• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бош прокуратура Андижонда келин қайнонасини жойнамоз устида кетмон билан чопиб ўлдиргани айтилаётган хабар юзасидан маълумот берди

    Бош прокуратура ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида келин қайнонасини жойнамоз устида кетмон билан чопиб ўлдиргани юзасидан тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ тергов бўлинмаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бош прокуратура матбуот хизматининг «Дарё»га маълум қилишича, мазкур фожиа 2021 йилнинг 14 апрель куни Олтинкўл тумани «Марказ» маҳалласидаги Маориф кўчасида содир бўлган.

    Маълумотларга кўра, М.Э. исмли эркак 14 апрель куни соат 17:42 ларда ўзи яшаб келаётган хонадонда истиқомат қилувчи 79 ёшли аёл билан хонадонни девор орқали бўлиш масаласида тортишиб қолган. М.Э. қўлида бўлган кетмон билан аёлнинг бош қисмига уриб, оғир тан жароҳати етказган ва унинг ўлимига сабабчи бўлган. М.Э. — марҳуманинг собиқ келини билан турмуш қурган қўшни эркак.

    Ҳодиса жойи катта терговчи Ш.Тожибоев томонидан кўздан кечирилиб, баённома расмийлаштирилган, ҳодиса жойи чизмаси ва фотожадваллари тузилган. Кўздан кечириш давомида 2 дона хўжалик кетмони, 1 дона темир кетмон ва қонга ўхшаш доғлардан намуналар олинган, шунингдек, аёлнинг мурдаси мутахассис иштирокида кўздан кечирилган.

    Иш бўйича 14 апрель куни марҳумнинг мурдаси бўйича суд-тиббий экспертиза тайинланиб, экспертнинг 19 майдаги 128-сонли хулосаси олиниб, иш ҳужжатларига қўшилган.

    Эксперт хулосасида жабрланувчи бош мия ёпиқ шикасти, бош гумбаз ва асос суякларининг очиқ синиши, бош мия тўқимасининг мажақланиши, бош мия лат ейиши, бош мия тўқимасига қон қуйилиши, узунчоқ мия, мияча, ўрта мия ва орқа мия бўйин соҳалари пардалари остига, мия тўқималарига ўчоқли қон қуйилишлари, бош ўнг чакка тепа соҳасида чопилган ва лат еб йиртилган яралар, бош ўнг чакка тепа соҳасида териости қон қуйилиши, ўнг кўз юқори ва пастки қовоқлар, ўнг қулоқ супраси соҳаларида шилинма ва қонталашлар, ўнг қўл 5-кафт суягининг очиқ синиши, чап ва ўнг қўл ўнг ён бош соҳаларида шилинмалар, қонталашлар аниқлангани, ушбу жароҳатлар унинг ўлимига сабабчи бўлганлиги кўрсатилган.

    Гумон қилинувчи М.Э.дан 14 апрель куни олинган қон намунаси бўйича ўтказилган суд-кимёвий экспертизасининг 5 майдаги 122-сонли хулосасида тақдим этилган қон намунаси таркибида 1,5 фоиз этил спирти борлиги аниқланган.

    М.Э. Жиноят-процессуал кодекснинг 221-моддаси тартибида ушланиб, унга нисбатан 15 апрель куни Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми «д» банди билан айб эълон қилинган ва қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.

    Айбланувчи М.Э. ўзининг кўрсатмасида жабрланувчи яшаш хонадонидан кетмон олиб чиқиб, «вой-дод мени уряпти» деб бақиргани сабабли барибир туҳматда қоламан дея ўйлаб, қўлидаги кетмон билан аёлнинг бошига бир маротаба урганини билдирган.

    Бироқ иш бўйича асосий гувоҳ ҳисобланган Ў.У. айбланувчи М.Э. яшаш хонадони ичкарисида усталар билан жанжаллашиб, уларни қувлаб кўчага кетмон билан чиққанини билдирган. Таъкидланишича, М.Э. шу вақтда кўчада марҳума турганини кўриб, унинг олдига кетмон билан югуриб борган ва бир марта кетмоннинг кесувчи қисми билан аёлнинг бошига урган. Шундан сўнг эркакнинг қўлидаги кетмонни ўша ерда бўлган усталар унинг қўлини қайириб, олиб қўйган ва М.Э.ни ички ишлар ходимларига топширган.

    Тергов давомида иш бўйича ҳолатга гувоҳ бўлган қўшимча гувоҳлар ҳамда марҳуманинг қизи гувоҳ тариқасида сўроқ қилиниб, жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар сифатида иштирок этишга жалб қилинган.

    Мавзуга доир:

    • Асакада 9 ёшли қизни ўлдиришда гумон қилиниб, 10 ой қамоқда сақланган аёл терговдаги қийноқ ва далилларнинг сохталаштирилгани ҳақида гапирди
    • Наманганда хотинини кетмон билан калтаклаган эркакка жиноий иш қўзғатилди

    31.05.2021, 13:11   Изоҳ (0)   56483
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда киши бошига минимал истеъмол харажатлари 440 минг сўм этиб белгиланди. Ойига шундан кам пул топган ўзбекистонлик ночор ҳисобланади

    31.05.2021, 12:59

    Ёзнинг биринчи куни Тошкент шаҳри ва вилоятида ёмғир ёғиши кутилмоқда

    31.05.2021, 12:46

    Ўзбекистон Олий судининг икки судьяси бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод этилди

    31.05.2021, 12:23

    Хоразмдаги хусусий боғчада тарбиячиларнинг эътиборсизлиги сабаб 2 ёшли боланинг бармоғи кесилиб кетди

    31.05.2021, 12:10

    Тошкентда 13 ёшли қизини 3,5 минг долларга сотишга уринган аёл ушланди

    31.05.2021, 11:49

    Тошкентда таксичиларни талон-торож қилиб келган шахс қўлга олинди. У камида 15 та эпизод бўйича айбланмоқда

    31.05.2021, 11:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мексикада ташландиқ уйдан 32 та бўлакланган жасад топилди

    Дунё | 5 август, 22:05

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Apple мияси iPad’га уланган инсонни намойиш этди

    Дунё | 5 август, 21:50

    Қўшма Штатларнинг энг мақталган ракета эсминеци ҳолати тармоқ фойдаланувчилари орасида истеҳзога сабаб бўлди

    Дунё | 5 август, 21:40

    Тошкентда Spark йўл ўртасида ёниб кетди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:30

    Украина Япония билан биргаликда дронлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 август, 21:20

    Афғонистонда болалар тўйиб овқатланмаслиги энг юқори даражага етди — БМТ 

    Дунё | 5 август, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.