• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентдаги қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоқ корхоналари Чирчиқ шаҳрига кўчирилади

    Шавкат Мирзиёев 5 июль куни қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ҳамда кимё саноатидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    2020 йил 8 июлда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ташкилотлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга оид қарори қабул қилинган эди. Унга мувофиқ, Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи, Агрегат заводи, Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи ва «Технолог» акциядорлик жамиятларининг устав капиталидаги давлат улушлари уч йил муддатга «Ўзавтосаноат» акциядорлик жамиятига ишончли бошқарувга берилган эди. Тармоқ корхоналарининг рентабеллигини ошириш, маҳсулотлари сифатини яхшилаш ва таннархини пасайтириш вазифалари белгиланган эди.

    Ўтган даврда Тошкент қишлоқ хўжалиги техника заводидаги ишлаб чиқариш майдонлари 68 фоизга мақбуллаштирилиб, ускуналардан фойдаланиш самарадорлиги оширилди. Натижада маҳсулот таннархи 4 фоизга пасайди ва қарийб 45 миллиард сўм иқтисод қилинди. Хорижий ишлаб чиқарувчилар билан музокаралар ўтказилиб, 80–100 от кучига эга бўлган тракторлар нархлари 15–20 фоизга арзонлаштирилди.

    Минск трактор заводи билан ҳамкорлик ўрнатилди. Бу шериклик доирасида Ўзбекистонда ҳар йили 3 мингта трактор ишлаб чиқариш кўзда тутилмоқда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шу билан бирга, корхоналарнинг технологик ва ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш, қишлоқ хўжалигини замонавий техникалар билан таъминлаш бўйича ҳали вазифалар кўп. Тармоқда мавжуд қувватлардан фойдаланиш даражаси 19 фоиз, маҳаллийлаштириш ўртача 20 фоиз экани мутлақо қониқарли эмас. Маҳаллий техникалар нархи импорт техникаларга нисбатан 10–15 фоиз қиммат.

    Шу боис тақдимотда қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластерини ташкил этиш, қувватлардан фойдаланиш ва маҳаллийлаштириш даражасини ошириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

    Тошкент шаҳрида жойлашган тармоқ корхоналарини Чирчиқ шаҳрига кўчириш ва уларнинг негизида қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластерини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

    Режага кўра, Тошкент ва Чирчиқдаги қишлоқ хўжалиги техникаси заводлари, Агрегат заводи, «Технолог» ва «ЎзКлаас Агро» корхоналари саноат кластери усулида ягона майдонда жойлаштирилади. 1 минг 200 та ускуна ва жиҳоз, 28 турдаги техника оптималлаштирилиб, ишлаб чиқариш қувватидан фойдаланиш 85 фоизга, маҳаллийлаштириш 50 фоизга етказилади. Натижада ишлаб чиқариш таннархи 20 фоизга пасайиб, корхоналарнинг рентабеллик даражаси 10 фоизга ошиши кутилмоқда.

    Молия вазирлигига кластерни ташкил этиш билан боғлиқ дастлабки харажатлар учун 500 миллиард сўм ажратиш вазифаси қўйилди. Бу маблағ тармоқ корхоналарининг бино-иншоотлари ва майдонлари аукцион савдоларида сотилиши ҳисобидан қайтарилади.

    Президент маҳаллийлаштириш борасидаги ишларни давом эттириб, техникалар нархини арзонлаштириш бўйича кўрсатмалар берди. Хусусан, Минск трактор заводи билан ҳамкорликда ишлаб чиқариладиган тракторларни маҳаллийлаштириш даражасини келгуси йил 40 ва 2023 йилда 50 фоизга, «ЎзКлаас Агро» бўйича бу кўрсаткични 25 фоизгача етказиш вазифаси қўйилди.

    Шу билан бирга, маҳаллий техникаларни сотиб олиши учун фермер хўжаликлари ва кластерларга енгиллик яратиш зарурлиги таъкидланди. Шу мақсадда лизингнинг бошланғич тўловини 25 фоиздан 15 фоизга ва фоиз ставкасини 16 фоиздан 7 фоизга тушириш ҳамда лизинг муддатини 5 йилдан 7 йилга узайтириш таклифи билдирилди.

    Халқаро тажрибани ўрганиб, қишлоқ хўжалиги техникасига сервис хизматини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича ҳам топшириқлар берилди.

    Тақдимотда кимё кластерлари ташкил этишга оид лойиҳалар ҳам кўриб чиқилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Хусусан, «Навоийазот» акциядорлик жамияти негизидаги кластерда умумий қиймати 3 миллиард 400 миллион долларлик 23 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Уларнинг самарасида йилига 1 миллиард 800 миллион долларлик маҳсулот тайёрлаш қуввати ва 3 минг 100 дан ортиқ иш ўрни яратилади.

    Лойиҳалардан бири – карбамид-формалдегид концентрати ва смоласи ишлаб чиқариш корхонаси яқинда ишга туширилди. Сулфат кислотаси бўйича яна бир лойиҳа ҳам шу йил фойдаланишга топширилади.

    Шунингдек, Навоий шаҳридаги «Электрокимёзаводи» қўшма корхонасида углерод толалари ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади.

    Тақдимотда пойтахтнинг Улуғбек шаҳарчасида илмий кимё кластерини ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳам маълумот берилди.

    Бундан аввал Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Афғонистондаги кескинликнинг кучайиши билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилгани, Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессияси раиси Волкан Бозкир билан учрашиши ҳамда Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги 13 та йирик кўчмас объектни сотувга чиқариш зарурлигини таъкидлагани ҳақида хабар берилганди.

    05.07.2021, 21:17   Изоҳ (0)   17323
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири коронавирусга қарши вакцина олди

    05.07.2021, 20:41

    Ўзбекистонда COVID-19 бўйича Call-марказларга мурожаатлар сони 20 кунда 3 баробарга ошган

    05.07.2021, 20:26

    Бўстонлиқда «КамАЗ» каналга тушиб кетди

    05.07.2021, 20:11

    Ўзбекистон 6—8 июль кунлари термик депрессия таъсири остида бўлиши кутилмоқда

    05.07.2021, 19:01

    Самарқандда туркиялик ҳайдовчиларнинг икки юк машинаси ёниб кетди

    05.07.2021, 18:24

    Ўзбекистонда ижтимоий тармоқлар фаолияти чекланганидан сўнг мобил VPN бирданига оммалашди

    05.07.2021, 18:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.