• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШда пандемиядан кейин нормал ҳаёт бошланди, Францияда касалланиш даражаси ўсмоқда, Люксембург бош вазири касалхонага ётқизилди. Коронахабарлар

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига қараганда, дунёда COVID-19’га чалинганлар сони 183 794 396 кишига етди. Вафот этганлар сони 3 977 172 тани ташкил қилмоқда. Касалланиш ҳолатларининг кўплиги бўйича АҚШ (33,7 миллион), Ҳиндистон (30,5 миллион), Бразилия (18,7 миллион), Франция (5,8 миллион) ва Россия (5,5 миллион) энг олдинда бормоқда.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    2021 йилги АҚШ Мустақиллик куни (4 июль) шуниси билан аҳамиятли бўлдики, мамлакат коронавирус пандемиясидан кейин нормал ҳаётга қайтишни бошлади. Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байден айтиб ўтди.

    «Бу йил 4 июль — нишонлаш учун ўзига хос кун, чунки биз қоронғиликдан… пандемия ва изоляциядан, оғриқдан, қўрқув ва талафотлардан чиқяпмиз», — деди Байден Оқ уйдаги байрам зиёфати чоғида.

    Вирус узил-кесил мағлубиятга учрамаган бўлса-да, у энди ҳаётларимизни бошқармаяпти ва мамлакатимизни фалажлаб қўймаяпти, деди президент. «Бу ҳалокатли вирус устидан ғалаба қозондик деб айтишга бугун биз ҳар қачонгидан ҳам яқинроқ турибмиз», — деди у.

    Бунинг тасдиғи сифатида Байден мамлакатда ишчи ўринлари кўпаяётгани, корхоналар фаолияти қайта тикланаётгани, иқтисодиёт ўсаётганини айтиб ўтди.

    Мавзуга доир: АҚШ аҳолисининг 50 фоиздан ортиғи эмланди, айрим штатларда чекловлар бутунлай олиб ташланди. Мамлакат коронавирусдан кейинги ҳаётга қандай ўтмоқда? (фото)

    Францияда кетма-кет беш кундан буён коронавирусга чалиниш ҳолатларининг кўпайиши кузатилмоқда. Бу жуда юқумли бўлган дельта вариант билан боғлиқдир.

    Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Оливье Веран айтишича, коронавируснинг янги тўлқини июль охиридаёқ юз бериши мумкин. Шу сабабли у тўлқиннинг оқибатларини юмшатиш учун фуқароларни чеклов чораларига риоя қилишга, эмланишга ва инфекцияга нисбатан тест топширишга чақирди.

    «Вакцинациядан кейин биз камроқ касалланамиз, вирусни анча кам ташиймиз ва бошқа стресс шароитида яшамаймиз. Жамоавий иммунитетга эришиш — бу жамоавий чақириқ, келинглар, буни биргаликда қиламиз!» — деди вазир.

    Мавзуга доир: Ҳиндистонда Тожмаҳал очилди, Францияда ниқоб режими юмшатилди, Украинада карантин ёз охиригача узайтирилди. Коронахабарлар

    Люксембург бош вазири Ксавье Беттель коронавирус ташхиси билан касалхонага ётқизилди, вирус унда Евроиттифоқнинг 24—25 июнь кунлари бўлиб ўтган саммитидан кейин аниқланди.

    Беттелнинг COVID-19’ни юқтиргани 27 июнь куни маълум бўлди. У COVID-19’га топширган иккала тест ҳам мусбат натижа берган. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсияларига мувофиқ, Беттель ўз-ўзини яккалаш режимига ўтди.

    Бош вазир 6 май куни AstraZeneca вакцинасининг биринчи компонентини қабул қилган эди. Евроиттифоқ саммити чоғида у барча эҳтиёт чораларига риоя қилган, учрашувнинг бирорта ҳам иштирокчиси у яқиндан мулоқот қилган одамлар рўйхатига кирмаган.

    Мавзуга доир: Италияда ниқобсиз юриш мумкин бўлди, Люксембург бош вазири коронавирусга чалинди, Саудияда ўсмирларни эмлашга рухсат берилди. Коронахабарлар

    Эрон ҳукумати мамлакатда коронавируснинг дельта штамми тарқалиши муносабати билан бир қатор чеклов чораларини қайта тикламоқда.

    Хусусан, коронавирус тарқалиши анча жиддий бўлган ҳамда COVID-19 хавфи юқори бўлган ҳудудларда биринчи даражали аҳамиятга эга бўлмаган тижорат корхоналари ёпилади. 275 та шаҳарда, шу жумладан, Теҳронда барча жамоат боғлари, ресторанлар, қандолатхоналар, гўзаллик салонлари, савдо марказлари, китоб дўконлари ҳам ёпилади.

    Шунингдек, касалланиш даражаси юқори бўлган шаҳарлараро кўчиб юриш тақиқланди.

    Мавзуга доир: Қирғизистонда учинчи тўлқин юз бермоқда, Эрон ўз COVID-вакцинасини маъқуллади, Покистонда эмланишдан бош тортганлар мобил алоқадан узиб қўйилади. Коронахабарлар

    05.07.2021, 18:39   Изоҳ (0)   14941
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Толибон» барча чет эл қўшинлари Афғонистонни ўз муддатида тарк этишини талаб қилди

    05.07.2021, 17:43

    Европада бир марталик пластик маҳсулотлардан фойдаланиш бутунлай тақиқланди

    05.07.2021, 16:56

    БАА COVID-19’га қарши эмлаш даражаси бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллади

    05.07.2021, 14:14

    Рим папаси Франциск жарроҳлик операциясини бошдан кечирди

    05.07.2021, 09:23

    Сувайш каналини тўсиб қўйган Ever Given кемаси 7 июль куни қўйиб юборилади

    05.07.2021, 09:08

    «Толибон», АҚШ ва Марказий Осиё. Афғонистондаги вазият ҳақида

    05.07.2021, 07:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.