• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент халқаро аэропорти эстакадаси 10 июлдан тест режимида очилади

    Uzbekistan Airports компанияси пойтахт аэропортидан учаётганда йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида Тошкент халқаро аэропорти терминали эстакадасини очишни ташкиллаштиради, деб хабар беради «Gazeta.uz».

    Фото: «Gazeta.uz»

    Эстакада бўйлаб автотранспорт воситалари ҳаракати 2021 йил 10 июлдан тест режимида ишга тушади.

    Компаниядагиларнинг таъкидлашича, эстакада майдони — умумий платформа узунлиги — 110 метр, эни — 9,5 метр бўлиб, у барча автотранспорт воситаларининг ўтишига имкон бермайди. Шу сабабли тест даврининг биринчи босқичида учиш терминалига ўтиш қисмини Тошкент халқаро аэропорти билан шартнома имзолаган лицензияга эга таксилар, Ўзбекистон Туризм ва спорт вазирлигининг аризасига кўра, туристик автобуслар ҳамда микроавтобуслар, VIP ва Business Lounge орқали хизмат кўрсатиладиган хориж делегациялари автотранспортлари учун очиш режалаштирилмоқда.

    Эстакада бўш жой бўлса, автоматик равишда очиладиган шлагбаумлар (ҳар бир полосага), йўл тўсиқлари (антитаран), бўш жой борлиги ёки йўқлиги тўғрисида маълумот берувчи табло, автотранспорт воситаларидаги ёт предметларни аниқлаш учун мўлжалланган сканер (ҳар бир полосага), шунингдек, навбатчи оператор учун автоматлаштирилган назорат кузатув пункти билан жиҳозланади.

    Бутун эстакада бўйлаб транспорт воситаларининг рақамларини танийдиган, турини аниқлай олувчи ва улар томонидан йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинишини назорат этувчи интеллектуал видеокузатув камералар тизими ўрнатилган. Кейинчалик автоуловларнинг давлат рақамларини таниб олиш технологияси ҳамда нақд ва нақд пулсиз тўхташ жойи учун тўловларни амалга ошириш имконини берадиган замонавий автоматлаштирилган тўхташ тизимини жорий этиш режалаштирилган.

    Тошкент халқаро аэропортига эстакада орқали ўтиш қоидалари

    • Эстакаданинг ўнг линияси туристик автобуслар ва микроавтобуслар учун мўлжалланган;
    • Эстакаданинг чап линияси таксилар ҳаракати учун мўлжалланган;
    • Туристик автобус ва микроавтобуслар учун эстакада бепул, ҳаракатланиш ҳамда йўловчиларни қисқа муддатда тушириш вақти 10 дақиқадан ошмайди, белгиланган вақтдан ўтиб кетса, ҳар 10 дақиқа учун тўлов ундирилади;
    • Таксилар учун эстакада бепул ҳаракатланиш ҳамда йўловчиларни  қисқа муддатда тушириш вақти 10 дақиқадан ошмайди, белгиланган вақтдан ўтиб кетса, ҳар 10 дақиқа учун тўлов ундирилади;
    • Ўнг ва чап линияларни ажратиб турувчи сариқ чизиқни босиш тақиқланади ва уни босиш қоидабузарлик ҳисобланиб, жарима тайинланади.
    Тошкент халқаро аэропорти директори Мирзоҳид Турсуновнинг таъкидлашича, эстакадада бир вақтнинг ўзида 30 тагача енгил автомобиль ёки туристик автобус билан бирга, 17 тагача енгил автомобиль тура олади. «Бу жуда камлигини биламиз… шу сабабли қўшимча шароитларни ташкиллаштиряпмиз, мавжуд автотураргоҳни тест режимида бепул очишимиз мумкин. Пастда ҳам шу схема бўйича ишланади — автомобиллар учун 5 дақиқа ва автобуслар учун 10 дақиқа бепул (йўловчиларни тушириш учун)», — дейди у.

    Тошкент халқаро аэропорти директори Мирзоҳид Турсунов

    Тошкент халқаро аэропорти директори Мирзоҳид Турсунов
    Фото: «Gazeta.uz»

    Аввалроқ Uzbekistan Airports раҳбари Раънохон Жўраева компаниянинг 2021—2022 йилларга мўлжалланган реконструкция дастурини тақдим этганди. Унинг ўтказиш қобилияти 2 бараварга оширилади (соатига 600 йўловчидан 1200 йўловчига). Инвестицион фаолият, йўловчиларнинг дам олиши, умумий овқатланиш масканлари зоналари кўпайтирилади.

    Эслатиб ўтамиз, 20 йилдан ортиқ (1999 йилда Тошкентда содир бўлган терактлардан сўнг) муддат давомида кутиб олувчи ва кузатувчилар пойтахт аэропортининг терминал биносига кириш имконига эга эмас ва ҳар қандай об-ҳаво шароитида ҳам ташқарида бўлишлари талаб қилинади. Халқаро аэропортда кутаётганлар учун айвон мавжуд, аммо маҳаллий авиатармоқлар терминали олдида одамлар кўчада кутишига тўғри келади.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»
    01.07.2021, 16:11   Изоҳ (0)   37306
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг кенжа қизига уч кун дабдабали тўй қилингани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди

    01.07.2021, 15:48

    Ўзбекистон истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар июнь ойида нисбатан арзонлашди

    01.07.2021, 15:10

    Самарқандлик йигит севган қизи, унинг синглиси, опаси ва онасини пичоқлади

    01.07.2021, 14:56

    Покистон бош вазири Имрон Хон июль ойида Ўзбекистонга ташриф буюради

    01.07.2021, 14:11

    Ўзбекистонда энг қиммат ва арзон палов қаерда тайёрланаётгани маълум қилинди

    01.07.2021, 13:55

    «Ўзгидромет» 2 июль учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди

    01.07.2021, 13:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.