Ўзбекистонга дам олиш кунлари Эрондан яна иссиқ ҳаво кириб келиши бошланади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».
26—27 июнь кунлари ҳаво ҳарорати кечалари 16-21 даражани, кундуз кунлари 35-38 даражани, шимол ва жанубда баъзи жойларда 40 даражагача иссиқни ташкил этади. Қайд этилишича, бундай қийматлар ўртача-иқлимий меъёрдан 2-4 даражага кўп ҳисобланади.
Республика бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат шанба куни кечга томон Фарғона вилоятининг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
25—26 июнь кунлари республиканинг айрим туманларида шамол 15-20 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)