• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саёҳат

    Дунёдаги энг даҳшатли 10 кўприк (фото ва видео)

    Кўприклардан қўрқиш гефирофобия деб аталади. Lifehacker нашри тақдим этган қуйидаги видеоларни томоша қилиб, қанчалик қўрқмаслигингизни синаб кўринг.

    1. Ҳусайний осма кўприги

    Фото: Wikimedia Commons

    Фото: Wikimedia Commons

    Жойлашуви: Хунза дарёси, Покистон шимоли.

    Фарқи: узунлиги — 200 метр, сувдан — 30 метр баландликда.

    Нимадан қурилган: арқонлар, 472 та ёғоч тахта.

    Дунёдаги энг хавфли кўприклардан бири. Ҳусайний кўприги кўпроқ зинапояга ўхшайди. Шамол ва юқори намлик туфайли арқонлар тезда чирий бошлайди. Бир неча марта иншоот шамол ва дарё сувлари туфайли вайрон бўлган, аммо ҳар сафар қайта тикланган.

    Кўприк ҳақиқий ҳаяжонни истовчи сайёҳлар орасида машҳур. Маҳаллий аҳоли эса кўприкдан ҳар куни фойдаланади ва бу улар учун одатий ҳолга айланган. Маълумотларга кўра, Ҳусайний кўпригида камида ўн киши ҳалок бўлган.

    2. Убейн ёғоч кўприги

    Фото: Wikimedia Commons

    Фото: Wikimedia Commons

    Жойлашуви: Амарапура, Мандалай округи, Мьянма.

    Фарқи: узунлиги — 1208 метр, сувдан максимал баландлиги — 4,5 м.

    Нимадан қурилган: 1086 та чириган тик дарахти танаси —мўрт жойлари бетон устунлар билан мустаҳкамланган, аммо бу унга унчалик ёрдам бермайди.

    Дунёдаги энг узун ва қадимий бўлган мазкур ёғоч кўприк 1851 йилда қурилган. Гиннеснинг рекордлар китобида Япониядаги Хаурай кўприги дунёдаги энг узун ёғоч кўприк сифатида кўрсатилган. Унинг узунлиги атиги 897,4 метрни ташкил этади, бу кўриб турганингиздек Убейнникидан анча қисқа.

    Умуман олганда, Убейн кўпригини ушбу ёғоч гигантни яратишга пул тўлаган Амарапура шаҳри ҳокими шарафига номлашган. Бейн — ҳокимнинг исми, У эса бирма тилида «хўжайин» деган маънони ифодалайди

    3. Керрик-а-Ред арқон кўприги

    Фото: Wikimedia Commons

    Фото: Wikimedia Commons

    Жойлашуви: Баллинтой, Антрим округи, Шимолий Ирландия.

    Фарқи: узунлиги — 20 метр, баландлиги — 30 метр.

    Нимадан қурилган: Ҳозир Дуглас компанияси томонидан ишлаб чиқарилган мустаҳкам кабел ва арча ёғочларидан. Аввал чириган тахта ва арқонлардан.

    Авваллари балиқчилар у ерда лосос балиқларини овлашган. Бу ерга етиб келиш осон бўлиши учун XVII аср ўрталарида улар ушбу кўприкни қуришган.

    Денгиз шамоли ва намлик туфайли арқонлар мунтазам равишда чириган ва тахминан уч юз йил давомида балиқчилар ҳар йили кўприкни янгилаган.

    Ниҳоят, 2000 йилда ирландлар бундан чарчаб, кўприкни қайта қуришга қарор қилишади. Натижа эса – кўприк барибир чириган. Кейинчалик, 2008 йилда янада мустаҳкам материаллардан фойдаланган ҳолда қайта қурилган Керрик-а-Ред кўприги ҳозиргача яхши ҳолатда сақланиб қолган.

    4. Охуэла осма кўприги

    Фото: Wikimedia Commons

    Фото: Wikimedia Commons

    Жойлашуви: Мапими, Дуранго штати, Мексика.

    Фарқи: узунлиги — 275 метр, баландлиги — 95 метр.

