• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Толибон» бир сутка ичида Афғонистондаги 9 та вилоят маъмурий марказлари эгалланганини хабар қилди

    «Толибон» ҳаракати 14 август куни Афғонистондаги тўққизта вилоят маъмурий марказларини эгаллаб олганини маълум қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    «Пактика, Пактия, Кунар, Фороб, Балх ва Лагман ‘Толибон’ ихтиёрига ўтган. Шаҳарларни эгаллаш вақтида минглаб аскарлар, полиция ва бошқа ҳарбий кучлар ўз қуролини топширган ва ‘Толибон’ ҳаракати мужоҳидлари томонига ўтган», — дейилади ҳаракатнинг расмий баёнотида.

    Шунингдек, баёнотда қайд этилишича, эгалланган вилоятлар ҳудудидаги минглаб енгил ва оғир қуроллар, миллионлаб ўқ-дорилар, ҳарбийлар ва ноҳарбий транспорт воситалари, ускуналар ҳаракат вакилларининг ихтиёрига ўтган.

    Балх вилояти собиқ губернатори, Ислом жамияти (Афғонистондаги тожик ва форс тилида мулоқот қилувчи аҳолининг бирлашмаси) партияси етакчиларидан бири Ато Муҳаммад Нур ҳудуднинг «Толибон» томонидан эгалланишига фитна сабаб бўлганини маълум қилган.

    «Фитна оқибатида барча ҳукумат объектлари ва кучлар ‘Толибон’ ихтиёрига ўтди. Ушбу фитнанинг асоратлари чуқур ва оғир бўлади, улар маршал Абдулла Рашид ҳамда мени тузоққа туширмоқчи бўлишди», — деб ёзган вилоят раҳбари Facebook’да.

    «Кураш шу билан тугамайди», — дея қўшимча қилган Муҳаммад Нур. Губернатор «Толибон»га қарши мардонавор курашган Балх шаҳри аҳолисига миннатдорлик билдирган.

    Афғонистон ҳудудининг, тахминан, учдан икки қисми «Толибон» ихтиёрига ўтган.

    «Толибон» аъзолари 14 августда Кобул жанубидаги Логар вилоятида фаол жанг қилган. «Толибон» етакчи кучлари мамлакат пойтахтидан 11 километр узоқликда юргани ҳақида хабарлар тарқалган. Айни вақтда «Толибон»нинг пойтахтни эгаллашга жиддий куч сарфлаётгани, кучли босим билан Кобул томон юриш қилаётгани ҳақида ахборотлар кўзга ташланмаган.

    Ғарб ОАВда жангариларнинг аста-секин Кобулни ўраб олаётгани ҳақида хабарлар берилган. BBC’нинг қайд этишича, шаҳарда халқаро аэропортдаги юклама ортиб кетган, хорижликлар, чет элда сиёсий бошпана олиш ҳуқуқига эга бўлган афғонистонликлар мамлакатдан чиқиб кетишга уринмоқда.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    14 августда Афғонистон президенти Ашраф Ғани кутилаётган беқарорликни бартараф қилишни ваъда берган ва бу учун қуролли кучларни ислоҳ этиш лозимлиги ҳақида халққа мурожаат йўллаганди. Президент «Толибон» Афғонистонни эгаллаб олаётган бир паллада мамлакатдаги мавжуд чигал вазият бўйича халқаро ҳамкорлар билан маслаҳатлашувлар ўтказилаётганини билдирган.

    Хориж давлатларининг, жумладан АҚШ, Канада ва Буюк Британия қўшинлари ўз ватандошларини Кобулдан уйга эвакуация қилиш юзасидан махсхус операциялар амалга оширишни бошлаган.

    Шанба куни «Толибон» вакиллари Афғонистодаги бешинчи энг катта шаҳар — Жалолободни ҳам эгаллаган.

    Нангархор вилояти депутати Аброрулло Мурод шаҳарнинг «Толибон» ихтиёрига жангсиз топширилгани ва бу борадаги қарор ҳудуд оқсоқоллари томонидан чиқарилганлигини айтган. «Толибон» ҳам шаҳарнинг мужоҳидлар назоратига ўтганлигини расман тасдиқлаган.

    «Жиҳод ал-Фатх операцияси давомида Нангархор вилоятининг маркази — Жалолобод шаҳри тўлиқ эгалланди. Губернатор қароргоҳи, разведка бошқармаси, полиция идораси ва бошқа объектлар мужоҳидларнинг назорати остига олинди», — деган «Толибон» расмий вакили Кари Аҳмадий.

    Унинг сўзларига кўра, якшанба тонгида Дайкунди вилоятининг маркази Нили шаҳри ҳам «Толибон» томонидан эгалланган. Афғонистон ҳукумати бу маълумотни расман тасдиқламади.

    Кобул ва Жалолобод Афғонистон шарқида «Толибон» ихтиёрига ўтмаган, ҳукумат бошқарувидаги икки катта шаҳар бўлиб турганди.

    АҚШ, НАТО ва Европанинг бошқа давлатлари Афғонистон ҳудудидан ўз қўшинларини олиб чиқиб кета бошлагач, мамлакатда «Толибон» жангарилари фаоллашди ва 34 та вилоятдан 20 тасини эгаллашга муваффақ бўлди.

    АҚШ ҳамда унинг иттифоқчилари ҳарбийларни олиб чиқиб кетишни август охиригача якунлашни режалаштирганди. Аммо «Толибон»нинг жуда тез ҳаракатлангани вазиятни чигаллаштириб юборди. Айрим Ғарб давлатлари Афғонистондаги фуқароларини, дипломатларни ва хориждан бошпана ажратилган афғонистонликларни қутқариш операциялари учун Кобулга ҳарбийларни юбормоқда.

    Аввал «Толибон» Мозори-Шарифни эгаллагани, Афғонистон ҳукумат кучлари Ўзбекистон томон қочгани, Термиздаги «Дўстлик кўприги» афғон ҳарбийлари билан тўлгани, Мозори-Шарифдан қочган маршал Дўстум вертолётда Ўзбекистонга ўтган бўлиши мумкинлиги, Ўзбекистон 84 нафар афғон ҳарбий хизматчисини қабул қилгани, улар орасида ярадорлар ҳам борлиги ҳақида хабарлар берилганди.

    15.08.2021, 12:06   Изоҳ (0)   44009
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Толибон» Кобулга ҳужумдан аввал сўнгги йирик шаҳар — Жалолободни жангсиз эгаллади

    15.08.2021, 11:26

    АҚШ ўз элчихонасини эвакуация қилиш учун Афғонистонга 5 минг ҳарбий юборади

    15.08.2021, 04:11

    Туркияда Россиянинг ўт ўчириш самолёти қулади. Саккиз киши ҳалок бўлди — уларнинг беш нафари россиялик

    15.08.2021, 03:34

    Фото: Гаитида 7,2 магнитудали зилзила юз берди. Камида 304 киши ҳалок бўлган

    15.08.2021, 02:47

    Аргентинада президент рафиқасининг карантинда туғилган кун нишонлаши жанжалга сабаб бўлди

    14.08.2021, 23:36

    Ангела Меркель нафақага чиққандан сўнг қанча пенсия олиши маълум бўлди

    14.08.2021, 22:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.