Бухоро вилоятининг Когон туманида фуқаро Б.А. раҳбарлигидаги МЧЖга қарашли гипс ишлаб чиқариш цехи фаолияти ўрганилганда, цехнинг газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланган. Ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Когон тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда фош этилган, дея хабар берди «Дарё» мухбири.
Терговга қадар текширувда аниқланишича, Б.А.га қарашли МЧЖдаги гипс ишлаб чиқариш цехи газ тармоғига ноқонуний уланган бўлиб, табиий газдан яширин йўллар билан фойдаланиб келган. Ва «Ҳудудгаз Бухоро» газ таъминоти ҳудудий филиали манфаатларига 55 миллион 900 минг сўм зарар етказган.Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)