• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Хитой вакцинаси болаларда синалди, Россияда COVID-вакцина туфайли ҳеч ким вафот этмаган, Грузияда дельта штамм аниқланди. Коронахабарлар

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда коронавирусни юқтириб олганлар сони 181 488 102 кишига етган, шуларнинг 3 931 204 нафари вафот этган. Касалланиш ҳолатларининг кўплиги бўйича АҚШ (33,6 миллион), Ҳиндистон (30,3 миллион), Бразилия (18,4 миллион), Франция (5,8 миллион) етакчилик қилмоқда. Шунингдек, Россия 5,4 миллион киши билан Туркияни ортда қолдириб, юқори бешликка чиқди.

    Фото: gov.uk

    Фото: gov.uk

    Хитойнинг SinoVac вакцинаси болаларда синовдан ўтказилди

    Хитойнинг Sinovac Biotech Ltd биофармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқарилган CoronaVac вакцинаси 3 ёшдан 17 ёшгача бўлган болалар гуруҳида синовдан ўтказилди. 2020 йил 31 октябрдан 2 декабргача давом этган клиник синовларнинг биринчи босқичида 72 нафар бола иштирок этди. Ўша йилнинг 12 декабридан 30 декабрига қадар ўтказилган иккинчи босқичда 480 иштирокчи қатнашди.

    Клиник синовларнинг биринчи босқичидан сўнг, эмланган болаларнинг 100 фоизида антитаналар пайдо бўлди. Иккинчи босқичдан сўнг 1,5 микрограммдан доза олган болаларда 96,8 фоиз ҳолларда, 3 микрограммдан доза олган болаларда 100 фоиз ҳолларда антитана аниқланди. Плацебо олган болаларда эса антитана аниқланмади.

    Маълумотларга кўра, вакцинанинг 1,5 микрограмм дозасини олган болаларнинг 26 фоизида, 3 микрограмм дозасини олганларнинг 29 фоизида эмлашдан кейин 28 кун ичида салбий реакциялар юзага келган. Ушбу реакцияларнинг аксарияти инъекция жойидаги оғриқ билан боғлиқ.

    Синовлар натижаларига мувофиқ олимлар CoronaVac вакцинасини хавфсиз ҳамда болалар ва ўсмирларда жавоб иммунитети ҳосил қилади деган хулосага келди.

    Мавзуга доир: Moderna коронавирус вакцинасини болаларда синашни бошлади

    Россияда COVID-вакцина туфайли ҳеч ким вафот этмаган

    Россияда бугунга қадар COVID-19’га қарши эмлаш билан тўғридан-тўғри боғлиқ бирорта ўлим қайд этилмаган. Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашконинг таъкидлашича айни пайтда давлат хизматлари порталида эмланган фуқароларнинг 30 фоизига тегишли эмлашдан кейинги ўз-ўзини кузатиш кундаликлари сақланади, барча узатиладиган маълумотлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан умумлаштирилади.

    «Асоратларнинг аксарияти инъекция жойидаги оғриқ, ҳароратнинг қисқа муддатли кўтарилиши, камдан кам учрайдиган ва ифодаланмайдиган майда симптомлардир», — деди Мурашко.

    Вазир мамлакатда 23 миллион киши коронавирусга қарши эмланганини қўшимча қилди.

    Мавзуга доир: Россияда коронавирусга қарши эмланмаганлар учун чекловлар жорий қилина бошлади

    Грузияда коронавируснинг дельта штамми тарқалмоқда

    Яқин келажакда Грузияда коронавирус инфекциясини юқтириш ва касалликдан ўлим ҳолатлари кўпайиши мумкин. Эпидемиологик вазиятнинг бундай ривожланишига мамлакатда қайд этилган коронавируснинг дельта («ҳиндча») штамми сабаб бўлиши мумкин. Сўнгги 24 соат ичида 7 кишида мазкур штамм аниқланган.

    Грузияда ҳозирги кунда коронавирусга чалиниш ҳолатларининг 10 фоиздан 20 фоизгача бўлган қисми дельта штаммга тўғри келмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида Грузияда 1194 кишида COVID-19 қайд этилди, 22 нафар бемор вафот этди.

    Мавзуга доир: Коронавируснинг янги «ҳиндча» штамми беморнинг ёнидан ўтиб кетганларга ҳам юқади

    Шунингдек:
    • Ҳиндистонда коронавирусга қарши қўлланилган вакциналарнинг умумий миқдори АҚШда қўлланилган миқдордан ошиб кетди. 28 июнь ҳолатига кўра, мамлакатда 32,36 миллион доза вакцина ишлатилган. АҚШда эса бу кўрсаткич 32,33 миллион дозани ташкил қилади.
    • Грецияда ёшларга COVID-19’га қарши эмланиш эвазига 150 евро ваъда қилинди. Акцияда 26 ёшгача бўлган фуқаролар иштирок этиши мумкин. Вакцинанинг биринчи дозасини олган фуқаронинг электрон ҳамёнига 150 евро миқдорида пул ташлаб берилади. Ушбу электрон ҳамён лойиҳаси асосан кўнгилочар ва сайёҳлик соҳаларига қаратилган. Пуллардан самолёт, паром ёки поезд чипталари, машина ижараси, лагерда жой банд қилиш, музей, театр, кинотеатр ёки археологик майдонга чипта сотиб олиш учун фойдаланиш мумкин бўлади.
    • Австралия ҳукумати бир неча тоифадаги аҳоли учун мажбурий вакцинацияни жорий қилмоқда. Кексалар, ногиронлар, қариялар уйлари ходимлари, шунингдек кексалар ва ногиронлар учун мактаб-интернатлари ходимлари эмланиши шарт бўлади. Ушбу тоифадаги кишиларнинг барчаси 2021 йил сентябрь ойининг ўрталарига қадар ҳеч бўлмаганда вакцинанинг биринчи дозасини олиши керак. Қариялар уйлари ва интернатлардаги ходимлар вакцинациясини ташкил этиш учун ҳукумат 11 миллион Австралия доллари (8,3 миллион доллар) ажратади. Ушбу маблағ кўчма эмлаш марказларини ташкил қилишга йўналтирилади. Ходимларга эмлангандан сўнг бир кунлик дам ёки 185 Австралия доллари  (140 доллар) миқдорида бир марталик тўлов берилади.

    29.06.2021, 18:10   Изоҳ (0)   17181
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШда COVID-19’ни аниқловчи ниқоб яратилди

    29.06.2021, 17:56

    Чехия Россиядан Врбетицадаги портлашлар учун 25,5 миллион евро талаб қилди

    29.06.2021, 16:35

    Саудия шаҳзодаси хоинликда айбланиб, ўлимга маҳкум этилди

    29.06.2021, 15:26

    Ҳиндистонда 3 мингдан ортиқ киши «қора замбуруғ»дан вафот этди

    29.06.2021, 12:26

    Фоторепортаж: Москвада кучли ёмғир сув тошқинларига сабаб бўлди

    29.06.2021, 11:42

    Швеция бош вазири истеъфога чиқди. Унга ишончсизлик вотуми эълон қилинганди

    29.06.2021, 07:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.