• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Нима учун Гаити 13 млрд долларлик ёрдамдан кейин ҳам чорасизлигича қолмоқда? Бу савол жавобини 2 трлн доллар ёрдам олган Афғонистондан топиш мумкин

    Гаити кўчалари бир неча ойдан бери автомобиль шиналарини ёқиб, банкларга бостириб кириб, дўконларни ўмарган ғазабнок намойишчиларга тўлиб кетган эди. Безорилар, баъзан полициянинг жимгина кузатуви остида, роҳибалар, мевафурушлар ва ҳатто ўқувчи қизларни пул илинжида ўғирлаб кетаётганди. 7 июлга ўтар кечаси қуролланган жангарилар гуруҳи президент Жовенел Моиз хонадонини ишғол қилиб, тап тортмай уни отиб ташлагач, Гаити тартибсизликлар гирдобига янада чуқурроқ ботди.

    Гаити президенти ўлдирилган кунда болалар пойтахт Порт-о-Пренснинг кимсасиз кўчаларидан бири сайр қилиб юрибди.

    Гаити президенти ўлдирилган кунда болалар пойтахт Порт-о-Пренснинг кимсасиз кўчаларидан бири сайр қилиб юрибди.
    Фото: Associated Press / Joseph Odelyn / The New York Times

    Гаитиликлар деярли ҳар сафар «энди бундан-да баттарроқ кўргуликка дуч келмасак керак» деб ўйлаганида, мамлакат навбатдаги машъум бурилишни амалга оширади ва айни дамда ҳам президентсиз, парламентсиз ёки амалдаги Олий судсиз бир сиёсий бўшлиқ ёқасида чайқалмоқда.

    Мамлакатдаги бошбошдоқлик Гаитини бир неча ўн йиллар ичида Афғонистон ва Сомали каби ўзининг умидсизлик даражаси билан ном чиқарган мамлакатлар рейтингида энг юқори поғонага олиб чиқди. Дунёдаги энг бой давлат сояси остидаги бу мамлакатни кузата туриб, одамлар ҳайрат билан бир саволни такрорлайди: Гаити қандай қилиб бу аҳволга тушди?

    Гаитидаги беқарорликнинг тарихи узун: унинг илдизи 1804 йили Наполеон кучларини мағлуб этгач мустақилликни қўлга киритган собиқ қулдорлик колониясидан бошланиб, кейинчалик 20 йилча давом этган ва 1986 йилдагина ниҳоясига етган шафқатсиз диктатурага уланади. Мамлакатни вайронага айлантирган 2010 йилги кучли зилзиладан сўнг чет элдан кириб келган хорижий ёрдам ва тинчликпарвар кучлар Гаитининг кулфатлари ва беқарорлигини кучайтирса кучайтирганки, афтидан, камайтиролмаган.

    Гаитилик аёл 2010 йилги зилзиладан сўнг озиқ-овқат ёрдами солинган қутини қабул қилиб олмоқда.

    Гаитилик аёл 2010 йилги зилзиладан сўнг озиқ-овқат ёрдами солинган қутини қабул қилиб олмоқда.
    Фото: The New York Times / Damon Winter

    Гаитининг кўнгилсизликлари вакуум ичида рўй бермаган; халқаро ҳамжамият сўнгги ўн йилда ушбу мамлакатга 13 миллиард доллар миқдорида ёрдам пули йўналтирган. Бироқ давлат қурилишини ташкил қилиш ўрнига — пуллар эса айнан шу мақсад учун ажратилган эди — сўнгги йилларда Гаити давлат тузилмалари баттар ҳувиллаб қолди.

    Ўтган йили, президент парламентнинг ваколатларини тугатишга рухсат берганидан сўнг, 11 миллион аҳоли яшайдиган Гаитида халқ сайлаган фақат 11 киши — президент Моиз ва 10 нафар сенатор қолди. Бу ҳол Вашингтон томонидан қатъий қораланган бўлса-да, жиддий оқибатлар келтириб чиқаргани йўқ. Кейинги ярим йил давомида, ўлдириб кетилгунига қадар, президент мамлакатни фармонлар билан бошқариб келаётганди.

