• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда автобуслар учун алоҳида ҳаракатланиш бўлаги ажратилиб, бекатлар янгиланади

    Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 11 август куни «Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантиришнинг 2021 йилда амалга ошириладиган устувор режалари тўғрисида»ги қарорни имзолади, деб хабар беради «Gazeta.uz».

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    E-Qaror порталига жойлаштирилган ҳужжатда қайд этилишича, қарор «Тошкент шаҳар йўловчи транспортида кўрсатилаётган хизматлар сифатини ҳамда жамоат транспорти жозибадорлигини ошириш ва тубдан яхшилаш, шаҳар аҳолиси ва Тошкент шаҳрига ташриф буюрувчи меҳмонларга қулайликлар яратиш мақсадида» қабул қилинган.

    Қарорда Қурилиш бош бошқармаси, Ободонлаштириш бош бошқармаси, ИИББ ЙҲХБ транспорт бошқармасига уч ой муддатда «Оқтепа майдони — Боғибўстон кўчаси» йўналишидаги умумий узунлиги 3,38 километр бўлган автобус ва йўналишли таксилар учун алоҳида ҳаракатланиш бўлагини жорий этиш топширилган.

    Харита бўйича юқорида кўрсатилган қисм 2016 йилгача трамвай қатнаган участкага тўғри келмоқда. Мазкур йўналиш бўйича (Оқтепа майдонидан Шота Руставели кўчасигача) алоҳида бўлакни жамоат транспорти ҳаракати учун очишни январь ойида шаҳар Транспорт бошқармаси ва «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси таклиф қилган эди. Ўшанда жами 10 та кўчада полосаларни ажратиш таклиф этилган эди.

    Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда россиялик таниқли урбанист Аркадий Гершманнинг Муқимий кўчасини реконструкция қилиш таклифини эълон қилинган эди.

    Шу йилнинг ноябрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга еттита BRT (bus rapid transit — бошқа транспортлардан тўлиқ озод қилинган тезкор автобус йўналиши) йўналишларини ишга тушириш режаси тақдимоти ўтказилган эди. Уларнинг тўрттаси Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида, яъни жорий йил сентябригача очилиши керак эди. Мазкур режаларнинг қайси босқичда экани номаълум.

    Ҳоким қарорида халқ депутатлари шаҳар кенгашига автобус оралиқ бекатларининг намунавий дизайнини ишлаб чиқиш, жамоат транспорти алоҳида ҳаракатланиши учун ажратилаётган йўл бўлагида бошқа йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатланишини тартибга солиш механизмлари акс эттирилган ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилган.

    Ҳужжат асосида автобус оралиқ бекатларида амалдаги қонунчиликка асосан онлайн аукцион орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун юридик ва жисмоний шахсларга муддатли фойдаланиш ҳуқуқи асосида ижарага бериш тартиби тўғрисида низом ишлаб чиқилади.

    2020 йил охирида Транспорт бошқармаси раҳбари Анвар Жўраев Тошкентдаги барча автобус бекатларини ягона концепция асосида янгилаш режалаштирилаётганини маълум қилган эди. Унда ҳаракат жадвали акс этган табло ва бошқа қулайликлар (Wi-Fi, мобил қурилмаларни қувватлаш станцияси, банкоматлар, камералар, чиқинди идишлари) бўлиши айтилган эди.

    Лойиҳада бекатлардаги дўконлар кўзда тутилмаган. Шу билан бирга, тадбиркорларга LED-экранларда маҳсулот ва хизматларни реклама қилиш имконияти берилиши кутилган эди. Шаҳардаги айрим бекатларга экранлар ўрнатилди, бироқ йўловчилар уларнинг ёрқинлигидан шикоят қилмоқда.

    Ҳоким қарорида, шунингдек, Транспорт бошқармаси, Молия бош бошқармасига мутасадди ташкилотлар билан биргаликда янги йўл ўтказгичлар барпо этиш, кесишмаларни реконструкция қилиб, уларнинг ўтказувчанлигини ошириш, янги йўл қуриш ва молиялаштириш бўйича 2021 йил IV чорак ва 2022 йил давомида халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг тегишли доимий комиссияларига таклифлар киритиш топширилган.

    Февраль ойида транспорт ҳаракатини ташкил этиш кўзда тутилган Тошкент кўчалари ва чорраҳалари рўйхати эълон қилинган, мазкур лойиҳалар Президентга тақдим этилган эди.

    Мавзуга доир: Тошкентда жамоат транспорти учун алоҳида ажратилган биринчи йўл қандай кўринишда бўлиши намойиш этилди (фото, видео)

    Бундан аввал Тошкентдаги жамоат транспортлари ҳаракатини кўрсатишга мўлжалланган мобил дастурлар маршруткалар ҳаракатини ҳам кўрсатишни бошлагани, йирик шаҳарлардаги тирбандликларни ҳайдовчисиз капсула ёрдамида бартараф этиш таклиф қилингани ҳамда Тошкентда шахсий автомобилни метро ёнидаги автотураргоҳга қўйиб, йўлни жамоат транспортида давом эттириш бўйича тизим ишлаб чиқилаётгани ҳақида хабар берилганди.

    14.08.2021, 16:10   Изоҳ (0)   19880
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда Шимолий Фарғона каналига оқизилган ҳайвон жасади топилди (фото)

    14.08.2021, 15:32

    Кобулдан Тошкентга авиарейс учиб келди

    14.08.2021, 15:10

    Навоийда ўзбошимчалик билан симёғочга чиққан йигит ток уриши оқибатида ҳалок бўлди

    14.08.2021, 14:33

    Сирдарё вилоятидаги 7 та туман-шаҳар ҳокимларига ҳайфсан берилди

    14.08.2021, 14:12

    Йўл-патруль хизматининг махсус автомобили «встречний» юргани юзасидан ЙҲХББ маълумот берди

    14.08.2021, 13:13

    Нурмат Отабеков қандай ҳолатларда коронавирусга қарши эмланишда тиббий чекловлар борлигига ойдинлик киритди

    14.08.2021, 12:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.