Ушбу егулик совитилганда истеъмол қилинса, янада мазали бўлади.
Керакли маҳсулотлар:
- қовоқча – 1300 грамм;
- творог – 400 грамм;
- тухум – 5 дона;
- ун – 120 грамм;
- саримсоқ – 2 бўлак;
- ўсимлик ёғи – 1 ош қошиқ;
- қаттиқ пишлоқ – 100-150 грамм;
- туз ва зираворлар.
- Қовоқча тозаланиб, қирғичдан ўтказилади.
- Туз сепиб, 5-10 дақиқага қолдирилади.
- Творог ва тухум блендер ёрдамида аралаштирилади.
- Қовоқча устидан творогли масса, ун, майдаланган саримсоқ, туз ва зираворлар солинади.
- Запеканка қолипи ёғланиб, аралашма қуйилади.
- 180 даражада қиздирилган печда аввал 40 дақиқа ва 160 даражада яна 20 дақиқа пиширилади.
- Запеканка тайёр бўлишига 5-10 дақиқа қолганида устидан қирғичдан ўтказилган пишлоқ сепилади.
Изоҳ (0)