    Гаитига «қулаган давлат» таърифидан кўра халқаро ҳамжамиятнинг миллиардлаб долларлик ёрдам пулларига умид қилиб жон сақлайдиган, таҳлилчи таъбири билан айтганда, «эҳсонталаб давлат» таърифи кўпроқ мос. Гаитининг буткул заволга юз тутишига йўл қўймаслик мақсадида хорижий ҳукуматлар ўз ёрдам жўмракларини беркитиб қўйишга ҳеч жазм қилмайди.

    Аммо бу пуллар Гаити учун ҳаётни янада мураккаблаштирувчи восита ўлароқ хизмат қилди — ҳукумат мамлакатни оёққа турғазиш учун зарур бўлган тадрижий ислоҳотларни амалга оширишга ўзида зарур даражада рағбат топа олмади. Чунки ҳар сафар вазият ёмонлашганида Гаити раҳбарияти халқаро ҳамкорлар ўз сандиқларини очиб, яна ёрдам беришидан умидвор бўлади, дейди таҳлилчилар ва гаитилик фаоллар. Бу ёрдам мамлакат ва унинг етакчиларига қўллов бўлди, йирик миқдордаги гуманитар ёрдамга муҳтож мамлакатга ҳаётий муҳим бўлган хизмат ва таъминот буюмларини етказиб берди. Аммо, шунинг баробарида, коррупция, зўравонлик ва сиёсий фалажликни назоратсиз қолдиришга ҳам имкон яратди.

    2010 йилги зилзиладан сўнг Порт-о-Пренсдаги футбол стадионида ташкил этилган чодирлар шаҳарчаси.

    2010 йилги зилзиладан сўнг Порт-о-Пренсдаги футбол стадионида ташкил этилган чодирлар шаҳарчаси.
    Фото: The New York Times / Ruth Fremson

    Гаити сиёсатчилари — хусусан, ҳукумат — гарчи буни рад этса-да, сайловларни ўз фойдасига ҳал қилиш ва сиёсий таъсир доирасини кенгайтириш учун анъанавий тарзда жиноий тўдаларнинг ёрдамига таяниб келади. Моиз президентлигининг охирги уч йилида расмийлар ва полицияга алоқадор деб тахмин қилинадиган тўдалар томонидан амалга оширилган ўндан ортиқ қирғин ҳукуматга қарши кайфиятдаги аҳоли яшайдиган ҳудудларда 400 дан зиёд одамнинг бошига етган, 1,5 миллион кишини бошқа жойга кўчишга мажбур қилган эди. Аммо бу жиноятлар учун биров тайинли жавобгарликка тортилмади.

    Сиёсий ё инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ можаролар қайнаган пайтда АҚШ ҳукумати аёвсиз айбномалар чиқаради. Гаити фуқаролик жамияти етакчиларининг таъкидлашича, ислоҳотлар томон элтадиган узоқ йўлни босиб ўтиш ва ишлайдиган тизимни яратиш ўрнига, АҚШ Гаитининг кучли одамларини қўллаб-қувватлади ва миллат тақдирини ҳам уларга боғлаб қўйди. Аксарият гаитиликлар президент Моизнинг АҚШ томонидан қўллаб-қувватланишини бир неча бор қоралаган, бироқ буни тўхтатиш учун улар ихтиёрида етарлича куч йўқлигини ҳам тан олишган.

    «Биз 2018 йилдан буён ҳисобдорликни талаб қиламиз», — дейди гаитилик сиёсий эксперт Эммануэла Дуён. У йил бошида АҚШ Конгрессида кўрсатма бериб, расмий Вашингтондан Гаити бўйича ташқи сиёсат ва ёрдам кўрсатиш услубини ўзгартиришга чақирган эди. «Бизга халқаро ҳамжамиятнинг ўзи тўғри деб ўйлаган нарсаларни Гаитига тиқиштиришни бас қилиб, узоқ муддатли истиқбол ва барқарорлик ҳақида ўйлашни бошлаши керак», — дейди Дуён хоним. АҚШ Гаитига ёрдам давлат тузилмаларини тозалаш ва ислоҳ қилиш шарти билан берилишини мамлакат етакчиларига тушунтириши керак. Бундан ташқари, Гаитидаги қудрат эгалари мамлакат ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олган зўравонлик ва коррупция учун жавобгарликка тортилиши керак.

