• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Самовий» пулларнинг таъсири, муғомбирлашиб кетаётган ўйинчилар ва рақобатсиз лигалар. Футбол ростдан ҳам ўз жозибасини йўқотмоқдами?

    Футбол. Бу миллионлаб инсонлар севиб томоша қилиш билан бирга у билан шуғулланадиган, у ҳақида тинимсиз баҳслашадиган энг оммабоп спорт тури ҳисобланади. Ушбу спорт турига умуман қизиқмайман дейдиган исталган инсон ҳам умри давомида, ҳеч бўлмаганда мактаб даврида, бир марта (мажбуран) бўлса-да, футбол ўйнаган. Айнан оммабоп бўлгани учун ҳам футбол дунё бўйича биринчи рақамли спорт турига айлангани ҳеч кимга сир эмас. Аммо сўнгги пайтларда миллионлар ўйинининг кўпчилик ихлосмандлари футбол ўз жозибасини йўқотган деб ҳисоблаб, унинг аввал қизиқарлироқ (зўр) бўлганини таъкидлайди. Хўш, ростдан ҳам шундайми, футбол ўз жозибасини йўқотганми, аввал ўйинлар чиндан шиддатлироқмиди? Қуйида ана шундай савол ва иккиланишлар вужудга келишига нима сабаб бўлаётганига ойдинлик киритишга ҳаракат қилиб кўрамиз.

    Пул футболдаги романтизмни ўлдирдими?

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Ҳа, маблағ футбол инфратузилмасига ижобий таъсир кўрсатгани ҳақида баҳслашишдан маъни йўқ. Сўнгги 10—15 йил ичида кўплаб замонавий стадионлар, футбол академиялари ва ақлга сиғмайдиган даражадаги спорт иншоотлари барпо этилди. Буни пулсиз амалга ошириб бўлмасди. Бироқ ҳозирда футбол кўплаб ўйинчилар учун шунчаки касб ва пул топиш манбайи бўлиб қолганини унутмаслик керак. Катта авлод вакилларининг сўзларига кўра илгари бундай бўлмаган, футболчилар завқ, эҳтирос ва ор учун майдонда жавлон урган (албатта, бунинг учун пул ҳам олган, бироқ ҳозирги каби катта суммалар бўлмаган).

    Шунингдек, трансфер бозорида ҳам сўнгги 10 йил ичида жуда катта «портлаш»лар содир бўлди. Неймарнинг 2017 йилда «Барселона»дан «ПСЖ»га 222 миллион евро эвазига ўтганини мисол келтиришнинг ўзи кифоя қилади бунга. Айтиш мумкинки, футбол сўнгги ўн йил ичида очиқчасига бизнесга айланди. Бундан олдин ҳам шундай бўлиб келган, бироқ очиқчасига эмасди барибир.

    Ва айнан пул сабаб ҳозирда аксарият футболчилар ўзларининг қадрдон (ва кучсиз) клубларида қолмаяпти. Ҳозирда аксарият футболчилар учун дунёнинг энг яхши клублари билан қиммат шартнома имзолаш устувор мақсадга айланган. Буни тўғри тушуниш мумкин, боиси фаровонликка интилиб яшаш инсонга хос хислат. Шу тариқа ҳозирда Франческо Тотти, Паоло Мальдини сингари садоқатли футболчиларни кундузи чироқ ёқиб ҳам топиш қийин.

    Футболчиларнинг менталитети ўзгарганми?

    15—20 йил олдин шартли Рой Кин ёки Эдгар Давидснинг симуляция қилганини тасаввур қилишнинг ўзи инсонда кулги уйғотади. Илгари бутун футбол олами муғомбирлик ишлатадиганлардан нафратланар, уларнинг устидан кулар ва бундай ҳаракатларга жиддий эътибор ҳам бермасди.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Ҳозирда эса Неймар, Пепе, Диего Коста каби ўйинчилар очиқчасига провокация ва симуляцияларни амалга ошириши мумкин. Бунинг устига, футбол шу даражада мураккаблашиб кетдики, тактика ва мураббий имзоси муҳим аҳамият касб этмоқда, бутун бошли ўйин тақдирини эса биргина хато ҳал қилиб қўймоқда. Бундай ҳолатда жарима зарбаси ёки пенальти ишлашга қаратилган симуляция айни муддао бўлиб хизмат қилиши мумкин. Бироқ ўйинчилар ҳам, мухлислар ҳам футболнинг спорт, аниқроғи, бир ўйин эканлигини унутмаслиги лозим, ўйин эса ҳар томонлама ҳалол ва адолатли бўлиши керак.

