• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон Президентига энг кўп қайси ҳудуд тадбиркорлари мурожаат қилаётгани ва кўпроқ қандай масалалар йўлланаётгани маълум бўлди

    Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказиши ва ушбу учрашувдан аввал 20—31 июль кунлари республикадаги барча ишбилармонлар ўз ташаббус ва муаммоларини давлат раҳбарига мурожаат қилиш орқали етказиш имконияти яратилгани ҳақида хабар берилган эди.

    «Бизнес билан бевосита мулоқот — ишбилармонлик муҳитини яхшилашнинг энг самарали воситаси» мавзусида 30 июль куни ўтказилган матбуот анжуманида қайд этилишича, мулоқот олдидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида тадбиркорлар мурожаати ва таклифларини қабул қилиш, уларнинг муаммоларига барҳам бериш мақсадида штаб ҳамда Call-марказ фаолияти йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    «Мазкур штаб фақат бизнинг вазирлик томонидан эмас, балки Савдо-саноат палатаси, Бизнес-омбудсман ва бош вазир қабулхоналари котибияти томонидан ташкил этилди. Шу билан бирга, тегишлилиги бўйича вазирликлар, идоралар, банклар, тармоқ корхоналари ва ҳокимликлар ҳам жалб қилинган. Штаб ва Call-марказлар 24 соат давомида ишлаб турибди. Ижтимоий тармоқлар, электрон почта ва Telegram бот орқали ҳам мурожаатлар келиб тушяпти.

    Шунингдек, ҳудудларда ҳам штаблар фаолияти йўлга қўйилган. Уларга ҳар бир масъул вазирлик ва идорадан 3 нафар ходим бириктирилган. Тадбиркорларнинг таклиф ва мурожаатлари 16 йўналишга тақсимланиб, ҳар бири бўйича алоҳида мониторинг олиб борилмоқда», — деди бош вазир ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов.

    Унинг таъкидлашича, штаб очилганидан бери шу кунгача тадбиркорлардан жами 7 минг 146 та мурожаат бўлган.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    «Биз уларни туркумлаштирдик. Мавжуд мурожаатлардан 5 минг 783 таси индивидуал характерга эга. Яъни мана шунча тадбиркор ўз бизнес фаолиятига оид қандайдир муаммо ёки таклиф билан мурожаат қилган. Индивидуал характерга эга мурожаатлар кун давомида бош вазир қабулхоналари орқали масъул мутасаддиларга ўрганиш ва ечим топиш учун етказилмоқда. Президент билан мулоқотни кутмасдан, янги тезкор тизимни йўлга қўйдик ва натижада шу пайтгача 1 минг 757 та индивидуал тарзда тушган мурожаат ижобий ҳал этилди. Қолганлари бўйича кунлик ишлар давом этяпти.

    Штаб томонидан шундай қарор қабул қилинганки, масъул ташкилотлар индивидуал тарздаги мурожаатни узоғи билан 2-3 кунда ечимини топиб, бизга ҳисоботини бериши керак. Агар мурожаат ечими ҳукумат даражасида бўлса, бизга бу бўйича аниқ таклиф ва лойиҳа ҳужжатларини киритиши лозим. Бу бўйича таъсирчан назорат ўрнатилган ва Бош прокуратура ҳам алоҳида назоратга олган. Жами мурожаатларнинг 1 минг 234 таси тизимли таклиф ва муаммолар, 129 таси эътирозлардир», — деди Умрзоқов.

    Таҳлилларга кўра, энг кўп мурожаатлар қуйидаги масалаларда келиб тушган:

    • бизнесни молиялаштириш, кредитлаш ва субсидиялар бўйича 3 минг 65 та;
    • бизнесни бошлаш юзасидан ғоялар 343 та;
    • ер ва бино ажратиш билан боғлиқ 1 минг 303 та;
    •  турли рухсатнома ва сертификатлар олиш билан боғлиқ 254;
    • муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси 230 та;
    • хусусий мулкни ҳимоя қилиш бўйича 183 та;
    • имтиёз ва преференциялар 174 та;
    • хусусийлаштириш бўйича 154 та;
    • давлат бошқарув органлари фаолияти ва уларнинг иқтисодиётга аралашуви 147 та;
    • қурилиш соҳаси 103 та;
    Ҳудудлар кесимида мурожаатлар сони кўплиги бўйича Тошкент шаҳри (693 та), Тошкент вилояти (673 та), Қашқадарё вилояти (638 та), Сурхондарё вилояти (635 та) ва Самарқанд вилояти (624 та) етакчилик қилмоқда.

    30.07.2021, 18:08   Изоҳ (0)   35890
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинасининг биринчи партияси ишлаб чиқарилди. Дастлабки босқичда вакцина учун хом ашё Россиядан олиб келинади

    30.07.2021, 17:33

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

    30.07.2021, 17:11

    Ўзбекистон ЙҲХ ходимлари 1 августдан янги намунадаги кўкрак нишонида иш олиб боради

    30.07.2021, 16:34

    «Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар орасида ўлим кузатилгани йўқ» — Ботир Қурбонов

    30.07.2021, 16:10

    Ўзбекистонда зўравонликдан жабр кўрган 400 га яқин эркак Аёлларни реабилитация қилиш марказларига мурожаат қилди

    30.07.2021, 15:36

    Ўзбекистонда дам олиш куни салқин ҳаво кетиб, жазирама иссиқ қайтади

    30.07.2021, 15:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистон Франциядан яна 114 та Rafale самолётини сотиб олади

    Дунё | 17 август, 16:25

    Камералардан йироқда: оддий ҳаёт кечириш учун кинони тарк этган 5 актёр

    Кино | 17 август, 15:50

    Каъба эшигининг ёпинчиғи Ўзбекистонга олиб келинди (видео)

    Ўзбекистон | 17 август, 15:20

    Фориш тумани ҳокими ўринбосари 20 минг доллар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 17 август, 14:53

    АҚШ биринчи хоними Путинга мактуб йўллади

    Дунё | 17 август, 14:15

    Тошкент ижарада турмоқчи бўлган талабаларни чув туширувчи фирибгарлар пайдо бўлди

    Ўзбекистон | 17 август, 13:40

    “Нетаньяхунинг ўзи муаммога айланган” — Дания бош вазири

    Дунё | 17 август, 13:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.