    «Халқаро аралашув ва қўшинлар юборишга кўплаб даъватлар бўлади, аммо ортга бир қадам ташлаб, бундайин аралашув вазиятга қанчалик ижобий таъсир қилганини кўриб чиқиш ҳам муҳим аҳамиятга эга», — дейди Вашингтондаги Иқтисодий ва сиёсий тадқиқотлар маркази ходими Жейк Жонстон; «эҳсонталаб давлат» атамаси муаллифи ҳам у. «Гаитидаги ‘давлат қурилиши’ деб номланган жараёнга миллиардлаб долларлар сарфланди ва бу давлатнинг янада емирилишига хизмат қилиб бўлди. Энди, ‘буни янада кучайтириш керак’, дейиш мумкин, аммо бу иш бермайди», — дейди Жонстон.

    2021 йил май ойида, Давлат байроғи кунида ташкил этилган ҳукуматга қарши норозилик намойишининг айрим иштирокчилари.

    2021 йил май ойида, Давлат байроғи кунида ташкил этилган ҳукуматга қарши норозилик намойишининг айрим иштирокчилари.
    Фото: EPA, via Shutterstock / Jean Marc Herve Abelard / The New York Times

    7 июлга ўтар кечаси Жовенел Моизнинг ўлдирилиши мамлакатнинг ўн йиллик шафқатсиз янги тарихидаги яна бир бобни очиб берди. Моизнинг қароргоҳига ҳужум қилган қотиллар 2016 йилги сайловда атиги 600 минг кишининг овози билан ҳокимият тепасига келган президентни ўлдирди. Ўшанда овоз беришда сайловчиларнинг бор-йўғи 18 фоизи қатнашган, сайлов жараёнида қонун бузилиши ҳолатлари юз берганига доир айбловлар кўплаб янграган.

    Шунга қарамай, 2019 йили Гаити ҳукуматига кўрсатилган халқаро ёрдам изсиз йўқолгани фош бўлиб, президентни ҳокимиятдан четлатишга чақириқлар янграганида, АҚШ номи чиқмаган ва серзиддият Моизни қўллаб-қувватлаган эди.

    2020 йил февралида Моиз президентлик лавозимида яна бир йил қолиши кераклиги ҳақида баёнот берди, бунга асос сифатида сайловдаги қонунбузарликлар тергови баҳонаси билан шунча узоқ муддат президентлик лавозимига киришишга рухсат берилмаганини кўрсатди. Фуқаролик жамият вакиллари ундан истеъфо талаб қилганига қарамай, Вашингтон Моизни қўллаб-қувватлади. Танқидчилар унинг ҳокимият тепасида қолиши конституцияга зид эканини таъкидлаган бўлса, кўчаларда пойтахт Порт-о-Пренсни беқарорлик ва зўравонликлар жарига янада чуқурроқ улоқтирган ғалаёнлар авж олди.

    АҚШнинг давлатчилик қуриш бўйича яна бир муваффақиятсиз уринишига Гаитидан минглаб километр узоқликда, Афғонистонда гувоҳ бўлиш мумкин. Қўшма Штатлар у ерни тарк этишдан аввал мамлакат устидан назоратни «Толибон»дан тортиб олиш учун 20 йил ҳаракат қилди. АҚШ ўз қўшинларини олиб чиқиб кетиши билан афғон ҳарбийлари ё ўз базаларини тарк этмоқда, ё оммавий тарзда толибларга таслим бўляпти. Халқаро ҳамжамият бу мамлакатга 2001 йилдан буён 2 триллион доллардан зиёд ёрдам кўрсатган.

    АҚШ ва халқаро шерикларининг Гаитида ва бутун дунё бўйлаб миллий давлатчилик қуриш йўлидаги уринишлари барқарор ишлайдиган давлатларни ташкил этиш учун кўп ҳам хизмат қилгани йўқ. Аксинча, қисқа муддатли истиқболда тез ва осон барқарорликка эришиш учун халқнинг кўпчилик қисми томонидан қўллаб-қувватланмаган — Моиз каби — зиддиятли ижрочиларни ҳокимият тепасига олиб чиқадиган тизимлар яратилди, холос.

