«Журналист», «Севги» ва «Қодирхон» сериалларидаги роллари билан томошабинларга яхши таниш бўлган актриса Зара (Зарнигор Ғаниева) «Bir zum Tv» YouTube-каналига сериалда суратга тушишнинг бир куни учун қанча гонорар олиши ҳамда косметик воситаларга катта пул сарфлаши ҳақида сўзлаб берди.
«Сериалга суратга тушишим учун бир кунга 100 доллардан ёки 1 миллион сўм оламан. Рекламаларга асосан таниш-билиш қилиб чиқишади», — дейди актриса.
Актриса, шунингдек, «Қодирхон» сериалидан нима сабабдан кетгани ҳақида ҳам гапирди.
«Сериалдан кетишимга ҳеч қанақа жанжал сабаб бўлмаган, шунчаки тушунмовчилик бўлган. Ҳаммага инсоф берсин. Аслида, кетишимга иккита сабаб бўлди: биринчиси ўғлим, иккинчиси эса бир инсон. Ўғлимга синфдошлари онанг қанақа ролда ўйнаяпти, дейишибди. Ўғлим менга ҳеч бўлмаса, шунақа аёлнинг ролини ўйнаманг, деди. Иккинчи сабаби оқибат. Сериалдан бир инсон кетганидан кейин у ерда оқибат йўқолди», — дейди актриса.
Зарнигор Ғаниева гўзаллигини сақлаб қолиш учун ўзидан пул аямаслиги ҳақида ҳам сўзлаб берди.
«Кремларим, тенларимга ойига 1,5 минг доллар кетади. Лекин бу билан мен бойман, ҳар ой шунчага косметика оламан, демоқчи эмасман. Арзон косметика ишлатиб, кейин юзимни ботекс қилдиргандан, қиммат косметика ишлатганим яхши», — дейди актриса.
Изоҳ (0)