Германиянинг Штутгарт шаҳрида бундан уч йил олдин V8 номли ноодатий меҳмонхона очилган эди. Унинг ўзига хослиги хоналарининг автомобилларга оид мавзуда жиҳозланганида. Бундан ташқари, меҳмонлар камида 160 евро эвазига ҳақиқий автомобиллардан ишланган каравотда ётиши мумкин, деб хабар беради Motor.
Айни вақтда болалар автомобиль кўринишида ишланган кўплаб каравотлар мавжуд. Масалан, улар орасида «Маквин» мультфильми қаҳрамонлари асосида ясалган кўплаб ўриндиқлар бор. Аммо V8 Hotel эгалари меҳмонхона номерларини турли автомобиллардан катталар учун тўлиқ ўлчамли каравотларни ясашга қарор қилган.
Каравотлар аслида ҳақиқий машина бўлиб, уларнинг кузови қирқиб ташланган ва ётоқ жойига мослаштирилган. Меҳмонлар Cadillac Coupe dе Villе, Citroen DS, шунингдек, BMW E36 М3 ёки энг биринчи Mercedes-Benz S-Class’да ухлаши мумкин. Йўлтанламасларни яхши кўрувчилар учун Jeep кузови ҳам топилади. Номерларнинг барчаси автомобиллар, пойгачилар, шунингдек, эмблемалар ва мавзуга доир бошқа дизайнерлик ечимлари билан жиҳозланган.
V8 Hotel меҳмонхонасида бир кеча ўтказишнинг энг арзон нархи 160 еврони ташкил этади. Ушбу пулга Citroen DS ўрнатилган хонада яшаса бўлади, Mercedes-Benz S-Class нархи эса 625 еврони ташкил этади.
Изоҳ (0)