• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ким Чен Ин Жанубий Корея мусиқа ва фильмларига қарши уруш эълон қилди. «Кей-поп»ни тинглаган шимолий кореяликларни меҳнат лагерларида 15 йиллик жазо кутмоқда

    Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин «кей-поп»ни (Жанубий Корея мусиқий жанри) «хавфли ўсимта« деб атади. Мамлакатда Жанубий Корея фильмларини томоша қилган ва мусиқаларини тинглаганлар учун жазо кучайтириладиган бўлди. Бу ҳақда The New York Times (NYT)нинг Жанубий Корея бюроси бошлиғи Чхве Санг-хун Хунга таяниб, Meduza хабар берди.

    Фото: АFP

    Фото: АFP

    Чхве Санг-хуннинг таъкидлашича, Шимолий Корея ўтган йиллар давомида Жанубий Кореядаги ҳаёт машаққатлари акс этган тарғиботларни илгари сурган. Аммо КХДРга Хитой орқали ноқонуний кириб келаётган Жанубий Корея фильмлари ва видеоклиплари ушбу тасвирга путур етказмоқда. Улар коронавирус пандемияси туфайли ўрнатилган карантин чоралари фонида оммалаша бошлади. Сўнгги ойларда КХДР расмийлари деярли ҳар куни Жанубий Корея фильмлари, мусиқалари ва видеоклипларининг «антисоциалистик» таъсири ҳақида гапирмоқда, деб ёзади NYT.

    2020 йил декабрида Шимолий Корея Жанубий Корея мусиқаларини тинглайдиган, фильмларини томоша қиладиган, китобларини ўқийдиганларга қарши қонунларни кучайтирди. Қонунбузарлар меҳнат лагерларида 5 йилдан 15 йилгача жазо ўтайдиган бўлди. Бундай материалларни тарқатганлар ҳатто ўлим жазосига тортилади, деб хабар беради NYT Жанубий Корея махсус хизматининг маълумотларига асосланиб. Daily NK нашрининг 2021 йил май ойида ёзишича, КХДР фуқароси Жанубий Корея видеороликлари ёзилган CD ва USB дискларини ноқонуний сотгани учун қатл этилган.

    Ким Чен Ин КХДРда Жанубий Корея маданияти тарқала бошлагани ҳақида илгари бир неча бор гапирган. Хусусан, 2021 йил апрель ойида у ёш шимолий кореяликларнинг «мафкуравий ва психологик ҳолатида катта ўзгаришлар» юз бераётганидан огоҳлантирди. «Ким Чен Иннинг наздида Жанубий Кореядан келаётган маданий босим меъёрдан ошиб кетди», — дейди Япониянинг Asia Press International бош муҳаррири Зиро Ишимару NYT’га.

    Asia Press International хабарига кўра, ёш шимолий кореяликларнинг компьютерлари, телефонлари ва мусиқа плеерларида Жанубий Корея контентлари бор-йўқлиги текширила бошланди. Бундан ташқари, мамлакатда «жанубий кореяча услубда» сўзлаш ва ёзиш тақиқланган. Хусусан, Ким Чен Ин Жанубий Кореядаги аёллар ўзларининг севгилиси ёки дўстларига мурожаат қилганда ишлатадиган «оппа» (ака) сўзини қўллашни қоралади. Бунинг ўрнига шимолий кореяликларга жуфтлари ҳақида гап кетганда «ўртоқ» сўзидан фойдаланиш тавсия этилади.

    Daily NK хабарига кўра, Шимолий Корея Жанубий Корея билан бир қаторда Япония ва Америка маданиятига қарши курашмоқда. Бироқ ҳамиша шундай бўлиб келмаган: 2010 йилларда Шимолий Корея телевидениеси Микки ва Минни Маус кийимидаги персонажларни намойиш этар, Disney’нинг «Қирол шер» ва «Золушка» мультфильмлари туширилган дисклар киоскаларда сотиларди. Ресторанларда чет эл фильмлари, концертлари ва теледастурларини томоша қилиш мумкин эди.

