• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Болалар тегишли шароитлар билан таъминланиши керак эди». Ўзбекистон болалар омбудсмани Президент мактабига имтиҳонлар жазирамада очиқ жойда ўтказилгани ҳақида

    Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида Президент мактабига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди. «Дарё» ва ЎзА имтиҳонлар ўтказилаётган жойлардан фотосуратларни тақдим этди.

    Фото: «Дарё»

    Пандемия сабаб 2020/2021-ўқув йили учун Президент мактабларига қабул 2021 йилга қолдирилганди. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори Ҳилола Умарованинг ёзишича, 26, 27 ва 28 июль кунларига белгиланган имтиҳонлар очиқ ҳавода ва карантин чораларига риоя қилинган ҳолда ўтказилади.

    Имтиҳонларни икки сменада ўтказиш режалаштирилган эди: соат 08:00 дан 09:00 гача ва 19:00 дан 20:00 гача. Ота-оналардан фарзандларини белгиланган вақтдан камида бир ярим соат олдин олиб келишлари сўралган. Мамлакатдаги эпидемиологик вазият туфайли имтиҳон вақти 90 дақиқадан 60 дақиқагача қисқартирилди.

    «Дарё» мухбири хабар берганидек, Қаршида тест синовлари 26 июль куни «Насаф» стадионида бўлиб ўтган. 2880 нафар бола учун имтиҳонлар душанба куни 08:15 да бошланган. Жорий ўқув йилида Қашқадарё вилоятида ўқувчилар 5—10-синфларга қабул қилинади.

    Имтиҳонга кирган фарзандларини кутаётган ота-оналар.

    Имтиҳонга кирган фарзандларини кутаётган ота-оналар.
    Фото: «Дарё»

    Намангандаги «Навбаҳор умид» стадионида бўлиб ўтган имтиҳон.

    Намангандаги «Навбаҳор умид» стадионида бўлиб ўтган имтиҳон.
    Фото: ЎзА

    Душанба куни Намангандаги «Навбаҳор Умид» стадионида яна 6000 нафарга яқин ўқувчи 5 ва 6-синфлар учун имтиҳон топширди.

    Блогер Исроил Тиллабоев ўзининг Telegram-каналида минглаб болалар учун тест синовлари Фарғона ва Марғилондаги стадионларда бўлиб ўтганини маълум қилди ва болалар қуёш тиғи остида ўтиришга мажбур бўлганини танқид қилди.

    Қайд этиш жоизки, аввалроқ синоптиклар Эрон ҳудудларидан жуда иссиқ ҳаво кириб келиши ҳисобига 24—26 июль кунлари Ўзбекистонда юқори ҳарорат кузатилиши ҳақида хабар берган эди. Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан 4—6 даража юқори бўлиши, кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 41—44 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 45—46 даражагача исиши айтилган эди. ФВВ хавфсизлик чораларини кўришни сўраб SMS хабарномалар юборганди.

    «Gazeta.uz» илтимосига кўра, вазиятга изоҳ берган бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова имтиҳонларни ушбу кунларда ўтказиш бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида апрель ойида ўтказилган йиғилиш баённомасида кўзда тутилганини қайд этган. Болалар омбудсмани имтиҳонларни қабул қилиб олувчи Буюк британиялик мутахассисларнинг Ўзбекистонга келгани сабабли кириш имтиҳонлари бошқа кунга кўчирилмаганини ҳам қўшимча қилган. Унинг сўзларига кўра, узоқ ҳудудлардан келган болаларнинг ота-оналари ҳам кириш имтиҳонлари саналарининг ўзгаришига қарши бўлган.

    «Болалар кириш имтиҳонларини топшириши учун тегишли шароитлар билан таъминланиши керак эди, деб ҳисоблайман. Ҳақиқатан ҳам, ФВВ, ССВ ҳамда ‘Ўзгидромет’ аномал иссиқ, ҳарорат 46 даража ва ундан баланд бўлишини прогноз қилган эди. Ҳарорат юқори бўлиши муносабати билан уйда бўлиш тавсия қилинганди. Тасвирларда айрим болаларнинг ҳақиқатан ҳам бош кийимсиз, ниқобларда ўтиргани акс этган. Бундай ҳароратда қуёш нурлари тўғридан-тўғри тушадиган очиқ жойда бўлиш бола саломатлигига зарар етказиши мумкин», — деган болалар омбудсмани.

    Алия Юнусованинг сўзларига кўра, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори Ҳилола Умаровага имтиҳон топшириш учун зарур шароитларни яратишга оид кўрсатмалар ва болалар саломатлиги учун ҳар қандай хавф-хатарлар бўйича огоҳлантиришлар берилди.

    Мавзуга доир: Фарғонада жазирамада очиқ жойда ўтказилган мактаб имтиҳонлари юзасидан изоҳ берилди

    27.07.2021, 18:27   Изоҳ (0)   17324
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қамчиқ довонида Captiva йўл четига ағдарилиши оқибатида 5 киши жароҳатланди

    27.07.2021, 18:10

    Тошкентдаги энг арзон МСКТ хизматлари ва «Ремдесивир» дори воситаси нархлари эълон қилинди

    27.07.2021, 17:56

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига тўртинчи кун кўтарилди

    27.07.2021, 17:26

    Ўзбекистон ОТМларига кириш имтиҳонлари 5 августдан бошланади

    27.07.2021, 17:10

    Eriell Group ёш мутахассисларга эътибор йўлида

    27.07.2021, 17:00

    Президент сайлови муносабати билан Ўзбекистонга ДИИҲБнинг тўлақонли миссияси келиши маълум қилинди

    27.07.2021, 16:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди



    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Буюк Британия Ғазога гуманитар ёрдам юборади

    Дунё | 27 июл, 14:40

    “Ан-Насср” Феликсни ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди

    Спорт | 27 июл, 14:00

    Олий таълимни битирганлар нега оғир аҳволда қолмоқда? Ўзи диплом керакми?

    Ўзбекистон | 27 июл, 13:50

    Камбағал оила аъзоси бўлган хотин-қизларга уй-жой таъмири учун 20,6 млн сўмгача пул ажратилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 13:15

    UFC оn ABC 9. Богдан Гусков Никита Крилов устидан ишончли ғалабага эришди (видео)

    Спорт | 27 июл, 12:30

    “Трампнинг сабр косаси тўлмоқда” — АҚШ давлат котиби

    Дунё | 27 июл, 11:53
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.