• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +23°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Хоразмда ўлган аёлнинг «кўрсатмаси»ни ишончли деб топган судья ҳамон ишламоқда. Марҳума ЙТҲ сабаб комада ётган жабрдийда ҳайдовчидан пул ундириш учун «тирилтирилган» эди

    2016 йил 3 ноябрь куни фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро суди раиси Ж.Султанова даъвогар Маҳбуба Қурязованинг эри Фурқат Болтаевга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги аризаси асосида очилган ишни кўриб чиқиб, Маҳбуба Қурязова эри билан ярашиб олгани ва даъводан воз кечиш ҳақида ариза бергани муносабати билан фуқаролик ишини юритишдан тўхтатиш ҳақида ажрим қилган.

    Суд ажримидан кўчирмада «Маҳбуба Қурязовага Фуқаролик-процессуал кодексининг 102-моддасига асосан иш юритишнинг тугатиш оқибатлари тушунтирилган». Муаммо шундаки, Маҳбуба Қурязова ушбу суд мажлисидан 14 кун аввал — 2016 йилнинг 19 октябрь куни Урганч шаҳрининг Янги Шовот ва Жайҳун кўчалари кесишган чорраҳада юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этган.

    Судья Ж.Султанованинг икки ҳафта аввал вафот этган аёлдан «кўрсатма олиб», унга «тушунтиришлар бергани» 2018 йил октябрида маълум бўлган, бу ҳолат жамоатчиликнинг кескин норозилигига сабаб бўлган эди.

    Судьялар олий кенгашида бўлиб ўтган матбуот анжуманида айни мавзу яна кўтарилди. Маълум бўлишича, «мурдадан кўрсатма олган» судья Ж. Султанова Хоразм вилоят маъмурий суди судьяси лавозимида ишлаб келмоқда. Кенгаш матбуот котиби Турсунали Акбаровга кўра, судьянинг «мурдадан кўрсатма олиш» ҳолати суд испексияси томонидан ўрганилганда тасдиғини топди. Энди масала Кенгаш тартибига қўйилиб, унинг 21 нафар аъзоси томонидан коллегиал ҳал этилади.

    Ўлган аёлни «тирилтириш» нега керак эди, деган савол туғилиши табиий. Марҳуманинг эри Фурқат Болтаев юқорида зикр этилган автоҳалокат иши бўйича судларда даъвогар сифатида қатнашиб, авария иштирокчиларидан бири — Lacetti ҳайдовчиси Ойбек Эсамуратовни жазолашни (эри билан ажрашмоқчи бўлган Қурязова шу Lacetti’да бўлган), шунингдек, маънавий зарар ундириб беришни талаб қилган, маънавий зарар ундирилиши учун эса хотининг (у ҳатто ўлган бўлса-да) сен билан ажрашмаган бўлиши керак.

    «Мурдадан кўрсатма олингани» — жабрдийдадан айбланувчига айланиб қолган Ойбек Эсамуратов иштирокидаги ЙТҲнинг энг даҳшатли қисми, лекин асосийси эмас. Воқеанинг асосий қисми ҳам кино олгулик, эҳтимол, бу воқеа Ўзбекистонда эмас, бирор Европа мамлакати ё АҚШда юз берганидами, аллақачон кино олинган ҳам бўларди.

    Мазкур воқеа ҳақида биринчи марта 2018 йил октябрида Нурмуҳаммад Саид муаллифлигида «Хоразмда мурда тирилиб, судда ‘кўрсатма берди’» сарлавҳаси остида «Kun.uz»да мақола берилган. «Дарё» ўша мақолани эътиборингизга ҳавола қилади.

    Хоразмда мурда тирилиб, судда «кўрсатма берди»

    2016 йилнинг 19 октябрь куни Урганч шаҳрида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Янги Шовот кўчаси билан Жайҳун кўчаси кесишган чорраҳада Captiva ва Lacetti русумли автомашиналар тўқнашиб кетиши оқибатида Lacetti ҳайдовчиси Ойбек Эсамуратов, унинг уч нафар фарзанди турли даражада тан жароҳати олади. Унинг таниши Маҳбуба Қурязова эса оғир жароҳатлар натижасида шифохонада вафот этади. Captiva бошқарувида бўлган Жасур Худойберганов енгил тан жароҳати олган.

