• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Евро—2020. «Қизил фурия» Златансиз қолган шведларга қарши, «оқ бургутлар» эса «лочинлар» билан ўйнайди

    Евро—2020 баҳслари давом этади. 14 июнь куни D ва E гуруҳидаги ўйинлар бўлиб ўтади. D гуруҳидан жой олган Шотландия ва Чехия ўйини Тошкент вақти билан 18:00 да бошланса, Польша — Словакия учрашуви 21:00 да бўлиб ўтади. 14 июнга белгиланган сўнгги ўйин Испания ва Швеция ўртасида бўлади. Севильяда бўлиб ўтадиган ўйин 00:00 да старт олади.

    Евро—2020

    1-тур баҳси

    14 июнь, душанба

    Испания, Севилья. «Эстадио де ла Картуха» стадиони

    Испания – Швеция 00:00

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Испания

    Коронавирус машғулотлар ва тайёргарликлар режасини барбод қилди

    6 июнь куни Серхио Бускетс коронавирус учун тест топширди ва натижа ижобий чиққач, Испания терма жамоасининг мусобақага тайёргарлик кўриш режалари ўзгариб кетди. Литва билан бўлиб ўтиши керак бўлган ўртоқлик учрашувига ёшлар жамоаси туширилди. Агарда катталар карантинга олинадиган бўлса, ёшлар Еврода уларнинг ўрнига мусобақани давом эттирилиши кўзда тутилганди.

    Диего Льорентенинг ҳам топширган тести ижобий чиққанидан сўнг вазият янада жиддийлашгани ойдинлашди. Футболчилар маълум муддат индивидуал машқларни бажаришга мажбур бўлди. Льорентенинг иккинчи бор топширган тести салбий натижани кўрсатганидан кейин у ҳам Швецияга қарши баҳсда майдонга тушишга рухсат олди.

    Швецияга қарши ўйинга 3 кун қолганда Испания терма жамоасининг барча футболчилари вакцина олди. Вакцинадан сўнг юз берадиган баъзи акс-таъсирлар биринчи ўйиндаёқ футболчиларнинг жисмоний ҳолатига таъсир кўрсатиши мумкин.

    Де Хеа Испания терма жамоаси тарихига кирмайдиганга ўхшайди

    Испания терма жамоасининг афсонавий дарвозабонлари Андони Субисаретта ва Икер Касильяслар ўз жамоаларида бир нечта мусобақа давомида асосий дарвозабон сифатида иштирок этган. Афсуски, Давид де Хеага бу дарвобонлар қаторига кириш насиб этмаяпти. Икер Касильяснинг издоши сифатида кўрилган Давид испанлар иштирок этган охирги икки йирик мусобақада (Евро—2016 ва ЖЧ—2018) ишончни оқлай олмагани сабабли бош мураббий Луис Энрике Евро—2020 да «Атлетик» дарвозабони Унаи Симонга кўпроқ ишоняпти.

    Бунга яна бир сабаблардан бири де Хеа якунланган мавсумда «Манчестер Юнайтед»да ҳам омадсиз ўтказгани бўлиши мумкин. Испаниялик посбон Дин Ҳендерсон билан рақобатда ютқазиб қўйишига оз қолди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Рамоснинг ўрнини ким босади?

    Испания терма жамоасига «Реал» футболчиларидан бирортаси чақирилмагач, Луис Энрике манзилига жуда кўп саволлар ёғдирилди. Энг ҳайратланарлиси Серхио Рамос ҳам қайдномадан тушиб қолди. Унинг ўрнига ортда қолган навсумда «Манчестер Сити»да у қадар кўп ўйин амалиётига эга бўлмаган Эрик Гарсия ва Аймерик Ляпортлар чақирилди.

    Ляпорт Франция термасининг таклифини кутиб ўтирмади ва ўзида басклар қони оқаётгани сабаб Испания фуқаролигини олди. Ҳаттоки Испаниянинг Португалияга қарши ўртоқлик ўйинида ўз дебютини ўтказишга ҳам улгурди. Аймерик ва Гарсияга «Вильярреал» ҳимоячиси Пау Торрес ёрдамчи бўлади.

