Ўзбекистонда 23 июнь куни жами 61 467 киши COVID-19’га қарши эмланди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Шулардан 33 349 нафари биринчи босқичда, 13 973 нафар фуқаро иккинчи босқичда ҳамда 14 145 нафар фуқаро учинчи босқичда эмланган.
Ҳозирги кунгача Ўзбекистонда коронавирусга қарши 3 035 784 доза вакцинадан фойдаланилган, уларнинг 1 097 247 дозаси иккинчи ва 153 984 дозаси учинчи босқичда қўлланилган. Шунга кўра, мамлакатда жами эмланганлар сони 1 784 553 кишини ташкил этмоқда.
23 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни
- Наманган вилояти (9975 доза),
- Андижон вилояти (8101 доза),
- Фарғона вилояти (5629 доза) банд қилди.
- Наманган вилоятида 358 833 доза,
- Фарғона вилоятида 355 990 доза,
- Андижон вилоятида 345 117 дозани ташкил қилмоқда.
Изоҳ (0)