• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ДТМ биология фанидан Миллий сертификат учун топширилган тест натижаларини бекор қилди

    Ўзбекистонда июнь ойида умумтаълим фанларидан миллий сертификат учун ўтказилган тест синовларининг саволлари олдиндан тарқаб кетгани маълум бўлган эди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    11 июнь куни Telegram’даги «TentakMinds» канали Бухоро вилоятида кимё ва биология фанлари бўйича миллий тест тизими топшириқлари (саволлари) тарқалиб кетгани ва Давлат тест маркази (ДТМ) томонидан текширув олиб борилаётгани ҳақида хабар тарқатган эди. 5 август куни Давлат тест маркази биология фанидан тест синовларида тестология мезонлари бузилганини маълум қилди.

    Эслатиб ўтамиз, 11 июнь куни аноним блогер томонидан юритиладиган «TentakMinds» канали Бухоро вилоятида умумтаълим фанлари бўйича миллий тест тизими топшириқлари (саволлари) тарқалиб кетгани ва Давлат тест маркази (ДТМ) томонидан текширув олиб борилаётгани ҳақида хабар тарқатди. Кейинчалик ушбу канал биология ва кимё фанларидан тарқалиб кетгани даъво қилинаётган тест топшириқларини эълон қилди. Журналист Хуршид Далиев ҳам ўз каналида Бухорода тест топшириқлари жавоблари тест ўтказилишидан бир кун олдин ёдлатилиши ҳақида ёзди.

    ДТМ расмий баёнотида мазкур тест топшириқларининг ҳақиқатан ҳам миллий тест тизимига оид эканини тан олди. Шу билан бирга, ДТМ баёнотига кўра, тест топшириқлари Халқ таълими вазирлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан ишлаб чиқилган ва Давлат фелдегерлик хизмати ходимлари томонидан тест синови ўтказиладиган биноларга махсус транспорт воситалари орқали махфийлик таъминланган ҳолда тест синови бошланишидан бир соат олдин етказилган.

    5 август куни Давлат тест маркази биология фанидан тест синовларида тестология мезонлари бузилганини маълум қилди.

    10 июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида биология (2 473 нафар) фанидан миллий сертификат учун тест синовлари бўлиб ўтган.

    Қайд этилишича, мазкур тест синови натижалари Давлат тест маркази томонидан ҳисобланиб, таҳлил қилинганда биология фанидан тест топширувчилар балларининг частота тақсимотида нормал тақсимотдан катта оғишлар мавжуд экани аниқланган. Яъни биология фани бўйича тест натижалари таҳлили тестология мезонлари бузилганини, аниқроқ қилиб айтганда натижалар айрим ҳудудларда жуда юқори эканлигини кўрсатган.

    «Биология фани бўйича тест натижалари таҳлилига кўра тестология мезонлари бузилгани, талабгорларнинг биология фанидан мактабда олган ўртача баҳолари билан тест синовидаги натижалари ўртасида тафовутлар юқори экани ҳамда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кўплаб эътирозларга сабаб бўлганлиги учун халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда 10 июнь куни биология фанидан миллий сертификат учун ўтказилган тест синови натижалари эълон қилинмаслигини маълум қиламиз», — дейилади баёнотда.

    ДТМ таъкидлашига кўра, 10 июнь куни биология фани бўйича тест синовида иштирок этган барча талабгорларнинг тўлови тўлиқ қайтарилади.

    «Тест топширганлар барча абитуриентлар каби ОТМларга кириш тест синовларида мутахассислик фанларининг ҳар биридан 20 та тест топшириғи (миллий сертификат имтиҳонидаги 50 та тест топшириғи ўрнига) ва 1 соатдан вақт берилиши белгиланди», — дейилади хабарда.

    Маълумот учун, умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизими учун тест синовлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 2021 йил 9–10 июнь кунлари ўтказилган. Тест синовидан ижобий натижага эришган талабгорга тест синови натижалари эълон қилинган кундан бошлаб бир ҳафта мобайнида Давлат тест маркази директорининг буйруғи асосида электрон шаклда сертификат берилади.

    Ушбу сертификатга эга бўлган абитуриентга сертификатдаги ўзлаштириш фоизига мос равишда олий таълим муассасаси бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларида ушбу фандан белгиланган максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорсионал) балл берилади.

    06.08.2021, 11:35   Изоҳ (0)   26163
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фото: Ўзбекистонда олийгоҳларга кириш учун очиқ осмон остида ўтказилаётган тест имтиҳонлари

    06.08.2021, 11:21

    Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 350 мингга яқин киши коронавирусга қарши эмланди. Мамлакатда қўлланилган вакциналар сони 9 млн дозадан ошди

    06.08.2021, 10:56

    Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди

    06.08.2021, 10:42

    Ўзбекистонда бир кунда 974 кишида коронавирус аниқланди — бу пандемия бошидан бери қайд этилган мутлақ антирекорд

    06.08.2021, 10:21

    Тадбиркорларга 903 млн сўмлик нореал қарздорлик ҳисоблаган «Ҳудудгаз Жиззах» ходимларига нисбатан жиноий иши қўзғатилди

    06.08.2021, 09:45

    Ўзбекистонда сўровнома ўтказилиб, фуқароларнинг қанчаси коронавирусга қарши вакцина олишни хоҳламаслиги аниқланди

    06.08.2021, 09:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Иссиқ ҳавода чанқоқни тез қондирадиган табиий ичимликлар

    Маслаҳатлар | 15 июл, 11:51

    АҚШда 35 йилга қамалиши керак бўлган шифокор оқланди

    Дунё | 15 июл, 11:38

    Голливуд юлдузи Жорж Клунининг Франциядаги уйида ёнғин чиқди

    Кино | 15 июл, 11:30

    2025 йилда 100 мингдан ортиқ Россия фуқаролари Украина билан урушда ҳалок бўлган — НАТО

    Дунё | 15 июл, 11:25

    “Ўрикзор” савдо комплекси бузилмайди

    Ўзбекистон | 15 июл, 11:22

    Роналдунинг ўғли отаси ва Ямални солиштирди

    Спорт | 15 июл, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.