• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.73
    • RUB158.34
    • EUR14764.66
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Шифокор рецептисиз қабул қилиш хавфли бўлган 6 витамин

    Бугунги кунда витаминлар деярли ҳар қандай касалликнинг олдини олиш учун универсал восита деб ҳисобланади ва улардан фойдаланиш бўйича тавсиялар ҳар бир интернет порталида мавжуд. Аммо шуни ёдда тутиш керакки, уларнинг кўпчилигини мутахассисга мурожаат қилмасдан қабул қилиш организм учун хавфли бўлиши мумкин.

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Витаминлар соғлиқ учун жуда муҳим бўлган биологик фаол бирикмалардир. Витаминларнинг ўзига хос хусусияти шундаки, уларнинг аксарияти бизнинг танамизда шаклланмаган, шунинг учун уларни доимий равишда ташқаридан озиқ-овқат ёрдами билан таъминлаш керак. Бироқ озиқ-овқатдан ҳам етарли миқдорда витамин олиш мумкин бўлмаган ҳолатлар мавжуд. Бундай ҳолларда ушбу муҳим моддаларнинг маълум миқдорини ўз ичига олган қўшимчаларни буюриш мумкин. Аммо ҳамма витаминларни ҳам шифокорнинг рецептисиз олиш мумкин эмас. Улардан баъзилари назоратсиз қабул қилинганда танага жиддий зарар этказиши мумкин.

    D витамини

    D витамини бутун дунё бўйлаб анча машҳур бўлиб қолди. Таркиби ва таъсири бўйича ушбу модда гормонларга ўхшайди. D витамини кальций метаболизмида муҳим рол ўйнайди, ичакдаги кальцийнинг сингишини ва организмдан чиқарилишини камайтиради. Шунингдек, кальцийнинг суяк тўқималарига кириб боришига ёрдам беради, суякларнинг мустаҳкам бўлишини таъминлайди.

    D витамини кальций алмашинувига таъсир қилишдан ташқари, айниқса, пренатал даврда иммунологик ҳолатни шакллантиришда муҳим рол ўйнайди, яъни аслида у аутоиммун жараёнларнинг ривожланишига тўсқинлик қилади. Вирусли ва бактериал инфекцияларга чидамлилигини ошириш, саратон ва қандли диабет хавфини камайтириш нуқтаи назаридан иммунитет тизимига таъсири борлиги исботланган.

    Шуни таъкидлаш керакки, бу касалликнинг ривожланишига тўсқинлик қилмаслик эмас, балки фақат хавфни камайтириш билан боғлиқ, чунки касалликнинг ривожланишига бошқа омиллар ҳам таъсир қилади. D витамини танага озиқ-овқат билан киради, шунингдек, қуёш нурлари таъсирида терида синтезланади. Балиқ, тухум, сариёғда оз миқдорда D витамини мавжуд бўлиб, улар кунлик эҳтиёжни қондира олмайди.

    Препаратни назоратсиз қабул қилиш салбий оқибатларга олиб келиши мумкин: гиперкалсимия – қонда жуда кўп кальций тўпланиб қоладиган ҳолат ва унинг томирлар ёки юмшоқ тўқималарда чўкиши. D витаминини ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш буйракда тошлар пайдо бўлиши ва ҳатто синиш хавфининг ортиши билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.

    E витамини

    Аслида, бу нафақат битта витамин, балки ёғда эрийдиган витаминларнинг бутун гуруҳидир. У буғдой уруғи, авокадо, ёнғоқ, кунгабоқар уруғи ва турли хил сабзавотларда учрайди. E витаминининг етарли миқдори ўсимлик мойларида мавжуд.

    E витаминининг асосий таъсири антиоксидантдир. У ҳужайралардаги пероксидланишнинг олдини олади ва иммунитетни оширишда, саратон, юрак-қон томир касалликлари ва яллиғланишдан ҳимоя қилишда муҳим роль ўйнайди.

    Аммо E витаминининг юқори дозалари қон ивишига халақит бериб, қон кетишига олиб келиши мумкин. Бу, айниқса, қонни суюлтирувчи дориларни, масалан, аспирин, шунингдек, геморрагик инсульт ёки жигар касаллигига чалинган одамлар учун жуда хавфлидир.

    C витамини

    C витамини сувда эрувчан витамин ҳисобланади, шунинг учун у одатда организмда қолмай, пешоб билан ажралиб чиқади. Мазкур витамин деярли барча ўсимлик маҳсулотларида – айниқса цитрус мевалар, булғор қалампири ва брокколида учрайди.

    C витамини тўқималарнинг ўсиши ва тикланишига ёрдам беради, иммунитет тизимига таъсир қилади, коллаген синтезини рағбатлантиради, серотонин ҳосил бўлишида иштирок этади ва шунингдек, антиоксидант хусусиятларини намойиш этади.

    Баъзи одамларда C витаминининг юқори дозалари диарея, кўнгил айниши, жиғилдон қайнаши, гастрит, чарчоқ, қизиб кетиш, бош оғриғи ва уйқусизлик каби аломатларга олиб келиши мумкин ва уларни шифокор билан маслаҳатлашмасдан ичиш мумкин эмас. Сурункали жигар ёки буйрак касаллиги, подагра ёки буйраги тош туфайли билан оғриган инсонлар C витаминини юқори дозаларини қабул қилмасликлари керак.

