Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 1 август куни Болқон вилоятига ташрифи чоғида ҳарбий самолётни синовдан ўтказди. Бу ҳақда Туркманистон давлат ахборот агентлигига таяниб, «Хроника Туркменистана» хабар берди.
Хабарга кўра, Бердимуҳамедов ҳарбий аэродромга велосипедда келган.
Бош вазир ўринбосари, чавфсизлик кенгаши котиби Чаримурат Аманов ва мудофаа вазири Бегенч Гундогдиев Бердимуҳаммедовга янги ҳарбий самолётларни: Туркманистонга май ойида келтирилган Бразилиянинг Embraer A-29B Super Tucano турбо-парракли ҳужумчи самолётини, июнь ойида етказиб берилган C-27J NG Spartan ҳарбий транспорти ва Aermacchi M-346 ўқув реактив ҳужум самолётларини кўрсатган. Сўнгги икки самолёт Италиянинг Alenia компанияси томонидан ишлаб чиқилган.
Хабарга илова қилинган видео кадрларига кўра, Туркманистон камида иккита C-27J NG Spartan самолёти ва иккита Aermacchi M-346 самолётини сотиб олган. Кадрларда фақат битта A-29B Super Tucano’ни кўриш мумкин, лекин илгари Туркманистон ҳарбий-ҳаво кучлари рангига эга бўлган бу каби самолётларнинг бир нечтасини кўришган.
Бердимуҳамедов Aermacchi’ни шахсан синаб кўришга қарор қилди.
Парвоздан сўнг мудофаа вазири Бегенч Гундогдиев президентдан парвозда кийган формасини пойтахтда қурилаётган Бердимуҳамед Аннаев номли ҳарбий мактаб музейига топширишни сўради. Президент бу таклифни маъқуллади.
Гурбангули Бердимуҳамедов ўша куни Ашхободга қайтган.
Изоҳ (0)