Президент Шавкат Мирзиёев 28 июль, чоршанба куни Тошкент шаҳридаги 21-Меҳрибонлик уйига боради.
Президент матбуот хизматининг хабар беришича, давлат раҳбари у ердаги шароитлар билан танишади.
Шунингдек, ногиронлиги бўлган, ота-она қарамоғидан маҳрум ва етим болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилади.
Изоҳ (0)