Олмаотада «Ноқонуний» профилактика ишлари натижасида мамлакатда қонунга зид равишда бўлиб турган ўн нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди, деб ёзади DKN’га таяниб Repost.
«Қозоғистон консуллиги ва полиция бошқармаси кучлари билан қўлга олинган фуқаролар автобусга жойлаштирилиб, Ўзбекистон чегарасига олиб бориб қўйилди. Ушбу фуқароларга ватанига қайтиш гувоҳномалари берилган», – деди Асхат Бутунчинов, Олмаота шаҳар Миграция хизмати бўлими бошлиғи.
Қайд этилишича, чиқариб юборилганлар орасида бир неча йил олдин суд қарори билан уйига кетиши керак бўлган, аммо қонуний ёки молиявий сабабларга кўра буни бажара олмаган фуқаролар ҳам бор.
Бундан аввал Ленинграддаги қурилиш майдонида 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси баландликдан қулаб, вафот этгани, Москвада муҳожирлар ўрнига маҳбусларни қурилиш ишларига жалб қилиш бошлангани ҳамда Россияда мигрантлар билиши шарт бўлган минимал талаблар белгилангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)