• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижонда ИИБ ходимлари фуқаронинг қўлини синдиргани рад этилди

    Андижон шаҳар депутати Жаҳонгир Жиянов томонидан 14 июль куни «ИИБ ходимларига фуқарони қўлини синдиришга ким ваколат берди?» сарлавҳаси остида фуқаро И.Ш.га Андижон шаҳар ИИБ Пост-патруль хизмати ходимлари томонидан тан жароҳати етказилгани ҳақида хабар берган. Бу ҳақда «Gazeta.uz» хабар қилди.

    Унинг ёзишича, ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб ноқонуний кишан тақиб қийноққа солингани оқибатида фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларига жиддий зарар етказилган, энг ёмони жабрланувчига тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамасдан, унинг чап қўли сингани аниқланган.

    Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, Жаҳонгир Жиянов томонидан эълон қилинган мақоладаги ҳолатлар юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Ушбу ҳолат юзасидан ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов ҳам изоҳ берди.

    Маълум қилинишича, 12 июлдан 13 июлга ўтар кечаси Андижон шаҳар, Эски шаҳар ҳудудида тунги хизматга жалб қилинган пиёда патруллар А.Хошимов ва Қ.Носиров тунги соат 00:40 ларда ушбу ҳудудда жойлашган «Шухрат-люкс» савдо дўкони олдида ўтирган фуқаро И.Ш. ва унинг 3 нафар шеригидан тунда кўчада бўлиш мақсадларини сўраган. ИИБ ходимлари фуқароларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини текшираётганларида, ходимларнинг ҳаракатларидан норози бўлган И.Ш. турли эътирозлар билдирган.

    Чақирув асосида воқеа жойига етиб келган пост-патруль хизмати 4-отряд командирининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари С.Мухамедов И.Ш. ва унинг шериклари билан профилактик суҳбат ўтказиб, уларнинг шахсига аниқлик киритиб, уйларига жавоб берган.

    Қайд этилишича, кейинроқ фуқаро И.Ш. тунги соат 03:30 ва 04:00 ларда қайта ИИБга қўнғироқ қилиб, ходимларнинг ҳаракатларидан норози эканини билдирган. Унинг чақирувига кўра пост-патруль хизмати бошқармаси ўринбосари А.Юлдашев келиб, ходимларнинг ҳаракатлари бўйича хизмат текшируви ўтказилишини уқтирган. А.Юлдашев фуқаро И.Ш.ни ўзининг хизмат автомашинасида уйига олиб бориб қўйган. «Бу вақтда И.Ш.да ҳеч қандай тан жароҳатлари бўлмаган», — дея қўшимча қилинади хабарда.

    Хабарда таъкидланишича, шу куни эрталаб И.Ш. вилоят шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига ИИО ходимлари тан жароҳати етказгани бўйича мурожаат этган. Ҳозирда фуқаро жароҳатни қаерда олгани бўйича суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

    «Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, фуқаро И.Ш. муқаддам 2021 йил февраль ойида ҳам худди шу мазмунда, яъни ички ишлар органи ходими унинг қўл бармоқларини синдиргани ҳақида мурожаат қилган, лекин прокуратура органлари томонидан ўтказилган текширув натижасида унинг кўрсатмалари ўз тасдиғини топмаган», — дейилади хабарда.

    Бундан аввал Тошкентда 73 ёшли эркакка куч ишлатган ППХ ходимларига суд ҳукми ўқилгани, Сенат қўмитаси Тошкентда Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг ИИБ ходимлари томонидан калтаклангани айтилган ҳолатни назоратга олгани ҳамда Бойсунда ХДП депутати номаълум шахслар томонидан калтаклангани ҳақида хабар берилганди.

    15.07.2021, 09:28   Изоҳ (0)   22486
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳайратланарли даражада чиройли Ўзбекистон: денгиз сатҳидан 3 минг метр баландликдаги Арашан кўлларига саёҳат (фото ва видео)

    15.07.2021, 08:55

    Фарғонада 7 йил давомида алимент тўлашдан бўйин товлаб, қочиб юрган ота 15 суткага қамалди

    15.07.2021, 08:39

    Олотдаги мактабнинг эски биноси бузилишидан ортган қурилиш материаллари ОАВ аралашуви билан эгасига қайтарилди

    15.07.2021, 08:24

    Ўзбекистонда сўнгги бир йилда 2 млн сўмдан кўп ойлик оладиганлар сони кўпайди

    15.07.2021, 07:51

    Фарғонада 50 сотих ерни 25 минг долларга ноқонуний сотмоқчи бўлган МЧЖ бошлиғи ушланди

    15.07.2021, 07:07

    Андижонда коронавирусга чалинган беморга ташхис қўйиш учун ўтказиладиган компьютер томографияси харажатларининг ярми маҳаллий бюджетдан тўланадиган бўлди

    15.07.2021, 06:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.