ДХХ Самарқанд вилоят бошқармаси ҳамда ИИБ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда 16 сотих ерни ноқонуний сотишга уринган фуқаролар қўлга олинди. Бу ҳақда «Дарё»га ДХХ вилоят бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, вилоятнинг Жомбой туманида яшовчи фуқаролар — Т.Э. ва Н.Д. Самарқанд сув хўжалигига қарашли 16 сотих ерни фуқаро Ш.Б.га ноқонуний равишда расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, эвазига 33 минг 200 доллар сўраган.
ДХХ ва ИИБ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ер сотувчилар фуқародан келишилган пулнинг 7 минг долларини олаётган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда аниқланган ҳолат юзасидан Жомбой туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)