• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекистон президенти сайловида ғолиб бўлишни орзу қиляпман» — Алишер Қодиров

    «Миллий тикланиш» демократик партияси марказий кенгашининг 6 август, жума куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари пленумида партия етакчиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодиров номзоди президентлик сайловида иштирок этиш учун тавсия қилинди. Пленумдан кейин ОАВ вакилларига интервью берган Алишер Қодиров журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    — «Миллий тикланиш» партияси сиз, Содиқ Сафоев ва Феруза Муҳаммаджоновани президентликка номзод сифатида кўрсатган экан. Айтинг-чи, нима учун сизни танлашди?

    — Менда бунақа маълумот йўқ. Партиянинг барча фидоийлари жуда узоқ муҳокамадан кейин бугунги кунда партиянинг илгари сураётган ғоялари бўйича менга ишонч билдириш масаласини кўтаришди. Бу масалани бугунги пленумнинг ишончи билан қабул қилдик. Навбатдаги қиладиган ишларимиз — Марказий Сайлов Комиссияси билан ишлаш ва ушбу номзод масаласини якуний партиянинг энг олий органи бўлган съезднинг муҳокамасига бериш. Агар съезд томонидан номзод масаласи ҳам якуний қарор сифатида маъқулланадиган бўлса, биз, албатта, сайловларга киришамиз.

    — Номзодингиз бугунги пленумда маъқулланди. Сайлов олдидан нимани орзу қиляпсиз?

    — Ютишни, сайловда ғолиб бўлишни.

    — Қайси мақсадлар билан?

    — Мақсадларимиз дастурларимизда белгиланган. Ўзбекистоннинг ривожланиши, бугунги муаммоларини бартараф этиш, ўзбек халқининг фаровон ва яхшироқ яшаши учун қилишимиз керак бўлган барча масалалар дастурда ўз аксини топган. Биз дастуримизда белгиланган масалаларни амалга ошириш учун ҳамма имкониятларимизни сарф қилган ҳолатда меҳнат қилишга, албатта, ваъда берамиз.

    — «Миллий тикланиш» партияси учинчи бўлиб номзодини эълон қилди. Бу ижтимоий тармоқларда қанақа кутиб олинаётганини кузатяпсизми?

    — Ижтимоий тармоқлар халқ дегани эмас.

    — Лекин халқнинг фаол қатлами...

    — Йўқ, мен бундай деб ўйламайман. Чунки биз кўчаларда, бозорларда юрганда шахсан ўзим бир масалага бир неча ойлардан бери эътибор қаратяпман. Ижтимоий тармоқлардаги муносабат билан кўча-кўй, бозорлар, маҳаллалардаги аҳолининг фикри бутунлай бир-бирига тескари тушяпти. Шу нарсага ишончим комилки, ижтимоий тармоқларда бугун фикрларни манипуляция қилиш, оқни қора, қорани оқ қилиб кўрсатиш мумкин. Шу сабабли мен ижтимоий тармоқлардаги фикрларга эмас, бевосита халқимизнинг оддий-оддий қатламларининг фикрларига кўпроқ қулоқ солишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаган бўлардим.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    — Сайловларда қанча овоз олишни тахмин қиляпсиз?

    — Ўзбекистон янгиланди ва Ўзбекистонда янги сайловлар бўлади. Ҳозир Янги Ўзбекистонда бутунлай эркин ва ҳақиқий сайловлар бўлишига тўлиқ ишонамиз. Бу сайловларда ягона мақсадимиз — Ўзбекистоннинг тараққиёти учун ўз дастуримизни таклиф қилиш, ягона сайловчи бўлган ўзбек халқининг хулосаси ва қарорига бўйсуниш. Ниятимиз — ютиш, тахминларимиз — ўзбек сайловчисининг адолатли баҳо бериши.

    — Икки йил аввал парламент депутатлигига биринчи уринишда етарли овоз тўплай олмагансиз. Бу гал етарли овоз йиғишга нисбатан ишончингиз қай даражада?

    — Ўшанда парламент сайловларида юзага келган ҳолат бўйича ўз фикримни айтганман. Унда биз партия раиси сифатида барча вилоятларда ҳаракатларимизни амалга оширганмиз. Аммо ўз округимда ишламаганман. Бунга сайловчилар ҳақли равишда эътироз билдирган. У ерда сайлов жараёнлари бўйича янги тартиб жорий қилинган эди. Ўша пайтда 50 фоиздан юқори овоз олиш учун бизда қисқагина етишмовчилик бўлган. Биз буни иккинчи даврада жойига қўйдик ва сайловчиларнинг тўлиқ ишончига эришганмиз.

    — Сиз партия етакчиси сифатида доим миллат, тил, адабиёт каби масалаларни кўтариб келасиз. Эшитишимиз бўйича фарзандларингиз рус мактабларига қатнайди. Бунга қанақа фикр билдирасиз?

    — Фарзандларимнинг барчаси Ўзбекистон мактабларида ўқийди. Ўзбекистонда рус мактаби деган мактаб йўқ. Рус тили ўқитиладиган мактаблар бор. Бугунги кунда Ўзбекистондаги барча мактабларда рус тили фанлари ўқитилади. Менинг болаларим ўқийдиган мактабларда ҳам рус тили фанлари ўқитилади.

