Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси нарх-навонинг ошиб кетиши борасида мониторинг ишларини олиб борди. Бу ҳақда «Халқ сўзи online» хабар қилди.
Сабзи нархлари юзасидан жойларда кузатув ишлари олиб борилганда қуйидагилар маълум бўлди.
- Тошкент шаҳри – 7,5 мингдан 14 минг сўмгача;
- Қорақалпоғистон Республикаси – 7 мингдан 10 минг сўмгача;
- Қашқадарё вилояти – 7 мингдан 12 минг сўмгача;
- Сурхондарё вилояти – 5 мингдан 8 минг сўмгача;
- Фарғона вилояти – 8 мингдан 10 минг сўмгача;
- Наманган вилояти – 9 мингдан 12 минг сўмгача;
- Андижон вилояти – 10 мингдан 11 минг сўмгача;
- Хоразм вилояти – 7 мингдан 10 минг сўмгача;
- Навоий вилояти – 7 мингдан 9 минг сўмгача;
- Бухоро вилояти – 8 мингдан 10 минг сўмгача;
- Жиззах вилояти – 8 мингдан 15 минг сўмгача;
- Самарқанд вилояти – 9 мингдан 12 минг сўмгача.
Изоҳ (0)