Андижонда Корейга ишга юборишни ваъда қилиб, фуқародан 6 минг доллар талаб қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.
Таъкидланишича, ДХХнинг Андижон вилоят бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Н. бошқа бир фуқарога ўзини Меҳнат миграцияси собиқ ходими сифатида таништириб, уни Корея Республикасига 5 ой муддатга ишга юбориши эвазига 6 минг доллар талаб қилган. Ва сўралган пулнинг минг долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)