• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Валютадаги кредитларни фақат экспорт қилувчи тадбиркорларга беришимиз керак» – бош вазир ўринбосари

    Ўзбекистондаги аксарият тадбиркорларнинг молиявий саводхонлиги етарли даражада эмас. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов 30 июль куни ўтказилган матбуот анжуманида сўз юритди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

    Умрзоқовнинг қайд этишича, валютадаги кредитларни фақат экспорт қилувчи тадбиркорларга бериш лозим.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    «Валютадаги кредитларни биз фақат битта тоифага — экспорт қилувчиларга беришимиз керак. Нимага? Уларда валютада тушум бор ва олган кредитини валютада ёпа олади. Агар тадбиркор ўз маҳсулотини экспорт қилмасдан, фақат мамлакат ичкарисига соца, айланма даромадини сўмда олса, унда сўмни валютага айлантираётган пайтда қийналиб қолади. Чунки курс ҳар доим ўзгариб боради. Бу гапларни ҳурматли Президентимизнинг ўзлари ҳам айтган.

    2017 йилда ўша пайтдан олдин банкдан валютада кредит олган тадбиркорларимиз кредит шартномасига имзо қўяётганда, валюта курси ўзгариши хатарини улар ўз бўйнига олган, рози бўлган.

    Тадбиркорларимизнинг молиявий саводхонлиги етарли бўлмаяпти ва бўлмаган ҳам. Аммо шунга қарамай, уларни қўллаб-қувватлашимиз керак. Буни олдин ўзларига ҳам айтганман. Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш — давлат сиёсати. Сўнгги 4,5-5 йил давомида, айниқса, ўтган йили пандемия даврида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида кўплаб қарорлар, фармонлар қабул қилинди, имтиёзлар берилди ва ҳоказо.

    Тадбиркорларнинг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича ҳам биргаликда ишлашимиз керак. Яқинда қабул қилинган қарорда давлатимиз раҳбари вертикал тизим яратиш бўйича топшириқ берган. Яъни тадбиркорларга ҳам ҳар хил йўналишларда кўмак берувчи тизимни йўлга қўйиш масаласига киришдик», — деди ҳукумат вакили.

    Бош вазир ўринбосарининг таъкидлашича, пандемия туфайли жаҳон иқтисодиётида жуда кўп ўзгаришлар кузатилиши мумкин.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    «Тадбиркорларимиз бундан буёғига валютада кредит олаётганида, чуқур таҳлил қилиб, фақат даромад бўлсагина олиши керак. Чунки ҳали жаҳон иқтисодиётида пандемия тугамади. Постковид дунёси қандай бўлади, рақобат авжига чиққанида нима бўлади, асосий хом ашё маҳсулотларининг нарх-навоси, логистика харажатларининг қиймати нима бўлади. Шулардан келиб чиқиб, ҳали жаҳон иқтисодиётида жуда кўп ўзгаришлар бўлиб кетиши мумкин.

    Биз 4,5 йил давомида иқтисодиётимизни жаҳон иқтисодиётига очдик. Юқорида айтилган жараёнлар таъсирида қолишга қайсидир маънода мажбурмиз. Бизда валюта, курс нуқтаи назаридан қандай ўзгаришлар бўлишини ҳеч ким билмайди.

    Шуларни инобатга олиб, тадбиркорларни шу хатарлардан суғурта қилиш, яъни уларни эртага муаммо яратиши мумкин бўлган қобилиятини камайтириш бугун биринчи навбатда, тадбиркорларнинг ўзини вазифаси. Шу билан бирга, сиз оммавий ахборот воситалари вакиллари ва бизнинг ҳам вазифамиз. Сизлар жараёнлар ҳақида тадбиркорлар ва халқимизга етказсаларингиз, биз ҳукумат вакиллари сифатида ҳурматли Президентимизнинг топшириқларига асосан, шароит яратиб беришимиз лозим», — деди инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистон Президенти билан бўладиган учрашувда тадбиркорларнинг қайси қатлами иштирок этади? Сардор Умрзоқов жавоб берди
    • Сардор Умрзоқов журналист ва блогерларга: «Танқид қилмасаларингиз, биз амалдорлар талтайиб кетамиз»

    02.08.2021, 19:09   Изоҳ (0)   26465
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Вакцина олган аёллар уч йилгача фарзанд кўра олмаслиги ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритилди

    02.08.2021, 18:38

    Зомин тоғларида яна ёнғин юз бергани рад этилди

    02.08.2021, 18:24

    Сурхондарёда бир гуруҳ йигитлар вояга етмаган болани калтаклаб, ИИБнинг икки ходимига ҳам тан жароҳати етказди

    02.08.2021, 18:08

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    02.08.2021, 17:10

    Андижонда вилоят ҳокимлиги биноси олдидаги йўлни тўсган фуқароларнинг 11 нафари 15 суткагача қамалди, 6 нафари эса жаримага тортилди

    02.08.2021, 16:56

    «Ўзгидромет» август ойининг дастлабки ҳафтасида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    02.08.2021, 16:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путиннинг бутун Донбассни эгаллаш талабини қўллаб-қувватлади — ОАВ

    Дунё | 17 август, 18:40

    Путин Шавкат Мирзиёевга Аляскадаги саммит ҳақида маълумот берди

    Ўзбекистон | 17 август, 18:08

    Исроил фаластинликларни Ғазо жанубига мажбуран кўчиришга тайёргарлик бошлади

    Дунё | 17 август, 17:40

    Шавкат Мирзиёев Покистон президентига таъзия йўллади

    Ўзбекистон | 17 август, 17:10

    Навбатдаги “дерби” ва кўп йиллик танаффусдан кейинги ғалаба: “Навбаҳор” ва “Нефтчи” ўйинидан фотогалерея

    Футбол | 17 август, 17:05

    Учта “республикачи штат” пойтахт Вашингтонга қўшин юборади

    Дунё | 17 август, 16:55

    Ҳиндистон Франциядан яна 114 та Rafale самолётини сотиб олади

    Дунё | 17 август, 16:25

    Камералардан йироқда: оддий ҳаёт кечириш учун кинони тарк этган 5 актёр

    Кино | 17 август, 15:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.