Тошкент шаҳри Яшнобод туманида фуқаро билан ишқий муносабатда бўлиб, сўнгра ундан катта миқдорда пул талаб қилган аёл қўлга олинди, дея хабар қилмоқда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент матбуот хизмати.
Қайд этилишича, департамент ҳамда ИИББнинг Яшнобод тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Г. (аёл) фуқаро Б. билан бирга ишқий муносабатда бўлган фото ва видео тасвирларни интернетда тарқатиш билан қўрқитиб, эвазига талаб қилган 85 миллион сўмдан 10 миллион сўмни ўзига тегишли бўлган пластик картага ўтказиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бундан ташқари, аёл 2021 йилнинг март ойидан шу кунга қадар Б.ни ўзи томонидан тасвирга олинган фото ва видео тасвирларни тарқатиш билан қўрқитиб, унинг 200 млн сўмдан ортиқ пулини товламачилик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.
Бундан аввал Тошкентда 22 ёшли фуқаронинг беҳаё суратларини тарқатмаслик учун 60 минг доллар талаб қилган шахслар қўлга олингани, Наманганда 61 ёшли эркакнинг беҳаё суратларини интернетда тарқатмаслик учун 2 млн сўм сўраган «аёл» ушлангани ҳамда Самарқандда 28 ёшли аёлнинг ножўя суратларини тарқатиш билан қўрқитиб, ундан 1,5 млн сўм талаб қилган эркак ушлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)