилди

    Спорт | 18 август, 13:55

    Ўзбекистонда янги ўқув йилида контракт миқдори ошмайди

    Ўзбекистон | 18 август, 13:43

    Сурхондарёда аёл эри томонидан аёвсиз калтакланди 

    Ўзбекистон | 18 август, 13:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.