    Мунтазам равишда бир хил клубларнинг устунлик қилиши

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Тан олиш керак, ҳозирда кучли бешлик чемпионатлари орасида фақат Англия Премьер Лигасида чемпионлик учун қисман бўлса-да рақобат сақланиб қолган. Бошқа барча лигаларда етакчи жамоалар кетма-кет 8-9 йиллаб чемпионликни ҳеч кимга бермай келади. Тўғри, 2020/21 йилги мавсумда бир қатор лигаларда фаворит бўлмаган жамоалар ғалаба қозонди, аммо бу ортда қолган футбол йилда кўпроқ кучли жамоаларнинг ўз даражасида ўйнай олмагани билан боғлиқ. Чунки топ-клублар пандемия шароитида жуда оғир даврни бошдан кечирди: қарзлар, молиявий инқирозлар, бўш стадионлар, жароҳатлар ва ҳоказо. Бунгача аксарият лигаларда чемпионлик масаласи мавсумнинг ярмидаёқ ҳал бўлиб улгурган бўларди. Бу эса табиийки, футболдаги жозиба ва интригани нобуд қилади. Бунга юқоридаги тилга олинган футболчиларнинг яхши шартнома сабаб кучли ва бой клубларга ўтиб кетаётгани ҳам сабаб бўлмоқда.

    Умуман олганда, ҳақиқатан ҳам сўнгги 15-20 йил ичида футбол жуда ўзгариб кетди. Аммо буни яхши ёки ёмон тарафга деб аниқ айтиш мушкул. У шунчаки ҳозирги дунё шароити ва ҳақиқатларига мослашди, холос: «самовий» пулларнинг таъсири, компьютерлаштириш (VAR) ва кўплаб бошқа омиллар. Шунга қарамай ушбу спорт турини севгучилар кундан-кунга тобора кўпайиб бормоқда. Шундан хулоса қилиш мумкинки, чарм тўп ихлосмандлари ушбу спорт турини борича қабул қилиши, севимли жамоаларига мухлислик қилишда ва ўйиндан завқ олишда давом этиши керак. Футбол эса ҳамон ўша-ўша: 22 ўйинчи, текис майдон, 2 та дарвоза ва 1 та тўп.

    16.07.2021, 14:18   Изоҳ (0)   15585
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Беларусь клуби билан шартнома имзолаган ўзбекистонлик футболчилар, бутсиларини «михга илган» Роббен ва Осиё чемпионининг тарихий рекорди. Энг сўнгги спорт янгиликл...

    15.07.2021, 22:16

    Роналду — тентак, дель Боске — аҳмоқ, Рауль ва Касильяс — қаллоблар. «Реал» президенти Флорентино Переснинг ҳақоратли аудиоёзувлари тарқалди

    15.07.2021, 16:14

    Вадим Абрамов қўлидаги «қўғирчоқлар», «Бунёдкор» собиқ раҳбарининг шубҳали ҳаракатлари ва Ўзбекистоннинг шармандали мағлубиятини яширишга уринганлар. Аброр Имомхўж...

    15.07.2021, 11:42

    «Эвертон» директорлар кенгашига кирган Алишер Усмоновнинг жияни, яна 5 йил «Барселона»да қоладиган Месси ва Евро–2020 нинг энг чиройли голи. Энг сўнгги спорт янгил...

    15.07.2021, 08:44

    Ишсизлик нафақаси олувчидан UFC чемпионлигига қадар. Конор Макгрегорнинг MMA’даги «қонли йўли»

    14.07.2021, 22:27

    Машҳур спорт журналисти ва ёзувчи Владимир Сафаров 82 ёшида вафот этди

    14.07.2021, 15:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17

    Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:10

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.