    Нимадан қурилган: XIX аср учун инновацион бўлган темир кабеллар, ёғоч ва бетон.

    Ушбу аҳоли пунктига бу жойларда бой олтин, кумуш, рух ва марганес конларини кашф этган испаниялик конкистадор Франциско де Охуэла номи берилган. 1598 йилда у колонияга асос солган ва у ерда 350 йилдан ортиқ кончилар авлодлари ишлаган.

    Охуэла кўприги 1898 йилда Бруклин кўпригини қурган меъмор Жон Роблингнинг ўғиллари томонидан қурилган. Қазиб олинган минераллар аравачаларда канён орқали ташилган.

    5. Гҳасадаги осма кўприк

    Фото: Wikimedia Commons

    Фото: Wikimedia Commons

    Жойлашуви: Гҳаса-Кушме шаҳри, Аннапурна, Непал.

    Фарқи: узунлиги — 137 метр, баландлиги  — 70 метр.

    Нимадан қурилган: мустаҳкам металл тўр, кабеллар ва ёғоч.

    Дизайн хусусиятлари туфайли кўприк жуда тор ва эгилувчан. Шунинг учун ҳам у доимо шамолда тебраниб туради.

    6. Лангкави оролидаги осмонўпар кўприк

    Фото: Wikimedia Commons

    Фото: Wikimedia Commons

    Жойлашуви: Лангкави ороли, Кедаҳ штати, Малайзия.

    Фарқи: узунлиги — 125 метр, ердан баландлиги — 100 метр. Кўприк пўлатдан ясалган кабеллар орқали битта таянчга мустаҳкамлаб қўйилган.

    Нимадан қурилган: темир, бетон ва шиша панеллар.

    Бу ерга бутун дунёдан келган сайёҳлар Кедаҳ марвариди деб номланган оролнинг ажойиб манзарасидан баҳраманд бўлиш учун ташриф буюришади.

    Оролда намлик жуда юқори ва кўпинча туманли об-ҳаво кузатилади. Агар қуёшли кунда кўприкда сайр қилишдан зериксангиз, булутли кунда Лангкавига ташриф буюринг, чунки қуюқ туман ичида ҳатто қўлларингизни ҳам кўришингиз амри маҳол. Кучли ҳаяжон кафолатланган.

    7. Чжангтзеясзе шиша кўприги

    Фото: Wikimedia Commons

    Фото: Wikimedia Commons

    Жойлашуви: Зҳангжиажиэ, Вулингюань тумани, Хитой.

    Фарқи: узунлиги — 430 метр, ердан баландлиги — 300 метр.

    Нимадан қурилган: тобланган шишадан ясалган 120 та панелдан, тўртта бетон устундаги пўлат трослардан.

    Кўприк шаффоф эканлигини номидан ҳам тахмин қилиш мумкин.

    Умуман олганда, хитойликлар шиша кўприкларни яхши кўради — мамлакатда уларнинг сони 2300 дан ошган, аммо Чжансзжиэ алоҳида аҳамиятга эга. Бу дунёдаги энг баланд шиша кўприк! Меъморларнинг таъкидлашича, бино бир вақтнинг ўзида 800 пиёдага дош беришга қодир (албатта, ўзларини яхши туцалар ва сакраб юрмасалар).

    8. «Бурама аждар» номли сайр йўлаги

    Фото: Wikimedia Commons

    Фото: Wikimedia Commons

    Жойлашуви: Зҳангжиажиэ, Тианмен Моунтаин, Хитой.

    Фарқи: узунлиги — 100 метр, водийдан баландлиги —430 метр. Водийнинг ўзи 300 метр чуқурликда.

    Нимадан қурилган: 99 та эгри-бугри шаклдаги тобланган шишадан

    Юқорида айтиб ўтилган кўприкдан ташқари, Зҳангжиажиэ боғида кўпроқ нарсаларни кўриш мумкин.

    «Бурама аждар» йўлаги қўрқиб кетган хитойлик сайёҳнинг вирусдек тарқалган видеоси билан машҳур бўлиб, оёқлар остидаги ойналар «ёрилиб», сайёҳларнинг даҳшатли қўрқувига сабабчи бўлади.