    Гаити пойтахти Порт-о-Пренснинг 2010 йилги зилзиладан кейинги аҳволи.

    Гаити пойтахти Порт-о-Пренснинг 2010 йилги зилзиладан кейинги аҳволи.
    Фото: The New York Times / Lynsey Addario

    Масалан, АҚШ Афғонистонда ўзини сиёсийлаштириб, сиёсий институтларни йўққа чиқариб ташлайдиган, охир-оқибат ўлдирилганида ёки ағдариб ташланганида ўзидан бўшлиқ қолдириб кетадиган дала қўмондонлари ва кучли шахсларга таянди.

    Гаити ва Афғонистондаги фуқаролик жамиятлари етакчилари АҚШни ушбу давлатларга ўз сиёсий тузилмаларини мустаҳкамлаш ва қонун устуворлигини таъминлашда, ҳар қандай сиёсий етакчидан-да узоқроқ яшаб, узоқ муддатли барқарорликни таъминлайдиган демократик тизимларни яратишда ёрдам кўрсатишга чақириб келади.

    Американинг доимий қўллови остида Моиз борган сари автократик президентга айланиб бораётган эди, жумладан, у ўтган йил охирида қабул қилган аксилтеррор қонунининг тушунчалари шу қадар кенг эдики, бемалол мухолифатга қарши қўлласа бўларди.

    2020 йил бошида эса у ҳарбийларнинг ваколатларини кенгайтиришни, шунингдек, келгуси президентларнинг кетма-кет икки муддатга сайланишига рухсат берувчи янги конституцияни ёзмоқчи эканини эълон қилганди. Бундай катта зўравонлик тўлқинида сайлов ўтказиш овоз бериш жараёнида сайловчилар фаоллигини сусайтириши ва Гаитидаги курашларга сабабчи бўлган сиёсий кучларни қайтадан ҳокимиятга олиб чиқиши мумкинлиги ҳақидаги огоҳлантиришларга қарамай, Моиз Конституция бўйича референдум ва миллий сайловларни сентябрга белгилаганди. АҚШ унинг бу режаларини ҳам қўллаб-қувватлаганди.

    «Ҳозирги лаҳзаларни имконият сифатида кўриш қийин, ҳозирги ҳолат, катта эҳтимол билан, бошбошдоқлик ва тартибсизликларни янада кучайтиради, — дейди инсон ҳуқуқлари бузилиши жабрдийдаларига юридик ёрдам кўрсатувчи Гаитидаги Адолат ва демократия институти катта юристи Александра Филиппова. — Агар АҚШ ва бошқа халқаро ҳамкорларнинг Гаитига ёрдам бериш мақсади жиддий бўлса, у ҳолда улар Гаити фуқаролик жамиятига қулоқ тутишлари ва оғир йўлдан юришлари — демократия учун чинакам пойдевор қуйишлари керак».

    Ушбу мақола The New York Times учун нашрнинг Мексика, Марказий Америка ва Кариб ҳавзасидаги бюроси раҳбари Мария Аби-Ҳабиб томонидан ёзилган. Мақола Рафиқ Ўзтурк томонидан ўзбек тилига ўгирилди.

    15.07.2021, 07:22   Изоҳ (0)   67532
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Афғонистондаги вазиятнинг кучайиши фонида Россия ҳарбийлари Тожикистонда ўқув машғулотларини бошлади

    14.07.2021, 20:25

    Москвадаги оммавий муштлашув Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари ўртасида юз берган. Улар Россиядан депортация қилинади

    14.07.2021, 19:27

    Буюк Француз инқилобининг бошланиши. 14 июль Бастилия қулаган кун

    14.07.2021, 19:00

    «Толибон»дан қочган 80 га яқин афғонистонлик Тожикистон ҳудудига ўтди

    14.07.2021, 18:40

    ОАВ: Афғонистон ҳукумати вакиллари Доҳада «Толибон» билан музокара ўтказади

    14.07.2021, 18:09

    Дельта-штамм 111 та мамлакатда аниқланди, Россияда ўсмирларни эмлаш сентябрда бошланади. Коронахабарлар

    14.07.2021, 16:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.