• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Покистонда Афғонистон элчисининг қизи ўғирлаб кетилгач элчи Кобулга чақириб олинди

    Афғонистоннинг Покистондаги элчиси ва юқори мартабали дипломатлари Кобулга чақирилди. Бу ҳақда Афғонистон Ташқи ишлар вазирлигига таяниб, «Интерфакс» хабар берди.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    «Покистондаги Афғонистон элчисининг қизи ўғирлаб кетилгандан сўнг Ислом Республикаси раҳбарияти элчини ва юқори мартабали дипломатларни Кобулга чақирди», — дейилади Афғонистон ТИВ баёнотида.

    Таъкидланишича, яқин келажакда Афғонистон делегацияси «ўғирлаш иши ва унга тегишли масалалар бўйича текширув ўтказиш ва чоралар кўриш учун Покистонга ташриф буюришни режалаштирмоқда. Якуний қарор делегациянинг хулосалари асосида қабул қилинади».

    Покистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистоннинг ўз элчисини қайтариш тўғрисидаги қароридан афсусда ва унинг қайта кўриб чиқилишига умид қилмоқда.

    «Покистон ТИВ Афғонистон ҳукуматининг Покистондан ўз элчиси ва юқори мартабали дипломатларини олиб кетиш тўғрисидаги қарори ачинарли ва қайғули эканини билдирди», — деб ёзади Покистоннинг Афғонистондаги элчиси Мансур Аҳмад Хон Twitter’да.

    Унинг таъкидлашича, «Исломободда элчининг қизи ўғирлангани ва қийноққа солингани тўғрисидаги хабарлар текширилмоқда ва бош вазир кўрсатмаси билан юқори даражада кузатилмоқда».

    Мансур Аҳмад Хоннинг қўшимча қилишича, «элчи, унинг оиласи ҳамда Афғонистоннинг Покистондаги элчихонаси ва консулхоналари ходимларининг хавфсизлиги янада кучайтирилди».

    «Ташқи ишлар вазири Афғонистон элчиси билан учрашди, ҳукуматнинг ушбу вазиятда кўрган барча қадамларини таъкидлаб ўтди ва уни тўлақонли ҳамкорликка қайта ишонтирди. Афғонистон ҳукумати қарорини қайта кўриб чиқади деб умид қиламиз», — деди Покистоннинг Афғонистондаги элчиси.

    Ўз навбатида, «Толибон» Исломободдаги Афғонистон элчисининг қизи ўғирлаб кетилганини қоралади ва Покистон расмийларидан ўғриларни топиб жазолашни талаб қилди.

    «Ўғирлаш — бу биз қоралайдиган тажовуз. Бундай ҳаракатлар икки мамлакат ўртасида нафрат пайдо қилмаслиги учун биз Покистон ҳукуматини жиноятчиларни ҳибсга олиш ва жазолаш бўйича ҳаракатларни кучайтиришга чақирамиз,» — деб ёзади «Толибон» матбуот хизмати котиби Суҳайл Шоҳин Twitter’да.

    Эслатиб ўтамиз, номаълум шахслар Покистондаги Афғонистон элчисининг қизини ўғирлаб кетиб, қийноққа солган.

    26 ёшли Силсила Алихаил 17 июль, жума куни велосипедда уйига қайтаётган вақтида ўғирлаб кетилган ва беш соатга яқин «шафқатсизларча қийноқларга солинган», дея маълум қилди Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги.

    Тиббий ҳисоботда айтилишича, қизнинг танасида тимдаланган жойлар, билаклари ва тўпиқларида арқон излари бор, шунингдек, бошининг энса қисмида гематома аниқланган. Асирликдан озод этилгач, қиз касалхонага ётқизилган.

    Аввалроқ Покистон бош вазири Имрон Хон Афғонистондаги вазият Ўзбекистон ва Покистон учун жудаям ташвишли эканини қайд этган эди.

    Мавзуга доир:

    • Покистонда Афғонистон элчисининг қизи ўғирлаб кетилди ва қийноққа солинди
    • Жо Байден маъмурияти 2,5 минг афғонистонликни АҚШга эвакуация қилмоқчи
    • БМТ Афғонистондаги вазият туфайли қочқинларнинг йирик оқими пайдо бўлишидан хавотирда

    19.07.2021, 12:29   Изоҳ (0)   23832
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Афғонистон ҳукумати ва «Толибон» сулҳ тўғрисида келишувга эриша олмади

    19.07.2021, 11:12

    Фото: Иккинчи йил ҳам чет эллик зиёратчиларсиз ўтаётган Ҳаж

    18.07.2021, 21:36

    Покистонда Афғонистон элчисининг қизи ўғирлаб кетилди ва қийноққа солинди

    18.07.2021, 21:15

    «Толибон» Афғонистондаги муаммоларни музокаралар йўли билан ҳал қилиш истагини билдирди

    18.07.2021, 20:35

    Вертолётда, ит қўшилган чанада, қайиқда: вакциналар дунёнинг олис бурчакларига қандай етказилмоқда? (фото)

    18.07.2021, 20:14

    Хитойда Sinopharm вакцинасини болаларда қўллашга рухсат берилди. Британия эса болаларни оммавий эмлашдан воз кечди

    18.07.2021, 16:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.