    А витамини ва бета-каротин

    А витамини – бу кўриш қобилияти учун ажралмас бўлган кучли антиоксидантдир. У суяк, тиш, териларни соғлом шакллантириш ва сақлашда иштирок этади. Тухум, гўшт ва сут маҳсулотлари каби ҳайвонот маҳсулотларида учрайди. Бета-каротиннинг манбалари: тўқ сариқ ва сариқ рангли мевалар ва сабзавотлар, қуюқ яшил баргли сабзавотлар.

    А витаминининг катта дозаларда назоратсиз ишлатилиши ҳомиладор аёллар учун, айниқса, дастлабки босқичларда хавфлидир. Чунки бу ҳомила етишмовчилиги хавфининг ортиши билан боғлиқ. Витамин антиоксидант хусусиятларига қарамай, узоқ вақт давомида А витамини, бета-каротин ва E витаминини истеъмол қилиш чекувчиларда ўпка саратони хавфи ортиши билан боғлиқдир.

    Фолик кислота (витамин B9)

    Янги ҳужайраларни шакллантириш учун жуда муҳимдир. Ҳомиладорликнинг бошида қабул қилинганда ҳомила таркибида мия ва умуртқа поғоналарида нуқсонларнинг олдини олишга ёрдам беради. Юрак касаллиги хавфини камайтириши мумкин. Баъзи олимларнинг фикрига кўра, фолатнинг етарли миқдори ДНК хатоларини тўғрилаш орқали саратон ўсмаларининг ривожланишидан ҳимоя қилиши мумкин, аммо фолий кислотасининг кўплиги мавжуд ўсмаларнинг ўсишига ҳам ёрдам беради. B9 витаминининг манбалари: сабзавотлар, айниқса, қуюқ яшил, янги узилган мевалар, жигар, денгиз маҳсулотлари ва тухум.

    Витамин B6

    Мазкур витамин ҳам бир қанча метаболик жараёнларда қатнашади, юрак хасталиги ривожланиш хавфини камайтиришга ёрдам беради. Серотонин синтезида,ухлаш жараёнида, иштаҳани ва кайфиятни бошқаришда муҳим рол ўйнайди, гемопоэзда қатнашади. Когнитив қобилият ва иммунитет функциясига таъсир қилади. Гўшт, балиқ, паррандачилик, картошка, цитрус бўлмаган меваларда учрайди.

    Бир йил ёки ундан кўпроқ вақт давомида кўп миқдордаги B6 витаминини истеъмол қилиш периферик асабларга зарар етказиши ва суяк оғриғи, мушакларнинг заифлашиши, уйқусизлик, оёқ-қўлларидаги мушакларнинг мажбурий қисқариши ва юришнинг қийинлашувига олиб келиши мумкин.

    Шундай қилиб, витаминларни қабул қилиш, баъзида ҳатто соғлиққа хавфли бўлиши мумкин. Витаминларни қабул қилишни бошлашдан олдин етишмовчилик аломатларини аниқлашда ёрдам берадиган шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Шунингдек, уларни аниқлаш учун зарур бўлган текширувлардан ўтиш керак. Лаборатория текширувлари билан қонда деярли барча витаминларни аниқлаш мумкин. Агар таҳлилларда муаммо аниқланса, шифокор даволаниш ва етишмовчиликнинг олдини олиш учун керакли дозани ҳисоблаб чиқади.

    Мавзуга доир:

    • Организмда калий етишмаслигидан дарак берувчи 8 симптом
    • Баҳор учун витаминлар: Кайфият кўтарилиши, тери, тирноқ ва сочлар соғлом бўлиши учун нима қилиш керак?
    • Д витамини етишмаслигидан дарак берувчи симптомлар

    31.05.2021, 20:25   Изоҳ (0)   25900
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ёзда кўзлар дуч келадиган 6 та хатар

    31.05.2021, 14:21

    Юрак фаолиятига зарар етказиши мумкин бўлган яширин сабаблар

    31.05.2021, 08:54

    Бош мия ички босими ошганидан дарак берувчи симптомлар

    30.05.2021, 14:57

    Нонушта қилмаганда организмда қандай ўзгаришлар кузатилади?

    29.05.2021, 08:44

    Муаммо уйингизда: аксиришнинг 11 сабаби

    28.05.2021, 17:49

    Рациондан чиқариш тавсия этиладиган юқори калорияга бой зарарли ширинликлар (фото)

    28.05.2021, 14:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади



    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Грузияда 7 та НАТО давлати иштирокида ҳарбий машғулотлар бошланди

    Дунё | 27 июл, 23:45

    Польша Тайвандан дрон харид қилиш бўйича Европада етакчига айланди

    Дунё | 27 июл, 23:10

    Хитой сунъий интеллект хавфсизлиги борасида глобал ҳамкорликка чақирди

    Дунё | 27 июл, 21:57

    Туркия ўз тарихидаги энг кучли авиабомбаларини тақдим этди

    Дунё | 27 июл, 20:24

    БМТ Фаластин давлати қурилишида ёрдам беришини маълум қилди

    Дунё | 27 июл, 18:30

    Австрияда 400 га яқин йўловчи қоронғи туннелда 6 соат қолиб кетди

    Дунё | 27 июл, 17:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.