• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Инқилобий республиканинг монархиялар устидан ғалабаси. Флёрюс жанги ҳақида

    1794 йилнинг 26 июнь куни ҳозирги Бельгия давлати ҳудудидаги Флёрюс шаҳрида ёш Франция Республикаси ва унга қарши тузилган монархия тузумидаги давлатлар иттифоқи қўшинлари ўртасида ҳал қилувчи жанглардан бири бўлиб ўтади. Тарихда Флёрюс жанги деб номланган, республика тузуми келажагини таъминлаган ушбу жанг ҳақида ҳикоя қиламиз.

    Жангдан олдинги вазият

    1789 йилда Буюк француз инқилобидан сўнг Францияда монархия қулатилиб, Франция Республикаси тузилгани эълон қилинади. Бурбонлар сулоласидан бўлган қирол хонадони ҳукмронлиги тугатилиб, қирол Людовик XVI қатл этилади. Бир қатор демократик ислоҳотлар ўтказилиб, Конституция қабул қилинади. Ҳокимият оддий аҳоли вакиллари қўлига ўтади.

    Тез орада инқилобнинг ёйилишидан қўрққан Европа монархлари ёш Франция Республикасига қарши уруш бошлайди. Уларнинг мақсади Республикани йўқотиб монархияни тиклаш, ҳокимиятни Бурбонларга қайтариб бериш эди.

    Флёрюс жанги

    Флёрюс жанги
    Фото: Wikipedia

    Дастлабки уруш ҳаракатлари Франция Республикасига душманлик ташвиқотлари амалга ошираётгани учун Франция томонидан Австрияга ҳужум қилингач бошланади. Бунга қадар Австрия ва Пруссия биргаликда Францияга қарши ҳужумга тайёрланаётган, аммо уруш бошлашга журъат қилолмаётган эди. Австрияга ҳужумдан сўнг Пруссия ҳам Францияга қарши урушга киради. Тез орада Австрия-Пруссия иттифоқига Испания, Сардиния, Неапол қиролликлари ва Германиянинг деярли барча князликлари қўшилади. Бу иттифоқ тарихда «Биринчи иттифоқ» дея номланади.

    Урушнинг дастлабки йилларида иттифоқ кучлари муваффақиятли ҳаракат қилиб, французларни турли фронтларда чекинишга мажбур қилади. Инқилобдан сўнг оёққа энди тураётган француз армияси анча тажрибали ва сон жиҳатдан устун иттифоқ қўшинлари билан қаттиқ жанглар олиб боради.

    1793 йилда Биринчи иттифоққа Англия ва Нидерландия ҳам қўшилади. Натижада Франция шимолида ҳам ҳарбий ҳаракатлар бошланади. Нидерландияни қўллаш учун Австрия қўшинларини шимолга юборади.

    Францияни Республикасини бошқараётган Миллий Конвент 1794 йил май ойида генераллар Шарбонъе ва Дежардинга Самбра дарёсидан кечиб ўтиб, Нидерландия назорати остидаги Шарлеруа шаҳар-қалъасини эгаллашни буюради, бироқ французларнинг дастлабки уч ҳужуми голланд ва австрияликлар томонидан қайтарилади.

    6 июнь куни генерал Журдан ўз армияси билан шимолга келади, 12 июнь куни у Самбрани кечиб ўтиб Шерлеруани қамал қилади. Бироқ у ҳам шаҳзода Уильям V Оранский бошчилигидаги иттифоқчи кучлар томонидан чекинишга мажбур этилади.

    Фото: Британниcа

    Жангнинг бошланиши

    Ниҳоят 18 июнь куни генерал Журдан бирлашган француз армиялари билан Самбрадан ўтади ва Шерлеруа қамалига киришади. Французлар бешинчи бор ҳужум қилмаслигига ишонган Нидерландиядаги иттифоқчи кучлар қўмондони, усмонлилар устидан қозонган ғалабалари билан машҳур герцог Фридрих Кобург бу сафар асосий қўшин билан Шерлеруа ҳимоясига боришга қарор қилади.

    25 июнь куни 7 кунлик қамалдан сўнг герцог Фридрих Кобург кучлари ёрдамга келаётганидан бехабар Шерлеруа қалъаси коменданти таслим бўлиш бўйича музокараларни бошлайди. 26 июнь куни уч минг кишилик гарнизон қалъани тарк этаётган бир пайтда герцог Фридрих Кобург ўз қўшини Шерлеруага етиб келади. Қалъа таслим бўлганини билмаган иттифоқ кучлари французларга ҳужумга ўтади.

