• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда ногиронлиги бўлган шахслар учун «Инклюзив марафон-сайл» ўтказилди

    Тошкентдаги Central Park истироҳат боғида «Инклюзив марафон-сайл» фестивали ташкил этилди. Ёшлар ишлари агентлиги, Миллий паралимпия қўмитаси, Ёшлар иттифоқи ҳамда «Меҳрли қўллар» имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази томонидан биринчи марта ўтказилган фестивалда 500 га яқин ногиронлиги бўлган шахслар, 200 дан ортиқ волонтёрлар, 50 га яқин ҳамкор ва ҳомий ташкилотларнинг вакиллари қатнашди.

    Фото: Бунёд Рустамов

    Фестиваль инклюзив хайрия марафони билан бошланди — унда 100 га яқин ногиронлиги бўлган шахс қатнашди. Тадбир доирасида махсус ташкил этилган «Сурдо», «Брайл», «Касб-ҳунар», «Таълим», «Оксфорд», «Инклюзив», «Фотозона», «Паралимпия», «Инклюзив тўсиқ йўли» каби ҳудудларда турли ўйин ва мусобақалар, амалий машғулотлар ва учрашувлар ўтказилди.

    Фото: Бунёд Рустамов

    24 июнь куни иш бошлаган «Ishplus.uz» лойиҳаси мутахассислари «Касб-ҳунар» зонасида ногиронлиги бўлган ва иш излаётган ёшларга зарур маслаҳатлар берди. Ҳозирча фақат Тошкентдаги ногиронлиги бўлган инсонлар фойдаланиши мумкин бўлган лойиҳа мувофиқлаштирувчиси Азиз Абдуллаевнинг айтишича, илк уч кунда «Ishplus.uz»га мурожаат қилган ногиронлиги бўлган 150 кишининг 50 дан ортиғи ўзига иш топган.

    «Порталимизда ўқув курслари, вакансиялар ҳақида маълумотлар бор. Сайтдан рўйхатдан ўтиб, иш берувчилар ўзларидаги мавжуд бўш ўринлари ҳақида маълумот қолдиришлари, иш изловчилар эса вакансиялар билан танишишлари мумкин», — дейди Азиз Абдуллаев. Лойиҳа 2022 йилдан бутун Ўзбекистон бўйича иш олиб бориши кутилмоқда.

    Абдуллаевнинг сўзларига кўра, мазкур лойиҳа «Шароит плус» ногиронлар жамоат бирлашмаси БМТ Тараққиёт дастуридан ютиб олган грант асосида иш бошлаган. Ўзбек тилида, тўлиқ инклюзивлаштирилган ҳолда фаолият олиб борувчи сайтдан «кўзи ожиз инсонлар ҳам бемалол фойдалана олади», дейди лойиҳа мувофиқлаштирувчиси.

    Фото: Бунёд Рустамов

    Фестивальнинг «Таълим» зонасида бир қатор олий таълим муассасалари, хусусан, Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети (ТХВУ) томонидан ногиронлиги бўлган шахслар учун очиқ эшиклар куни ташкил этилди. Қайд этиш жоиз, ушбу университет БМТ Тараққиёт дастури томонидан имконияти чекланган, ногироглини бўлган шахслар учун Ўзбекистондаги энг қулай олийгоҳлардан бири деб эътироф этилган.

    «Сайлда қатнашаётган ёшларнинг кўпчилиги биздан: ‘Университетингизда ўқисак, жисмоний жиҳатдан қийналмаймизми?’, деб сўраяпти. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Вестминстер университетида ногиронлиги бўлган шахслар учун пандуслар, махсус лифтлар ташкил қилинган. Қолаверса, университет ходимлари ҳам ҳар доим ёрдамга шай», — деди олийгоҳ вакили Абдуллоҳ Абдуғаффоров.

    Қайд этишларича, Вестминстер университетига бакавлавриатга ўқишга кириш бўйича бу йилги имтиҳонларда ногиронлиги бор имконияти чекланган шахслар учун иккита махсус грант ўрни ажратилган.

    Фото: Бунёд Рустамов

    Сайл доирасида паркнинг бир нуқтасида имконияти чекланган ёшлар тасвирий ва амалий санъат бўйича (миниатура, керамика, мултипликация, сомон санъати кабилар) ўзлари ишлаган асарларни намойиш этган бўлса, бошқа зоналарда ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида теннис, шахмат-шашка, бадминтон, таэквондо бўйича мусобақалар ўтказилди.

    Фестиваль доирасида ўтказилган марафон ва мусобақаларда ғолиб чиққан барча қатнашчиларга эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, фестиваль доирасида футбол бўйича карлар ўртасидаги Осиё чемпионатида учинчи ўринни қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам алоҳида тақдирланди.

    Осиё паралимпия қўмитаси раиси Мажид Рашид.

    Осиё паралимпия қўмитаси раиси Мажид Рашид.
    Фото: Бунёд Рустамов

    «Инклюзив марафон-сайл» меҳмони бўлган Осиё паралимпия қўмитаси президенти Мажид Рашид фестиваль «келажак учун яхши қадам» эканини таъкидлаб, Ўзбекистон бу борада «яхши намуна кўрсатаётгани»ни мамнуният билан қайд этиб ўтди.

    30.06.2021, 16:18   Изоҳ (0)   11318
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон яширин иқтисодиётнинг ЯИМдаги улуши бўйича Марказий Осиёда биринчи ўринда

    30.06.2021, 16:11

    Сурхондарёда ўқишга киритиб қўйиш учун 4 минг доллар сўраган ўқитувчи ушланди

    30.06.2021, 15:25

    «Урганч» халқаро аэропортига янги директор тайинланди

    30.06.2021, 15:10

    Ангренда ўз жонига қасд қилган ППХ ходимига босим ўтказилгани рад этилди

    30.06.2021, 14:11

    Жиззахда Ҳиндистоннинг Sambhram университети ташкил этилди

    30.06.2021, 13:55

    Бухорода уч кун давом этган ёшлар фестивали — суратларда

    30.06.2021, 13:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    Дунё | 23 август, 13:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.