Буюк Британиянинг Москвадаги элчихонаси ҳудудига киришга уринган хорижлик фуқаро ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан қўлга олинди, деб хабар беради «Известия».
Маълумотларга кўра, эркак ҳужжатларини панжара ортидан отиб, янги мамлакатга кўчиб ўтиши учун ёрдам беришларини сўраб, бақирган.
Қонунбузар полиция бўлимига олиб борилган. Аниқланишича, у Ўзбекистон фуқароси. Ҳозирда мазкур ҳолатнинг тафсилотлари ўрганилмоқда.
Аввалроқ ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига ёрдам беришга мўлжалланган Telegram-бот ишга туширилгани, Олмаотадан 10 нафар ўзбекистонлик ноқонуний муҳожир чиқариб юборилгани, ўтган беш ой ичида 17 мингдан ортиқ ўзбекистонлик хорижий давлатларда ишга жойлаштирилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)