Ҳозирда Антарктидада экспедицияда бўлган Жон Бозинов исмли веллингтонлик сураткаш ўзининг TikTok’даги саҳифасига хуррак отаётган тюленлар видеосини жойлаштирди.
Сураткаш ҳайвонни денгиз қирғоғида ҳеч нимадан ташвишланмаган ҳолда ётган вақтида видеога олган. Эътиборли жиҳати, тюленлар фақат бурнининг ўнг тешиги билан акса урган ва бундан бутун танаси қимирлаб кетган.
Ролик бир неча кун ичида 21 миллион мартадан ортиқ томоша қилинган, Бозинов эса обуначиларига янги видео билан бўлишган — хуррак отаётган тюлен. Унда тюлен шунчаки елкаси билан ётиб ухламоқда, тумшуғи эса сувга тиқилган. Бироқ видеоёзувда ҳайвоннинг хурраги овози эшитилади.
TikTok’нинг русийзабон фойдаланувчилари изоҳларда тюленни ўз эрлари ва оталарига ўхшатган, улардан бири эса машҳур мемни эслаб ўтган.
Изоҳ (0)