Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида учта автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар беради ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, 27 июль куни соат 20:30 ларда туманнинг Абдулла Қодирий кўчасида бир йўналишда олдинма-кетин ҳаракатланаётган 29 ёшли О.М. бошқарувидаги Mercedes-Benz, 41 ёшли С.Х. бошқарувидаги яна бир Mercedes-Benz ҳамда 45 ёшли фуқаро Б.А. бошқарувидаги Nissan автомобиллари иштирокида авария содир этилган.
Авария оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Тошкентда Matiz уриб юбориши оқибатида 65 ёшли фуқаро вафот этгани, Тошкентда 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлгани, Тошкентда 20 ёшли аёл бошқарувидаги Tracker уриб кетиши оқибатида 56 ёшли пиёда воқеа жойида ҳалок бўлгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)