    Янгибозор тумани Ойбек кўчаси 3-уйда яшовчи Ойбек Эсамуратовнинг айтишича, у чорраҳадан светофорнинг яшил чироғида ўтаётганида ён томондан катта тезликда келган ва қизил чироқда ўтган ҳайдовчи Жасур Худойберганов бошқарувидаги Captiva унинг автомашинасини уриб юборган. Натижада Lacetti 32 метр масофага учиб кетган ва йўл четидаги бордюрга бориб урилган.

    Бу жиноят иши бир нечта суд инстанцияларида муҳокама қилинган, сўнгра Олий суд ажрими чиқарилган. Уларнинг барчаси Ойбек Эсамуратовни йўл-транспорт ҳодисасини содир этганликда айбдор деб топган. Судлар гувоҳларнинг кўрсатмаларини ишончли деб топиб, шу ҳақда ҳукм чиқарган. Аммо негадир, бу «ишончли» гувоҳларнинг бари Жасур Худойбергановнинг таниши ёки қариндоши, уларнинг кўрсатмалари эса хилма-хиллиги, бир-бирига зидлиги билан ажралиб туради.

    Гувоҳларнинг кўрсатмаларини суд ҳукмларидан олиб, қисқача танишамиз.

    Биринчи гувоҳ Шерзод Жонибеков (Жасур Худайбергановнинг таниши) дастлабки тергов ва Янгиариқ тумани судида «мен 90 Q 993 FA давлат рақамли Matiz русумли автомобилимда чорраҳада чап томонга қайрилмоқчи бўлиб турганимда, Lacetti қарама-қарши йўналишдан соатига 70—80 километр тезликда келаётган Captiva’ни ўтказиб юбормасдан, тўқнашув содир қилди», деган. Аммо Хива шаҳар судида «мен Nexia русумли автомобилимда чорраҳада ўнг томонга қайрилмоқчи бўлиб турганимда, Lacetti қарама-қарши йўналишдан келаётган Captiva’ни ўтказиб юбормасдан, тўқнашув содир қилди», деган. Қизиғи шундаки, Beeline компанияси томонидан тақдим қилинган пеленг маълумотига кўра, Шерзод Жонибеков ўша вақтда автоҳалокат юз берган жойда бўлмаган. У воқеа жойига бир соатдан сўнг етиб келган.

    Пеленг ҳақида. Уяли алоқа компаниялари пеленгацияси мижознинг қўл телефони сигналидан ва атрофидаги антенналарнинг ҳолатидан келиб чиқиб, унинг қаерда эканини аниқлаш имкониятини беради. Пеленг маълумотидан дастлабки терговда ва судда фойдаланилади.

    Кейинчалик маълум бўлишича, 90 Q 993 FA давлат рақамли Matiz автомобили умуман мавжуд эмас. Бундай рақамли Nexia автомобили бор ва у иккинчи гувоҳ сифатида кўрсатма берган Шавкат Худойбергановга тегишли. Уни ҳам эшитиб кўрамиз.

    Иккинчи гувоҳ Шавкат Худойберганов (Жасур Худойбергановнинг амакиси) апелляция судида автоҳалокат содир бўлишидан ярим соат олдин Жасур Худойберганов билан бир шиша ароқ ичгани, шундан кейин автоҳалокат ҳақида эшитиб, тезда етиб борганини, Шерзод Жонибековни (биринчи гувоҳни) танимаслигини, уни воқеа жойида кўрмаганини ҳамда Nexia автомобилини ҳеч кимга бермаганини айтган.