    — Президент бўлсангиз, биринчи бўлиб қандай ислоҳотларни амалга оширасиз?

    — Бу дастуримизда белгиланган. Ҳозир бу ҳақда алоҳида гапирсам, чўзилиб кетиши мумкин, дастурларимизда бу акс этади. Лекин партия ўз шиорларига содиқ қолган ҳолда, таълим ва тарбия соҳасини биринчи ўринда ҳамда устувор вазифа сифатида ислоҳ қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

    — Сайловларда аҳолининг кўпроқ қайси қатламининг овозини олишни ният қиляпсиз?

    — Ишончимиз комил, агар дастуримизда белгиланган вазифаларни халқимизнинг барча қатламларига тўғри етказиб бера оладиган бўлсак, жуда кенг қатламнинг барчасининг ишончига эришишимиз мумкин.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    — Баҳсли одамсиз. Номзодингизни кўрсатганингиздан кейин сизга нисбатан танқидлар кўпайиб кетади. Бунга муносабатингиз қандай?

    — Юқорида айтганимдек, танқидларни таклиф ўрнига, мақтовларни танқид ўрнига қабул қиламан. Яъни барча мақтовлардан танқидни кўриш керак, лекин танқидлардан таклиф чиқариб оламиз. Менинг фикрларим ҳам кимларгадир ёқмаслиги мумкин, кимларнингдир фикрларидан ўзим учун хулоса қиламан. Бу ўзгариш жараёни. Танқидлар билан ўсамиз, ўзгарамиз ва бутун Ўзбекистон ҳам бугунги кунда ўзгариши керак, деб ҳисоблаймиз.

    — Яқинда берган интервьюларингизнинг бирида «Биз бу сайловларда амалдаги ҳукуматни ва ҳокимиятни танқид қиламиз, уларга ўз танқидларимиз бор, камчиликларни айтамиз», — деган эдингиз. Бу қандай камчилик ва қанақа танқидлар?

    — Бизнинг таклифларимиз кимлар учундир танқид бўлиши мумкин. Лекин бизнинг бу сайловдаги мақсадимиз кимларнидир танқид қилиш эмас. Ўз таклифларимизни сайловчиларга етказиш. Агар сайловчиларимиз томонидан маъқулланадиган бўлса, албатта, буни ўз фикрларимизни, таклифларимизни амалга ошириш учун имконият сифатида қабул қиламиз.

    — Партия етакчиларининг номзод сифатида кўрсатилишига фикрингиз қанақа?

    — Бу масалада мен мулоҳаза билдирмайман. Ҳамма партия ўз номзодини кўрсатиш ҳуқуқига эга.

    Миролим Исажонов ёзиб олди

    Мавзуга доир:

    • Бир уринишда парламент депутатлигига сайлана олмаган Алишер Қодиров номзоди президентлик сайловида қатнашиш учун тавсия қилинди
    • «Ҳукумат эмланмаганларнинг эркини чеклаши керак» — Алишер Қодиров
    • «Бизда ҳозирги сиёсатни инкор этадиган ғоялар бўлади» – Алишер Қодиров президент сайловлари тўғрисида

    06.08.2021, 15:58   Изоҳ (0)   31968
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухоро прокуратураси деворининг бир қисми ўпирилиб тушган «Абдуллахон» мадрасаси бўйича жиноят иши қўзғатди

    06.08.2021, 15:38

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳам иссиқ об-ҳаво сақланиб қолади

    06.08.2021, 15:10

    Шавкат Мирзиёев: «Марказий Осиё муаммолари ечимига биргаликда эришамиз. Бошқа муқобил йўл йўқ»

    06.08.2021, 14:36

    Россия ва Ўзбекистон махсус кучлари ўзбек-афғон чегарасидаги шартли террорчиларни яксон қилди (видео)

    06.08.2021, 14:10

    «Ўзгидромет» 7 август учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди

    06.08.2021, 13:35

    «Қизим жиғингизга тегаётган бўлса, унга қараманг». Лола Каримова қизи Марям Тиллаеванинг яримяланғоч сурати юзасидан баёнот берди

    06.08.2021, 13:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда содир бўлган йирик ёнғин қарийб 3 соатда ўчирилди

    Ўзбекистон | 16 май, 08:48

    Путин Россия қуруқликдаги қўшинлари қўмондонини лавозимидан олди

    Дунё | 16 май, 08:39

    Тошкентда поезд устида селфи тушмоқчи бўлган икки болани ток урди 

    Ўзбекистон | 16 май, 00:05

    Орол денгизи тубида юқори даражадаги шўрланишга чидамли ўсимлик синовдан ўтказилди

    Ўзбекистон | 15 май, 23:50

    “Қатар АҚШдан 42 млрд долларлик қурол-яроғ ва техника харид қилади” — Трамп

    Дунё | 15 май, 23:40

    Олимлар узоқ уйқунинг кутилмаган зарарини аниқлади

    Дунё | 15 май, 23:20

    Муносиб қаршилик, ўйинда бурилиш ва “плей-офф” босқичига йўл: “Навбаҳор” ва “ФарДУ” ўйинидан фотогалерея

    Спорт | 15 май, 23:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.