• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Иш берувчи эмлашдан бош тортган ходимни ишдан ҳайдамайди, балки ишдан четлатади» – Русланбек Давлетов

    Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов 31 июль куни Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида аҳолининг айрим тоифаларига мажбурий коронавирусга қарши эмлашни қонунийлаштирадиган ва иш берувчиларга эмлашдан бош тортган ходимни ишдан четлатиш ҳуқуқини берадиган қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилгани ҳақида фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда «Gazeta.uz» хабар қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Унинг сўзларига кўра, агар фуқаро эмлашдан бош тортса, у ҳолда «ҳеч ким унинг қўл оёғини боғлаб, эмлаш учун тиббий муассасага олиб бормайди».

    «Бундай тартиб йўқ. Бизнинг қонунчилигимизда маълум касалликлар учун мажбурий даволаниш турлари белгиланган. Булар – алкоголизм, гиёҳвандлик, сил касаллиги. Бундай ҳолларда, суд қарори асосида, улар мажбурий даволанишга юборилади. Бунда давлат, агар керак бўлса, уйга келиб, фуқарони даволаниш учун олиб кетиши мумкин. Бундай ҳолларда одам йўқ дея олмайди», – дейди вазир.

    Адлия вазирлиги раҳбарининг таъкидлашича, фуқаро эмланишдан воз кечиш ҳуқуқий оқибатларга олиб келишини англаши керак.

    «Бу ерда унинг ижтимоий фаолияти ва ишлаш ҳуқуқи чекланиши мумкин. Шу сабабли, Меҳнат кодексининг 113-моддасига ўзгартиришлар киритилмоқда: агар у [эмланишдан] бош тортса, ишга кела олмайди», – деди вазир.

    Русланбек Давлетов таъкидлашича, Меҳнат кодексининг 100-моддасига биноан, иш берувчи ходимни ишдан бўшата олмайди.

    «Кўпчилик, бу ходимни ишдан бўшатиш учун баҳона бўлади, дейишди. Йўқ бу бунга сабаб эмас. Иш берувчи Меҳнат кодексининг 100-моддасига биноан ходимни ишдан ҳайдай олмайди. Иш берувчи ходимни ишдан четлатиши – бу бошқа модда (Меҳнат кодексининг 113-моддаси), бошқа ҳуқуқий муносабатлар, бошқа вазият, бошқа моҳият», – дея аниқлик киритди у.

    Адлия вазирлиги раҳбарининг таъкидлашича, Меҳнат кодексининг 113-моддасига биноан, ишчи ишга маст ҳолатда келса, мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаса ёки тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларга риоя қилмаса иш берувчи уни ишдан четлатиш ҳуқуқига эга. Ишдан четлатиш вақтинча бўлади, шунингдек, ишга қўйилмаган вақтида ходимга иш ҳақи тўланмайди.

    Русланбек Давлетов вакциналар тўлиқ ўрганилмагани ҳақидаги хабарларга ҳам изоҳ берди.

    «Бир нарсани тушуниш керак, ҳеч бир жамиятда илм-фан 100 фоиз қабул қилинмайди. Ундан олдин ҳам шундай бўлган ва бундан кейин ҳам шундай бўлади. Ернинг шар шаклида эканига ишонмайдиган одамлар гуруҳлари ҳали ҳам бор. Уларнинг ўз нодавлат ташкилотлари бор, улар Ер шар шаклида эмаслигига ишонтиришга ҳаракат қилади. Яъни, улар илмни инкор этади. Шунинг учун давлат фан ютуқларини ҳисобга олиб, ўз сиёсатини шу йўналишда олиб боради», – деди у.

    Вазирнинг қўшимча қилишича, инсон ҳуқуқлари абсолют ҳуқуқ болиши мумкин эмас, чунки «бир кишининг ҳуқуқлари бошқаларнинг ҳуқуқлари бошланадиган жойда тугайди».

    «Давлатга солиқ тўлаш мажбурияти ҳам инсон ҳуқуқларининг чекланишидир, чунки солиқлар сизнинг даромадингизни эркин тасарруф этиш ҳуқуқини чеклайди. Аммо бу қонунда белгилангани учун ҳамма солиқ тўлашга мажбурдир», – деди вазир.

    Мавзуга доир: «Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар орасида ўлим кузатилгани йўқ» — Ботир Қурбонов

    Русланбек Давлетовнинг таъкидлашича, Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди мажбурий эмлаш қонунийлигини тасдиқлаган. Эҳтимол, биз апрель ойида, Европа суди Чехияда мактабгача ёшдаги болаларни мажбурий эмлаш тўғрисидаги қонунга рози бўлмаган бир гуруҳ ота-оналарнинг даъвосини кўриб чиққанда, бу ишни қонунийлигини таъкидлаб, мажбурий эмлаш демократик меъёрларга мос деб топди.

    Адлия вазирлиги бошлиғининг айтишича, жамоавий ҳуқуқ ва манфаатлар индивидуал ҳуқуқдан юқори туради.

    «Бу ерда жамоавий иммунитет, жамоат хавфсизлиги ҳақида гап кетяпти», – дейди Русланбек Давлетов.

    Эслатиб ўтамиз, сенаторлар Ўзбекистонда мажбурий эмлашни назарда тутувчи қонунни маъқуллагани ҳақида хабар берилганди.

    Бундан аввал Тошкентда аҳолини Moderna вакцинаси билан эмлаш бошлангани, Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 170 мингга яқин киши коронавирусга қарши эмлангани ҳамда Ўзбекистонда коронавирусга қарши қўлланилган вакциналар сони 7 млн дозадан ошгани ҳақида хабар берилганди.

    31.07.2021, 18:12   Изоҳ (0)   23421
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    2021 йилнинг олти ойида қанча мансабдор шахсга тегишли чоралар кўрилгани маълум қилинди

    31.07.2021, 17:32

    Андижон вилояти ҳокимига янги маслаҳатчи тайинланди

    31.07.2021, 17:12

    Сенаторлар Ўзбекистонда мажбурий эмлашни назарда тутувчи қонунни маъқуллади

    31.07.2021, 16:10

    Ўзбекистонда одам савдоси икки баравардан зиёдга ошган — Танзила Норбоева

    31.07.2021, 15:30

    «Логотипни яратишга маблағ сарфланмаган». Марказий сайлов комиссияси Президент сайлови логотипига билдирилган танқидларга жавоб қайтарди

    31.07.2021, 15:09

    Бўстон тумани ҳокими Садбархон Мамитова вафот этди

    31.07.2021, 14:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Starlink Ўзбекистонда 2026 йилда ишга туширилиши мумкин

    Ўзбекистон | 17 август, 11:37

    Путин Украинада жанг қилган Шимолий Корея аскарларини “қаҳрамон” деб атади

    Дунё | 17 август, 11:08

    Ҳамзат Чимаев Дю Плессини мағлубиятга учратиб, UFC’нинг янги чемпионига айланди (видео)

    Спорт | 17 август, 10:49

    Россияда оғир ҳаётий вазиятда қолган 100 дан ортиқ фуқаро Ўзбекистонга қайтарилади

    Ўзбекистон | 17 август, 10:35

    Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча мукофот тўлангани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 17 август, 10:01

    Жавобидан ҳайратда қоласиз: “Сеними, шошмай тур” мультфильмида одамлар қаерга ғойиб бўлган?

    Кино | 17 август, 09:30

    Ўзбекистонда божхона органлари томонидан кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхати тасдиқланди

    Ўзбекистон | 17 август, 09:03

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.