    9. Хуангчуандаги «Уч дара» шиша кўприги

    Фото: Lianzhou Qingtian Tourism Development Co., Ltd.

    Фото: Lianzhou Qingtian Tourism Development Co., Ltd.

    Жойлашуви: Лянчжоу, Гуангдун провинцияси, Хитой.

    Фарқи: узунлиги — 526 метр, дарёдан баландлиги — 201 метр.

    Нимадан қурилган: Пўлатдан ва сирғанчиқ шишадан.

    2020 йилгача Зҳангжиажиэ дунёдаги нафақат энг баланд, балки энг узун шиша кўприк унвонига эга эди. Бироқ бу унвонни Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган Хуанчуан шаҳридаги «Уч дара» дарёси устидаги янги кўприк олиб кетди. Ушбу кўприкнинг узунлиги ярим километрдан ошиқ, шиша қалинлиги эса 4,5 сантиметрни ташкил қилади.

    10. Какум миллий боғидаги осма йўлак

    Фото: Wikimedia Commons

    Фото: Wikimedia Commons

    Жойлашуви: Гана, Ғарбий Африка, Какум миллий боғи.

    Фарқи: узунлиги — 330 метр, ердан баландлиги — 40 метр. Йўлак яқин атрофдаги дарахтларга мустаҳкамланган.

    Нимадан қурилган: ёғоч ва арқонлардан.

    Умуман олганда, бундай йўлаклар дунёнинг кўплаб мамлакатларида учрайди, аммо Африкада фақат битта. У Какум миллий боғида жойлашган. Йўлак арқонларга осилган ва дарахт таналари эса таянч бўлиб хизмат қилади. Йўлак еттита кўприкдан иборат.

    Осма йўлакда табиий тропик ўрмонларни, филларни, буйвол ва леопардларни томоша қилиш мумкин.

    Мавзуга доир: 

    • Дунё бўйлаб саёҳат қилишга ундайдиган 7 та ажойиб қаҳвахона (фото)
    • Фото: Хитойдаги иллюзияларга бой охири йўқ китоб дўкони
    • Ҳашамат ва қулайликда машҳур Версал саройини ҳам ортда қолдирадиган Бавария қироли қасри (фото)
    • Фото: Форс кўрфазининг марвариди — Дубайга саёҳат

    02.07.2021, 14:44   Изоҳ (0)   68301
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дунё бўйлаб саёҳат қилишга ундайдиган 7 та ажойиб қаҳвахона (фото)

    01.07.2021, 13:45

    Фото: Хитойдаги иллюзияларга бой охири йўқ китоб дўкони

    29.06.2021, 15:41

    Табиатнинг мўъжизага бой эканини исботлайдиган ҳодисалар (фото)

    27.06.2021, 13:56

    Ҳашамат ва қулайликда машҳур Версал саройини ҳам ортда қолдирадиган Бавария қироли қасри (фото)

    09.06.2021, 14:44

    Фото: Форс кўрфазининг марвариди — Дубайга саёҳат

    02.06.2021, 21:58

    Мукаммал таътил ва эстетик завқ: Дубайдаги Caesars Palace курортига саёҳат (фото)

    01.06.2021, 15:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Месси Левандовски билан ўртасидаги можарога ойдинлик киритди

    Спорт | 12 июл, 14:45

    Канадалик олимлар саратон тўқимасини 3D принтерда чоп этди

    Илм-фан | 12 июл, 14:30

    Тошкентда 7 бола уйдаги ҳовузда чўкиб, икки нафари ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 14:05

    “Калмар ўйини” юлдузи Хо Сон Тхе рус тилида куйлади

    Лайфстайл | 12 июл, 13:40

    Give me Sport. “Олтин тўп” учун асосий даъвогарлар номи маълум бўлди

    Спорт | 12 июл, 13:16

    Ирим сабабли эмас: нима учун уйдаги ўргимчакни ўлдириш тавсия этилмайди?

    Лайфстайл | 12 июл, 12:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.