Тошкентнинг Чилонзор туманида Matiz ва Nexia иштирокида ЙТҲ юз берди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 17 август куни, тахминан, соат 15:00 да Сеул кўчасида 43 ёшли Ш.М. бошқарувидаги Matiz ва 33 ёшли Д.Т. бошқарувидаги Nexia-3 тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида иккала ҳайдовчи ҳамда Matiz йўловчиси Б.М. тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган.
Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан терговолди текшируви ўтказилмоқда.
Аввалроқ Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида Nexia билан тўқнашган Matiz ағдарилиб кетгани, Чилонзор туманида автокран ҳамда Volvo юк машинаси тўқнашиб кетгани, Мирзо Улуғбек туманида Cobalt Spark билан тўқнашиб ағдарилиб кетгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)