Қорақалпоғистонда автобус ҳамда юк автомобили тўқнашуви натижасида икки нафар фуқаро вафот этди, деб хабар беради ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, Кегейли туманидан Нукус шаҳри томон ҳаракатланган Isuzu автобусига Чимбой туманидан айланма йўл орқали ҳаракатланган «ГАЗ-5312» юк машинаси келиб урилган.
Қоралқапоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ бошлиғи ўринбосари Сулаймон Юсуповнинг сўзларига кўра, ЙТҲ оқибатида бир кишида воқеа жойида вафот этган, икки киши эса шифохонага ётиқизилган. Таъкидланишича, автобуснинг иккинчи йўловчиси ҳам туман шифохонасида вафот этган.
Аварияга учраган транспорт воситаларининг ҳолати ўрганилганда юк машинаси қайта жиҳозлангани, мавсумий техник кўрикдан ўтмагани аниқланган.
Аввалроқ Наманганда Damas ҳайдовчиси MAN юк машинасига бориб урилиши оқибатида ҳалок бўлгани, Сурхондарёда қарама-қарши йўналишдаги «КамАЗ» билан тўқнашган Nexia ҳайдовчиси вафот этгани, Навоийда Cobalt юк машинасига урилиши оқибатида ҳайдовчи ва унинг отаси воқеа жойида ҳалок бўлгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)