Наманган вилояти Уйчи туманидан оқиб ўтувчи Норин дарёси ўртасидаги оролчада қолиб кетган фуқаролар қутқарилди, дея хабар бермоқда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси.
Қайд этилишича, 25 июль куни Наманган ФВБ тезкор навбатчилик қисмига Норин дарёсига чўмилиш учун борган Чортоқ туманида яшовчи Г.Р. ва О.А. исмли икки фуқаро белгиланмаган ҳудудда чўмилиш вақтида сув сатҳи кўтарилиши оқибатида дарё ўртасидаги оролчада қолиб кетгани хабар берилган.
Қидирув-қутқарув гуруҳи воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, оролчада қолиб кетган икки кишига амалий ёрдам кўрсатиб, соғ-саломат дарё қирғоғига олиб ўтган.
Содир бўлган воқеа оқибатида фуқаролар тан жароҳати олмаган.
Бундан аввал Тошкентда ҳарбий хизматчи Анҳор каналида чўкаётган она-болани қутқариб қолгани, Қамчиқ довонида эҳтиётсизлиги оқибатида пастликка тушиб кетган Nexia йўловчиси қутқарилгани ҳамда Намангандаги Норин дарёсида чўкаётган уч кишининг икки нафари қутқарилиб, яна бирининг жасади олиб чиқилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)