    Швеция

    Шведларда ҳам коронавирус сабаб йўқотишлар бор

    Евро бошланишига 6 кун қолганда Швеция терма жамоасида ҳам коронавирус билан боғлиқ муаммо пайдо бўлди. «Ювентус» ярим ҳимоячиси Деян Кулусевски ва «Болонья» футболчиси Маттиас Сванбергда коронавирус аниқланди. Натижада бутун жамоа тест топширишга мажбур бўлди. Бошқа футболчиларда коронавирус аниқланмади.

    Сванберг шведларнинг асосий футболчиси бўлмаса-да, Кулусевски ярим ҳимоянинг ишончли вакили эди. Энг камида биринчи ўйинда унинг ўрнини Эмиль Форсберг ёки Виктор Классон тўлдиради.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Швед дарвобонлари омадсиз мавсум ўтказди

    Швециянинг асосий дарвозабони Робин Ольсен «Эвертон» шарафини ҳимоя қилади. Ливерпуль жамоаси Ольсенга 2020/21 йилги мавсум давомида 10 та ўйинда ўзини кўрсатишга имкон берди, холос. Робиннинг формада эмаслиги испанларга қарши ўйин олдидан швециялик мухлисларни хавотирга соляпти.

    Қолган икки дарвозабон ўз жамоаларида Ольсендан кўра кўпроқ ўйин ўтказган. Аммо уларнинг ҳам натижалари ҳавас қиларли даражада эмас. Карл-Юҳан Юнссон мавсум давомида «Копенгаген»даги ўрнини йўқотиб қўйди. Кристоффер Нордфелдт эса «Генчлербирлиги» билан Туркиянинг иккинчи дивизионига тушиб кетди.

    Мураббийларнинг фикрлари:

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    Асосий таркибда кимни тушириш борасида бош қотиряпман. Ҳозир қийин вазиятдамиз. Майдонга тушиб, ўша ер атмосферасини кўргач, барчаси жойига тушишига умид қиляпмиз.

    Футболчиларим улардан нимани талаб қилаётганимни тушунаётганидан хурсандман. Агар майдонда ҳам шуни кўрсата олса, мен мақсадимга эришган бўламан.

    Луис Энрике, Испания терма жамоаси бош мураббийи

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter
    Мен терма жамоа билан 61 та ўйин ўтказдим. Кучли ва кучсиз рақибларга қарши баҳс олиб бордик. Ўтган йили кузда Миллатлар Лигасида дунёнинг энг кучли жамоасига қарши ўйнагандик. Шундай ўйинлар йирик мусобақалар олдидан тажриба тўплашингга ёрдам беради.

    Испанияга қарши меҳмондаги ўйин — ҳозирги замонавий футболда энг қийин вазифалардан бири. Бошқа томондан эса бу қизиқарли. Имкони борича яхшироқ ўйин кўрсатиш керак. Бир сафар уддалаганмиз, яна бир бор буни такрорлаш ниятидамиз.

    Янне Андерссон, Швеция терма жамоаси бош мураббийи

    Тахминий таркиблар: 

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Испания: Унаи Симон; Хосе Гайя, Пау Торрес, Эрик Гарсия, Сесар Аспиликуэта; Тиаго Алькантара, Родри, Коке, Микель Ойарсабаль, Ферран Торрес; Альваро Мората.

    Швеция: Робин Ольсен; Микаэл Люстиг, Филип Ҳеландер, Виктор Линдельоф, Людвиг Аугустинссон; Эмиль Форсберг, Кристоффер Улссон, Албин Экдал, Виктор Классон; Маркус Берг, Александр Исак.

    Жамоаларнинг охирги 5 ўйини натижалари:

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Мавзуга доир: «Реал»дан битта ҳам ўйинчи олмаган Испания, Златансиз Швеция, Левандовскига ишонган Польша ва камтаргина Словакия. Евро—2020 E гуруҳи ҳақида

    «Тартанча армия» тартибли чехларга қарши

    Евро—2020

    1-тур баҳси

    14 июнь, душанба

    Шотландия, Глазго. «Ҳемпден Парк» стадиони

    Шотландия – Чехия 18:00

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Шотландия терма жамоаси 25 йил деганда Евро мусобақасига чиқа олди. Шотландларда ёш ва истеъдодли футболчилар бисёр. Уларнинг кўзидаги «олов» терма жамоага умид бағишлайди. Шотландияликларнинг биринчи турдаги рақиби Чехия бўлади. Евро—2004 да ярим финалга қадар етиб борган чехлар ҳозиргача йирик мусобақаларда яхшироқ натижа қайд эта олмаяпти. Чехия тартибли ўйини эвазига шотландларга қарши совға тайёрлаб қўйган бўлиши мумкин.