    Учинчи гувоҳ Эгамберган Рўзметов (Жасур Худойбергановнинг тоғаси) автоҳалокат содир бўлган пайтда чорраҳага Шерзод Жонибеков (биринчи гувоҳ) билан Matiz автомашинасида бирга борганини ва Lacetti автомашинаси Captiva’ни ўтказиб юбормай, автоҳалокат содир этгани ҳақида кўрсатма берган. Аслида у воқеа содир бўлган пайтда Шовот туманидаги Қангли қишлоғида, воқеа жойидан 60 километр (!) узоқликда эди. Буни Ucell компаниясининг пеленг маълумоти тасдиқлайди.

    Тўртинчи гувоҳ Расул Маҳмудов (Жасур Худойбергановнинг укаси Мансурнинг дўсти) дастлабки тергов ва Янгиариқ тумани судида берган кўрсатмасида «Matiz автомашинамда кетаётганимда, Lacetti ва Captiva тўқнашувига гувоҳ бўлдим, бунда Captiva яшил чироқда чорраҳага кириб келди», деган. Апелляция судида эса кўрсатма бироз ўзгаради: «Matiz автомашинамда кетаётганимда, Lacetti ва Captiva тўқнашувига гувоҳ бўлдим, бунда Captiva яшил чироқда чорраҳага кириб келди. Кейин машинамдан тушиб, воқеа жойига борганимда, дўстим Санжар Жаббаровни кўрдим», деган. Хива шаҳар судида эса «Matiz автомашинамда дўстим Санжар Жаббаров билан кетаётганимда, Lacetti ва Captiva тўқнашувига гувоҳ бўлдим», деб айтган. Қизиғи шундаки, UMS компанияси пеленг маълумотига кўра, Расул Маҳмудов шу вақт оралиғида дўсти Санжар Жаббаров билан 7 марта телефонда суҳбатлашган. Яъни, агар у машинада дўсти билан бирга бўлса, демак йўлда телефонда суҳбатлашиб кетган экан-да?..

    Бешинчи гувоҳ Санжар Жаббаров (Жасур Худойбергановнинг укаси Мансур Худойбергановнинг дўсти) аввалги гувоҳнинг кўрсатмаларини такрорлайди. Яъни, олдин у воқеа жойига пиёда етиб келганини айтади, бироқ кейинчалик кўрсатмасини ўзгартириб, «Расул Маҳмудовнинг Matiz’ида келдим», дейди.

    Олтинчи гувоҳ Олланазар Матяқубов (Жасур Худойбергановнинг отасининг синфдоши) дастлабки терговда «Captiva автомашинаси чорраҳада тўхтамасдан, светофорнинг яшил чироғида ўтиб кетаётганида...», деган. Аммо апелляция судида чорраҳага келганида, Captiva ва Damas автомашинаси қизил чироқда тўхтаб турганини, яшил чироқ ёнганидан сўнг ҳаракатланганини айтган.

    Ушбу гувоҳларнинг бир-бирига зид бўлган, чалкаш кўрсатмалари уларнинг холис эканлигидан, рост гапираётганидан далолат берадими? Аммо бу кўрсатмалар суд ҳайъати томонидан ишончга сазовор деб топилган.

    Яна бир қизиқ томони, воқеанинг асосий иштирокчиси, Captiva ҳайдовчиси ва жабрланувчи деб топилган Жасур Худойберганов фақат дастлабки судда қатнашган, холос. Кейинги учта суд мажлисида у иштирок этмаган. Ойбек Эсамуратов адвокатининг Худойбергановни судга олиб келиш ҳақидаги талаблари негадир қондирилмаган. Дастлабки судда Жасур Худойберганов бир шиша вино ичган ҳолда транспорт воситасини бошқарганини тан олган. У билан бирга бўлган гувоҳ Шавкат Худойберганов эса бир шиша ароқ ичдик деган.

