• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Токио—2020 Олимпиадасига йўлланма олган ўзбекистонлик енгил атлетикачилар президент ваъда қилган мукофот пулини олмагани ҳақидаги хабар рад этилди

    Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси «Озодлик» радиосининг ўзбек хизмати томонидан 21 июль куни эълон қилинган «Токиога йўл олган ўзбек енгил атлетикачилари президент ваъда қилган мукофот пулини кутмоқда» сарлавҳали мақола юзасидан расмий баёнот берди.

    Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган ХХХИИ ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига тайёрлаш бўйича Республика комиссияси қарорига мувофиқ, Олимпиадада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган спортчига 100 миллион сўм, унинг мураббийсига эса 50 миллион сўм бир марталик рағбатлантириш пули берилиши белгиланган.

    Ушбу ҳужжатга асосан, 17 спорт тури бўйича 71 та лицензияни қўлга киритган миллий терма жамоа вакилларидан 64 нафарига 100 миллион сўмдан ҳамда уларнинг мураббийларига 50 миллион сўмдан бир марталик рағбатлантириш пули тақдим этилди.

    «Озодлик» мақоласида илгари сурилган «Олимпия қўмитаси ва Енгил атлетика федерацияси раҳбарияти турли баҳоналар билан енгил атлетикачилар ва уларнинг мураббийларига Президент қарорида белгиланган рағбат пули берилмаяпти», мазмунидаги даъво ҳақиқатга тўғри келмайди.

    Биринчидан, Токио олимпиадасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилувчи енгил атлетикачилардан 7 нафари Олимпия ўйинларида қатнашиш нормативларини бажаргани ва лицензияларни қўлга киритгани Халқаро енгил атлетика федерацияси томонидан расман 1 июль куни тасдиқланган. Жорий йилнинг 4 июлдан 5 июлга ўтар кечаси енгил атлетикачилар Олимпия ўйинларига якуний тайёргарлик босқичини амалга ошириш, ўқув машғулот йиғинларида иштирок этиш учун Туркия Республикасига жўнаб кетган.

    Иккинчидан, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси Миллий Олимпия қўмитасига мурожаат қилиб, лицензияларни қўлга киритган спортчилар бугунги кунда Токиода бўладиган Олимпия ўйинларига жиддий тайёргарлик кўриши кераклигини инобатга олиб ва пандемия шароитидан келиб чиқиб, спортчилар соғлиғини сақлаш учун турли оммавий тадбирларга жалб қилмаслик, муҳим машғулотлардан чалғитмаслик мақсадида уларга ҳамда мураббийларига бериладиган бир марталик мукофот пулларини Олимпия ўйинларидан қайтгач, тантанали равишда топширишни илтимос қилган.

    Шундай бўлишига қарамай, Олимпия ва Паралимпия, Осиё ўйинлари ҳамда Жаҳон чемпионатларида юксак натижаларга эришган, нуфузли халқаро спорт мусобақаларида Ўзбекистон байроғини баланд кўтариб келаётган спортчилар ва уларнинг тренерларини рағбатлантириш мақсадида олимпия йўлланмасини қўлга киритган тегишли спортчилар қатори енгил атлетикачилардан Светлана Радзивил Миллий олимпия қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан 100 миллион сўмдан жами 200 миллион сўм, мураббийси Миллий олимпия қўмитаси томонидан 50 миллион сўм, Саъдуллаева Safina Сирдарё вилояти ҳокимлиги томонидан 100 миллион сўм, Суҳроб Хўжаев Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан 100 миллион сўм, Даря Резниченко Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан 100 миллион сўм пул мукофотлари билан (пластик карталарига пул тушириш орқали) тақдирланган.

    Айни пайтда қолган енгил атлетикачилар ва уларнинг мураббийларига ушбу маблағларни бериш чоралари кўрилмоқда.

    Бундан ташқари, мамлакатимизда спортчи ва тренерларни моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг саломатлигини янада мустаҳкамлашнинг ноёб тизими яратилган. Хусусан Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 октябрдаги 878-сон қарори билан Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларига белгиланган миқдорда умрбод ойлик тўловлар тўлаш ҳамда уларнинг саломатлигини санаторий-соғломлаштириш муассасаларида мустаҳкамлаш тартиби белгилаб қўйилган.

    Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 июндаги ПҚ-5160-сон қарорига асосан, Олимпия ва Паралимпия ўйинларида олтин медал олган спортчилар учун 200 минг, кумуш медал учун 100 минг ва бронза медали учун 50 минг АҚШ доллари берилиши ҳам кўзда тутилган.

    Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати

    Июль ойида Токио—2020 Олимпиадасига йўл олган 10 нафар дзюдочига, апрелда эса бир қатор боксчи ва қиличбозларга 100 миллион сўмдан, уларнинг мураббийлийларига 50 миллион сўмдан бир марталик рағбатлантириш пули берилганди. Шунингдек, июлда бир қатор паралимпиячилар ва уларнинг мураббийлари худди шу тариқа мукофотланганди.

    21.07.2021, 16:22   Изоҳ (0)   15951
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    2032 йилги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига мезбонлик қиладиган шаҳар номи маълум бўлди

    21.07.2021, 14:27

    Номдор рақибларни таслим этаётган ўзбекистонлик ёш шахматчилар, Токиога етиб борган Ўзбекистон делегацияси ва Еврокубокларда иштирок этадиган клубга ўтган Игорь Се...

    20.07.2021, 23:13

    Ўзбекистоннинг ёзги Олимпия ўйинларидаги дебюти: Атланта — 1996 ҳақида

    20.07.2021, 19:17

    Путин ва Назарбоев олдида жанг қилган, UFC билан шартнома имзолаган ва MMA’даги барча жангини муддатидан аввал якунлаган Мурод Хонтўраев ҳақида

    20.07.2021, 17:15

    0 дан 618 гача. Футбол тарихидаги ноодатий рақамлар

    20.07.2021, 15:13

    У абадий шаҳарда Юлий Цезардан ҳам машҳурроқ. «Рим императори» Франческо Тотти ҳақида

    20.07.2021, 13:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Олтинга бурканган қаср: Трамп Оқ уйга қандай ўзгартиришлар киритди? (фото)

    Дунё | 8 август, 16:00

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    Шавкат Мирзиёев ишга жойлашишни ҳисоб-китоб қилишдаги камчиликларни танқид қилди

    Ўзбекистон | 8 август, 15:43

    “Фаластин Пелеси” Сулаймон ал-Убайд Ғазо жанубидаги ҳужумда ҳалок бўлди

    Спорт | 8 август, 15:31

    Нима учун болалар орасида эрта балоғатга етиш ҳолатлари кўпаймоқда?

    Фарзанд | 8 август, 15:30

    Путин Трампдан Украинанинг босиб олинган ҳудудларини тан олишни талаб қилмоқчи — WSJ

    Дунё | 8 август, 15:05

    “ПСЖ” дарвозабонига “Манчестер Сити”, “Челси” ва “Бавария” қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 8 август, 15:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.