• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сенат Uzbekistan Airways авиачипталари бошқа авиакомпанияларникига нисбатан 148 фоизгача қиммат эканини аниқлади

    Сенаторлар авиачипталар нархининг қимматлиги бўйича Монополияга қарши курашиш қўмитасига сўров юборгани ҳақида хабар берилганди. Сенатор сўровига асосан Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан Uzbekistan Airways акциядорлик жамиятининг авиачипталар ва авиаташиш хизматлари ҳолати ўрганилди, дея хабар қилмоқда Сенат матбуот хизмати.

    Ўрганиш натижаларига кўра, авиакассаларда Uzbekistan Airways акциядорлик жамияти томонидан маҳаллий ва халқаро йўналишларда мавжуд барча тарифлар ҳақидаги маълумотлар истеъмолчиларга тўлиқ етказилмаган.

    Шунингдек, Uzbekistan Airways томонидан Тошкент–Москва бир томонлама йўналишда чипталар «багажсиз эконом» синфида 131 евродан 211 еврогача, эконом синфида 145 евродан 335 еврогача, бизнес синфида 642 евродан 862 еврогача белгиланган бўлса-да, авиакомпания томонидан арзон нархлардаги авиачипталар сотувга чиқарилмаган.

    Бундан ташқари, ўрганишлар давомида Uzbekistan Airways АЖ томонидан маҳаллий йўналишлар учун белгиланган нархлар бошқа давлатлардаги нархлардан қимматлиги, хусусан, Uzbekistan Airways АЖ томонидан белгиланган нархлар хорижий авиакомпанияларнинг нархларидан ўртача 36 фоиздан 148 фоизгача юқори эканлиги маълум бўлди.

    Тошкент–Урганч (учиш вақти 1 соат 15 дақиқа) йўналиш бўйича «багажсиз эконом» синфидаги чипта нархи ўртача 41 евро этиб белгиланган. Худди шу хизмат Россияда (Санкт-Петербург–Москва йўналиши – 1 соат 30 дақиқа) ўртача 27 еврони ташкил этади. Бундан кўриш мумкинки, Uzbekistan Airways томонидан парвоз учун белгиланган нарх 56 фоизга қиммат. Uzbekistan Airways’нинг ушбу йўналиш бўйича эконом синфидаги авиачипта нархи Қозоғистондаги авиакомпаниядаги нархлардан 40 фоизга, Туркиядаги авиакомпания нархларидан эса 146 фоиз қиммат эканлиги аниқланди.

    Шунингдек, Туркиядаги ички йўналишлари бўйича эконом синфидаги тарифлар Ўзбекистонда қўлланилаётган ички «багажсиз эконом» тарифларидан ўртача 42 фоизга арзон эканлиги аниқланди.

    «Бу каби авиаташиш хизматлари бозорида қиммат нархларни ушлаб туриш сабабларидан бири рақобат муҳити ривожланмаганлиги дейиш мумкин. Чунки авиакомпаниялар сони қанчалик кам бўлса, истеъмолчиларга билдириладиган таклифлар кўлами камайиб, истеъмолчиларда авиачипталарга бўлган талаб (эҳтиёж) ортади. Табиийки бунинг натижасида эркин рақобат муҳити бузилишига олиб келади. Бу эса бозор иқтисодиётидаги талаб ва таклиф қонуниятини бузади.

    Мисол сифатида, Тошкент–Олмаота йўналиши бўйича ҳафтасига 7 марта мунтазам рейслар мавжудлигига қарамай фақат 2 та авиаташувчи (Uzbekistan Airways ва Air Astana), Тошкент–Москва йўналишида ҳам 2 та авиакомпания (Uzbekistan Airways ва «Аэрофлот») тўғридан-тўғри парвозларни амалга оширишини айтиб ўтишимиз мумкин.

    Шунингдек, мазкур йўналишларда рақобатнинг ривожланмаганлиги, авиаташувчи компаниялар ўртасида келишиб қилинадиган ҳаракатларни содир этишга замин яратади», – дейилади Сенат ахборотида.

    Монополияга қарши курашиш қўмитаси юқоридаги муаммоларни бартараф этиш ва келгусида фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистон Транспорт вазирлигига бир қатор таклифлар юборди. Билдирилган таклифларнинг ижро этилиши Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси томонидан назоратга олинди.

    Бундан аввал Ҳиндистон Uzbekistan Airways рейсига берилган рухсатномани бекор қилгани, Uzbekistan Airports Ўзбекистондаги барча аэропортлар бошқарувчиси бўлгани ҳамда Ўзбекистонда авиа ва темир йўл чипталарига ажратиладиган субсидиялар миқдори тасдиқлангани ҳақида хабар берилганди.

    12.06.2021, 08:30   Изоҳ (0)   23343
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистондаги эмлаш тадбирларида фойдаланиладиган зарурий сарфловчи воситаларни харид қилиш учун қарийб 6,8 млрд сўм ажратилган

    12.06.2021, 07:28

    Вакцина талашаётган G7 раҳбарлари, диплом ҳимоя қилган талабалар, башоратчи мушук. 11 июнь суратлари

    11.06.2021, 23:59

    SkyUp Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларга Украинадан рухсат олди. Энди Ўзбекистон томон рухсат бериши қолди

    11.06.2021, 23:41

    Банк карталари орқали хизмат кўрсатиш қоидаларини бузган 13 банкка санкция қўлланилди – Марказий банк

    11.06.2021, 23:26

    Фото: Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистондаги расмий ташрифининг иккинчи куни

    11.06.2021, 22:54

    Ҳиндистон томони берган рухсатнома бекор қилингани сабаб қолдирилган Тошкент–Деҳли рейси 12 июнь куни амалга ошириладиган бўлди

    11.06.2021, 22:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эронда жазирама: электрни тежаш учун давлат идоралари ёпилади

    Дунё | 5 август, 15:25

    Хитой блокадаси Тайваннинг электр таъминотини издан чиқариши мумкин. Аммо бу ҳаммаси эмас — таҳлил

    Дунё | 5 август, 15:10

    Женнифер Лопес ва унинг жамоаси Еревандаги ресторанда тушлик учун 37 минг доллар тўлади

    Шоу-бизнес | 5 август, 15:00

    Барча босқичлар тизимли назоратга олинади — Тошкент вилояти ҳокимлиги Sea Breeze лойиҳаси ҳақида

    Ўзбекистон | 5 август, 14:50

    “Манчестер Сити” Родрига янги шартнома таклиф қилмоқчи

    Спорт | 5 август, 14:43

    Севимли мультфильмларнинг томошабинлар эътирозига сабаб бўлган янги қаҳрамонлари

    Кино | 5 август, 14:30

    Германия мудофаани кучайтирмоқда: армия учун 770 миллион евролик ҳарбий техника хариди амалга оширилди

    Дунё | 5 август, 14:20

    Ўзбекистонда аҳолининг тўғри овқатланишини комплекс баҳолаш бошланди

    Ўзбекистон | 5 август, 14:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.