    Жамоаларнинг охирги 5 ўйини натижалари:

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

     Мавзуга доир: Ўз уйидаги финалда иштирок этишни кўзлаган «уч шерлар», тажрибали Хорватия, Шотландиянинг қайтиши ва барқарор чехлар. Евро—2020 D гуруҳи ҳақида

    «Оқ бургутлар» «лочинлар»га қарши

    Евро—2020

    1-тур баҳси

    14 июнь, душанба

    Россия, Санкт-Петербург. «Санкт-Петербург» стадиони

    Польша – Словакия 21:00

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Польша терма жамоаси биринчи тур ўйинларига йўқотишлар билан ташриф буюрди. Аввалига Пёнтек жароҳат олган бўлса, кейин Левандовскига ёрдамчи ҳисобланган Аркadiusҳ Милик Еврони ўтказиб юбориши маълум бўлди. У ҳам мусобақа олдидан жиддий жароҳат олди. Дунёнинг энг яхши ҳужумчиси таркибида бўлса ҳам Польша фаворитлар қаторида ҳисобланмаяпти. Словакия терма жамоаси деганда кўз олдимизга — Марек Ҳамшик исми келади. Ундан ташқари Словакияда яна бир қанча юлдузлар: Мартин Дубравка, Петер Пекарик, Милан Шкриньяр, Станислав Лоботкалар бор. Словаклар гуруҳ аутсайдери бўлса-да, рақибларига қарши бошоғриқ бўлиши кутилмоқда.

    Жамоаларнинг охирги 5 ўйиндаги натижалари: 

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    14.06.2021, 15:48   Изоҳ (0)   14311
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тилга кирган Эриксен, Новак Жоковичдан тарихий натижа ва ЖЧ—2022 га боришни мақсад қилган Буффон. Энг сўнгги спорт хабарлари дайжести

    14.06.2021, 09:42

    Америка Кубоги—2021. Бразилия терма жамоаси мусобақани йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади

    14.06.2021, 08:22

    Евро—2020. 5 та гол урилган даҳшатли ўйинда Нидерландия Украинани енгди, Ярмоленкодан шедевр гол

    14.06.2021, 01:54

    Англия нохуш анъанасига чек қўйди, «ПСЖ»дан навбатдаги трансфер, юраги тўхтаб қолган Эриксен ва бошланаётган Копа Америка. Энг сўнгги спорт хабарлари дайжести

    13.06.2021, 23:08

    Евро—2020. Австрия мусобақа дебютанти устидан ишончли ғалабага эришди

    13.06.2021, 22:57

    Евро—2020. Англия ўз майдонида Хорватия устидан қийин ғалабага эришди

    13.06.2021, 20:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Fonon заргарлик уйи "Бриллиантлар оламига саёҳат" мавзусида навбатдаги мастер-классни Интерcонтинентал меҳмонхонасида ўтказди  


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    TENET бутик-девелопер дебют лойиҳа — Stellar Residence сотуви бошланганини эълон қилади

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда ногиронлиги борларни ишга қабул қилганларга 1 июндан субсидия ажратилади

    Ўзбекистон | 12 май, 11:43

    Конго ДРдаги сув тошқинларида 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

    Дунё | 12 май, 11:38

    “Сумерки” юлдузи Тейлор Лотнер ҳозир қандай кўринишда ва нималар билан банд?

    Кино | 12 май, 11:24

    Ўзбекистонда 13 май куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 12 май, 11:15

    Покистон ва Ҳиндистон чегарасидаги ҳаво чекловлари сабаб Uzbekistan Airways парвозларида мажбурий ўзгаришлар бўлади 

    Ўзбекистон | 12 май, 10:59

    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!

    Реклама | 12 май, 10:30

    Қирғизистонда ҳарбийлар туяқуш ҳолатида туришга мажбурланди (видео)

    Қирғизистон | 12 май, 09:47

    Ўзбекистон ва Эрон ҳамкорлигини мустаҳкамлаш бўйича “йўл харитаси” имзоланди

    Ўзбекистон | 12 май, 09:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.