Тошкент шаҳри Юнусобод туманида Nexia ва «Газель» иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар бермоқда ЙҲХББ матбуот хизмати.
Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йил 12 август куни соат 19:00 ларда Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Юнус ота кўчасидаги 43-уй рўпарасида ҳайдовчи, 1967 йилда туғилган Ф.К. бошқарувидаги «Газель» русумли ҳамда ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган Ж.Р. бошқарувидаги Nexia русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Оқибатда ичида йўловчилари бўлган «Газель» ағдарилган.
Тўқнашув сабабли 5 нафар йўловчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 10 август куни ҳам ичида йўловчилари бўлган «Газель» Lacetti билан тўқнашиб, ағдарилиб кетганди.
Бундан аввал Тошкентда Cobalt Spark билан тўқнашиб ағдарилгани ҳамда Тошкентда Lada Samara ағдарилиб, ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)