    Ким Чен Иннинг маданий сиёсатидаги бурилиш унинг 2019 йил февраль ойида ўша пайтдаги АҚШ президенти Дональд Трамп билан муваффақиятсиз кечган музокараларидан сўнг юз берди. Ўшанда Шимолий Корея ядровий қуролсизланишдан бош тортди, АҚШ эса санкцияларини бекор қилмайдиган бўлди. Шундан сўнг Ким Чен Ин КХДР ташқи дунё билан савдо-сотиқдан мустақил равишда «ўзини ўзи таъминлайдиган иқтисодиёт» қуришини эълон қилди. Кўп ўтмай пандемия бошланди, бу КХДРнинг жиддий иқтисодий муаммоларини янада кучайтирди, деб қайд этади NYT.

    «Шимолий Кореянинг иқтисодий аҳволи Ким Чен Ин ўн йил олдин ҳокимият тепасига келганидан буён энг ёмон ҳолатда. Ижтимоий тартибсизликларнинг олдини олиш учун у назоратни кучайтириши керак», — деди Зиро Ишимару NYT нашрига.

    Мавзуга доир:

    • Узоқ вақт оммага кўриниш бермаган ва озиб кетган Ким Чен Иннинг касалликка чалингани ҳақида миш-мишлар тарқалди
    • Ким Чен Ин Шимолий Корея яна 1990 йиллардаги очарчилик сингари даҳшатли даврга дуч келишини айтди. Нима учун Ким ўз фуқароларини қўрқитмоқда? Бунга Трамп ва коронавируснинг қандай алоқаси бор?
    • Шимолий Корея раҳбари мамлакатдаги вазиятни «энг ёмон» деб атади

    13.06.2021, 17:35   Изоҳ (0)   44547
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ЖССТ COVID-19 келиб чиқиши бўйича текширувнинг иккинчи босқичига тайёргарлик кўрмоқда

    13.06.2021, 16:34

    Тожикистонда коронавирус қайтадан авж олгани ҳақида хабарлар тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги буни қатъиян рад этмоқда

    13.06.2021, 15:37

    Москвада коронавирусга чалинганлар кўпайиб кетгани сабабли янги чекловлар киритилди. COVID-беморлар учун касалхоналар тайёрланмоқда

    13.06.2021, 14:36

    Британиялик олимлар коронавируснинг асосий симптомлари ўзгарганини аниқлади

    13.06.2021, 14:15

    Латвия парламенти депутати Россия фойдасига жосуслик фаолияти билан шуғулланганликда гумон қилинмоқда

    13.06.2021, 12:34

    Саудия Арабистони бу йил ҳам Ҳаж сафари учун чет эллик зиёратчиларни қабул қилмайди

    13.06.2021, 10:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ёвуз қаҳрамонларни маҳорат билан гавдалантирадиган Голливуд актёрлари (фото)

    Кино | 15 август, 16:45

    Украина қурол-яроғ ортилган Россия кемасига ҳужум қилди

    Дунё | 15 август, 16:30

    Ўзбекистонда доллар курси бир кунлик кўтарилишдан сўнг яна тушди

    Ўзбекистон | 15 август, 16:13

    UFC президенти Оқ уйда ўтадиган мусобақада қайси спортчилар жанг қилиши мумкинлигини очиқлади

    Спорт | 15 август, 16:08

    “Бу Ўзбекистонсиз амалга ошмаган бўларди”. Германия фуқароларни Афғонистондан эвакуация қилишдаги ёрдам учун миннатдорлик билдирди

    Ўзбекистон | 15 август, 16:06

    Такси ҳайдовчиси йўловчига, маст эркак эса танишига шилқимлик қилгани учун қамалди

    Ўзбекистон | 15 август, 15:56
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.