Голливуд юлдузи Сильвестр Сталлоне ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали дўсти ва ҳамкасби Арнольд Шварценеггер билан биргаликда тушган сурати билан бўлишди. Унинг сўзларига кўра, дўстлар бир йил кўришмаган, деб хабар беради «Film.ru».
«Бир йил деганда Арнольд билан биринчи марта кўришдик. Ва бутун тўда тўпланди», — деб ёзади Сталлоне.
Шунингдек, суратда Ралф Мёллер ва Фрэнк Сталлонени ҳам кўриш мумкин.
https://www.instagram.com/p/CRH1CNPJ0Vs/
Айни вақтда Шварценеггер иштирокида иккита лойиҳа тақдим этилиши кутилмоқда. Биринчиси Netflix’нинг жосуслар ҳақида сериали бўлиб, унда актёр ҳамда Моника Барбао ота ва қиз ролини ижро этади. Бундан ташқари, у премьераси коронавирус сабаб қолдирилган «Кунг Фьюри» номли тўлиқ метражли фильмда АҚШ президенти образида пайдо бўлади.
Сталлоне эса тез кунларда янги «Suicide Squad» фильмидаги эпизодда кўриниш беради.
Аввалроқ Арнольд Шварценеггернинг юраги операция қилингани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)