    Генерал Журдан қўшинини Шерлеруа бўйлаб ярим ойсимон кўринишда жойлаштиради. Энг олдинги қисмлар Флюрес қишлоғига жойлашади. Генерал Дауре Самбра дарёси бўйлаб саф тортган французларнинг чап қанотига бошчилик қилди. Унинг ён томонида генерал Монтегю кучлари жойлашганди. Генерал Жен-Этен Шампион ва Йозеф Лефевр французлар қўшинининг ўнг қанотни бошқаришади. Марказни генерал Журдан ва Француа-Северин Марсо эгаллайди.

    Генерал Журдан

    Генерал Журдан
    Фото: Wikipedia

    Французларинг жойлашув позициясидаги энг заиф нуқта — уларнинг чекиниш учун ягона йўли бўлган Марчиннес кўпригининг чап қанотда жойлашгани эди. Иттифоқчилар ғалаба қозониш учун шу қанотга зарба бериб, Журданни шимолда тузоққа туширишлари мумкин эди, аммо улар кучларни бирлаштирмасдан бешга бўлиб ҳужум қилиш тактикасини қўллади.

    Иттифоқчи кучлар ўнг қанотида 40 минг кишилик қўшин билан шаҳзода Уильям V Оранский жойлашади. Унинг чап томонини Витус фон Квозданович эгаллайди. Жен-Этен Шамион ва Йозеф Лефевр кучларига қарши эса шаҳзода Вензел Антон фон Кауниц ва эрцгерцог Карл бошчилигидаги қўшин ҳужум қилиши белгиланади.

    Жангга биринчи бўлиб Уильям V Оранский бошлиқ иттифоқчиларнинг ўнг қанот киради. Французларнинг чап қанотига зарба берган Уильям V дастлаб генерал Дауре ва Монтегю дивизиясини чекинишга мажбур қилади. Бироқ ёрдамга етиб келган Жан Батис Клабер кучлари ҳужумидан сўнг Уильям V қўшинлари ортга чекинади.

    Худди шу пайтда иттифоқчиларнинг чап қаноти ҳам душманга зарба бериб уни чекинтира бошлайди. Уларга қаршилик кўрсатган генерал Француа Марсо душман билан охиригача курашади. Вазият оғирлашаётганини билган Журдан марказдан ёрдам кавалериясини юборади. Натижада французлар бу қанотда ўз позициясини қайтариб олади, аммо эрцгерцог Карл бошчилигида марказдан ҳужумга ўтган австрияликлар Флёрюс ва Ламбюзар қишлоқларини эгаллаб олади.

    Герцог Фридрих Кобург

    Герцог Фридрих Кобург
    Фото: Wikipedia

    Марказдан давом этган юришни яна генерал Клабернинг захира кучлар билан ёрдамга етиб келиб қарши ҳужумга ўтиши тўхтатиб қолади.

    Ушбу жангда катта ролни французлар томонидан жангда илк ҳаво техникаси — «аэростат»нинг (ҳаво шари) қўлланиши бажаради. Ҳаво шари ёрдамида французлар душманнинг ҳужумларини олдиндан кўради ва буйруқларни қисмларга анча тез етказади.

    Аэростат

    Аэростат
    Фото: Wikipedia

    Куннинг охирида эришилган кичик муваффақиятга қарамасдан, Шерлеруа таслим бўлганидан хабар топган қўмондон Фридрих Кобург армияга чекиниш тўғрисида буйруқ беради. Чекинаётган иттифоқчилар қўшинини французлар таъқиб этмайди.

    Натижа

    Манбаларда Флёрюс жангида ҳар икки томондан биргаликда 80 мингга яқин киши қатнашгани айтилади. Ҳар икки тараф жангда икки мингдан ортиқ қурбон беради (французлар бироз кўпроқ), уч минг душман аскарлари французлардан томонидан асир олинади.

    Кейинги ойларда французлар ғалабали юришни давом эттириб австрияликларни Нидерландиядан сиқиб чиқаради. Австрия қўшинлари Люксембургни ҳимоя қилиш учун шарққа чекинади, нидерландлар эса инглизлар билан биргаликда шимолга чекинишга мажбур бўлади. Йил охирига келиб эса Франция Брюсселни эгаллаб, Нидерландиянинг катта қисмини назорати остига олади. Французлар Австриянинг бевосита чегараси, Рейн дарёси бўйидаги истеҳком чизиғига хавф сола бошлайди.

    Флюрас жангини Франция Республикаси ва Биринчи иттифоқ ўртасидаги урушда бурилиш нуқтаси дейиш мумкин. Чунки ушбу жангдан кейин иттифоқчилар французларнинг фронт бўйлаб олдинга силжишини деярли тўхтата олмадилар. Инқилобий республиканинг мудофаа урушлари тугаб, босқинчилик урушлари бошланди.

    Муҳаммадқодир Собиров тайёрлади

    29.06.2021, 19:56   Изоҳ (0)   55428
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.