    Бундан ташқари, Жасур Худойберганов дастлабки терговда «рулда мен эмас, отам эди», деб кўрсатма берган. Унинг отаси Худойберган Худойберганов ҳам ўғлининг воқеа жойида бўлмаганини ва транспорт воситасини шахсан ўзи бошқарганини, автоҳалокат натижасида жароҳат ҳам олгани ҳақида терговда кўрсатма берган. Буни исботлаш мақсадида қўлини кесиб, ўзига тан жароҳати етказган. Аммо экспертиза натижасида Captiva салонидаги қон доғлари ва соч толаси Жасур Худойбергановга тегишли экани аниқланган. Ота-бола Худойбергановнинг тергов ва судни чалғитишга бўлган бу ҳаракатларига судда ҳеч қандай баҳо берилмаган.

    2017 йил 20 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар суди мана шу гувоҳларнинг кўрсатмасини ишончли деб ҳисоблаб, Ойбек Эсамуратовни айбли деб топиб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этган. Бундан ташқари, Жасур Худойберганов фойдасига 36 миллион сўм ундирилишини белгилаган.

    2018 йил 15 февралдаги апелляция суди бу қарорни ўзгартириб, Ойбек Эсамуратовни 2 йиллик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилган.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Ойбек Эсамуратов автоҳалокат натижасида 5 кун комада ётади. Натижада воқеа юз берган пайтда гувоҳларни жалб қилиш имкониятидан маҳрум бўлади.

    Кейинчалик у воқеани кўрган бошқа гувоҳларни аниқлаш мақсадида матбуотда ва ТВда эълон бериш ҳақида терговчига илтимоснома тақдим қилади. Аммо негадир бу илтимос рад қилинади. Шундан сўнг Ойбек Эсамуратов мустақил равишда бекатларга, симёғочларга эълон ёпиштиради, такси ҳайдовчиларидан суриштиради. Натижада катта қийинчилик билан бир неча гувоҳни топишга муваффақ бўлади.

    Бу гувоҳлар — Саломат Саъдуллаева, Ҳамза Мусабеков, Фарҳод Мадримов, Мурод Ҳожиев ва Хурсандбек Каримов Captiva автомашинаси катта тезликда чорраҳага кириб келиб, тўқнашув содир қилганини кўргани ҳақидаги кўрсатма берган. Аммо суд бу гувоҳлар воқеа жойида бўлмагани туфайли кўрсатмаларни ишончга сазовор эмас деб топган.

    Хива шаҳар суди бу гувоҳларнинг Ойбек Эсамуратов билан 2016 йил декабридан 2017 йил сентябрига қадар жуда кўп марта телефон орқали суҳбатлашгани туфайли, уларнинг кўрсатмасини ишончли эмас (!) деб топган. Аммо уяли алоқа компаниялари пеленги асосида улар воқеа жойида бўлганига эътибор қаратмаган.

    Энди марҳум Маҳбуба Қурязова тирилиб, судда қандай кўрсатма бергани ҳақидаги мўъжизавий ҳолатга эътибор берамиз.

    2016 йил 3 ноябрь куни, яъни Маҳбуба Қурязованинг вафотидан 14 кун ўтгач (!) фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро суди ўз биносидаги очиқ суд мажлисида ажрим чиқаради.

    Унда даъвогар Маҳбуба Қурязованинг эри Фурқат Болтаевга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги аризаси кўриб чиқилади. Раислик қилувчи судья Ж.Султанова, котиб Х.Матяқубов иштирокида Маҳбуба Қурязованинг эри билан ярашиб олгани ва даъводан воз кечиш ҳақидаги аризасини инобатга олиб, фуқаролик ишини юритишдан тўхтатади. Маҳбуба Қурязовага ФПКнинг 102-моддасига асосан иш юритишнинг тугатиш оқибатлари тушунтирилади.

    Қабрда ётган одамнинг судга қандай келгани ва унга қандай қилиб тушунтириш берилганини билмаймиз. Аммо бу ҳақдаги ҳужжат қўлимизда мавжуд.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Хўш, бу ишнинг автоҳалокатга қандай алоқаси бор дерсиз? Гап шундаки, Фурқат Болтаев судларда Маҳбуба Қурязованинг эри сифатида иштирок этган ва жавобгарни жазолашни, шунингдек, маънавий зарар ундириб беришни талаб қилган. Унинг маънавий зарар ҳақидаги талаби жиноят ишлари бўйича суд ваколатида эмаслиги сабабли рад этилиб, фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган.

