• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Иммунитет сусайганидан дарак берувчи организмдаги 9 симптом

    Организмни бактерия ва вируслардан ҳимоя қилувчи иммун тизимининг сусайиши саломатлик билан боғлиқ турли муаммолар келиб чиқишига олиб келиши мумкин. Айнан шу сабаб ҳам қандай белгилар иммунитет «тушиб кетгани»ни билдириши ҳақида маълумотга эга бўлиш муҳим саналади.

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Иммунитет сусайганини қандай билиш мумкин?

    Чарчоқ ва ҳолсизлик

    Тезда чарчаб қолиш ва доимий равишда лоҳас бўлиш иммунитет сусайганидан дарак берадиган илк симптом саналади. Тонгда тиниқиб ухлаб туган тақдирда ҳам, ўзини ҳолсиз ҳис қилиш жиддий белгидир. Бу иммун тизими ўз вазифасининг уддасидан чиқолмаётгани ва доимий равишда зўриқаётгани ва шунинг учун ҳам кўпроқ энергияни ўзига жалб қилаётганини билдиради.

    Тана ҳароратининг кўтарилиши

    Иккинчи белги тана ҳароратининг бироз кўтарилиши ҳисобланади. Бироз вақт давомида тана ҳароратининг 37 даража ва ундан юқори бўлиши организмда қандайдир аутоиммун касаллик ривожланаётганини англатади. Бунга бефарқ бўлмаслик ва шифокорга мурожаат қилиш керак.

    Тери билан боғлиқ муаммолар

    Шунингдек, терида тошмалар ва бошқа яллиғланишлар пайдо бўлиши, терининг қичишиши ҳам иммун тизими фаолиятида муаммо борлигини билдиради. Организмда юз бераётган жараёнлар терида акс этгани сабаб ҳам ўз вақтида мутахассис билан маслаҳатлашиш ва муаммо нимада эканлигини аниқлашни унутмаслик керак.

    Бош оғриши

    Доимий равишда бош оғриши эса тўртинчи аломат. Табиийки, мигренга бир қанча сабаб бўлиши мумкин, аммо оғриқ мунтазам равишда кузатилса, организмда муаммо бор бўлиши, бунинг оқибатида мия қон томирлари зарарланиб, бош оғриғи пайдо бўлиши мумкин.

    Ич қотиши ёки диарея

    Бир неча ҳафта давом этадиган ич қотиши ёки диареяга ҳам иммун тизимидаги муаммо сабаб бўлиши мумкин. Ичаклар фаолиятининг бузилиши ва иммун тизими сусайишида алоқадорлик бўлиши мумкинлиги сабаб ҳам бефарқ бўлмасдан, шифокорга мурожаат қилинг.

    Қўлларнинг қалтираши

    Қўллар қалтирашининг доимий равишда кузатилиши ҳам асаб ва қон томирларнинг зарарланиши фонида организмнинг иммун тизимидаги муаммо келиб чиққанидан далолат беради.

    Кўз ёки терининг сарғайиши 

    Кўз ёки терининг сарғайиши дарҳол даволаш талаб қиладиган жиддий симптом саналади. Биринчидан, бу жигар касаллиги ривожланаётгани, иккинчидан эса, организмда иммунитет билан боғлиқ муаммо борлигини англатади. Шунингдек, сарғайиш аутоиммун гепатит (иммунитет янглишиб соғлом жигар ҳужайраларини зарарлаши) сабаб кузатилиши ҳам мумкин. Иммун тизими кўз соҳасида дискомфорт пайдо бўлишига олиб келиши мумкинлиги боис ҳам қичишиш, қизариш, ачишиш ва оғриқ кузатилганда муаммо нимада эканлигини аниқлаб олиш, асоратлар ривожланишига олиб келмаслик керак.

    Антибиотикларни тез-тез қабул қилиш 

    Тез-тез шамоллайдиган ва антибиотикларни бир йилда икки мартадан кўпроқ қабул қиладиганларнинг иммунитети бошқаларникидан сустроқ бўлади. Уни мустаҳкамлаш ва соғломлаштириш учун эса шифокорга мурожаат қилиш керак.

    Иммунитет сусайганда организмга қандай ёрдам бериш мумкин?

    Даво режасини тузиш учун, аввало, терапевт шифокорга мурожаат қилиш керак. Шифокор сизнинг касаллик тарихингиз билан танишиб, қандай таҳлиллар топшириш кераклигини айтади, турмуш тарзи ва сурункали касалликлар билан боғлиқ саволлар беради. Организмдаги касаллик ва муаммолардан келиб чиқиб сизни қайси шифокор, масалан, эндокринолог, иммунолог, дерматологга мурожаат қилишингиз кераклигини айтади. Шифокорларнинг умумий тавсияларига амал қилган ҳолда зарарли таомлар ва спиртли ичимликлардан воз кечилса, спорт билан шуғулланиш канда қилинмаса, иммунитетни мустаҳкамлашга эришилади. Ички аъзолардаги муаммолар ҳамда аутоиммун касалликлар комплекс ёндашув ва узоқ вақт талаб қилади. Шу сабаб ҳам организмга «қулоқ солиш», саломатликни сақлаш тавсия қилинади.

    Мавзуга доир:

    • Иккитаси бирда: Озиш ва кайфият аъло бўлиши учун қандай маҳсулотлар билан нонушта қилиш керак?
    • Совуқ душ қабул қилганда организмда қандай ўзгариш юз беради?
    • Тонгда қаҳвасиз тетиклашишнинг 7 усули
    • Иммунитетни кўтаришнинг кўпчилик билмайдиган 10 та усули

    12.07.2021, 14:41   Изоҳ (0)   34794
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тиниқиб ухлашга ёрдам берадиган 13 маҳсулот

    11.07.2021, 20:56

    Кўзларнинг тез чарчашига олиб келадиган зарарли одатлар

    11.07.2021, 12:58

    Қандай ҳолларда D витамини миқдорини текширтириш керак?

    10.07.2021, 16:54

    Ҳиқичоқ тутишини тўхтатадиган гаджет ўйлаб топилди

    09.07.2021, 10:55

    Ёзда аёллар кўпроқ истеъмол қилиши керак бўлган 8 маҳсулот

    08.07.2021, 19:55

    Юрак фаолиятини яхшилайдиган 7 маҳсулот

    08.07.2021, 09:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.