    Ойбек Эсамуратовга нисбатан чиқарилган айблов ҳукми нималарга асослангани қизиқ. Гувоҳлар Жасур Худойбергановнинг таниши, қариндоши бўлгани, уларнинг кўрсатмалари чалкаш ва бир-бирига зид бўлиши, бу кўрсатмаларнинг инобатга олинмаслигига асос бўлиши керак эмасмиди? Қонунан қаралганда эса қасам остида ёлғон кўрсатма бергани учун уларнинг устидан жиноят иши қўзғатилиши лозим эди.

    Аммо жиноят иши Ойбек Эсамуратов фойдасига гувоҳлик берган Фарҳод Мадримов устидан очилган ва у ёлғон гувоҳлик берганликда айбдор деб топилиб, 6 ой ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган.

    Айни пайтда Ойбек Эсамуратов 2 йиллик шартли қамоқ жазосини ўтаяпти, ойлигининг 20 фоиз миқдорини давлат фойдасига ўтказиб келмоқда. Бундан ташқари, Жасур Худойбергановга 36 миллион сўм тўлаб бериши ҳам керак. Аммо у ўзининг мутлақо айбсиз эканига ишончи комил.

    П.С. Маст ҳолда транспорт воситасини бошқарган Жасур Худойбергановга бу ҳолат юзасидан қандай чора кўрилганини билмаймиз. Аммо 2017 йил 23 февраль куни (автоҳалокатдан тўрт ой ўтгач) унга нисбатан расмийлаштирилган яна бир маъмурий баённома ҳам бор. Унда Жасур Худойберганов ёнида ҳеч қандай ҳужжат бўлмаган ҳолда, маст аҳволда яна ўша Captiva’ни бошқариб, қоидабузарликка йўл қўйгани қайд этилган.

    02.07.2021, 08:08   Изоҳ (0)   117530
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда беморга касаллик тарихи очиш учун ундан 5 минг сўм сўраган тиббиёт ходими ишдан олинди

    02.07.2021, 07:53

    Фарғонада қалбаки 50 ва 100 долларлик купюраларни муомалага киритмоқчи бўлган шахс ушланди

    02.07.2021, 07:22

    Экопартия Нукусдаги ҳайвонлар таҳқирланиб, сувсиз қолдирилгани айтилган хусусий ҳайвонот боғидаги ҳолатни ўз назоратига олди

    02.07.2021, 06:48

    «Мактабларда ўқувчиларни компьютердан шунчаки фойдаланувчи эмас, балки ундан даромад топадиган мутахассислар қилиб тайёрлашимиз зарур» — Шавкат Мирзиёев

    02.07.2021, 00:33

    Тошкентда спорт мажмуаларидаги ковид-марказлар қайтадан очила бошланди (видео)

    02.07.2021, 00:20

    Жазирамадан ҳушини йўқотган ҳарбий, рақс тўгарагидаги қариялар, фаластинликлардан яширинаётган Исроил кучлари. 1 июль суратлари

    01.07.2021, 23:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фуқароларни хорижга ишга жўнатишни ваъда қилган лицензиясиз ташкилотлар жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 12 май, 23:50

    “Дарё” дайжести: 12 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 12 май, 23:30

    Андижонда Equinox тез ёрдам машинаси билан тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:50

    Самарқандда уч киши бир болани калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:40

    Тошкентда электр тармоқлар корхонасининг икки ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 12 май, 22:30

    Навоийда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади

    Ўзбекистон | 12 май, 22:20

    Европа Иттифоқи Украинага Россиянинг музлатилган активларидан 900 млн евро ажратади

    Дунё | 12 май, 22:20

    Пентагон мигрантларни Гуантанамога олиб бориш ва қайтариш учун миллионлаб доллар сарфлади 

    Дунё | 12 май, 22:10

    Қамчиқ довонида икки киши юк машинаси хандаққа тушиб кетиши оқибатида кабинага қисилиб қолди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.